ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2020 й. 763-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2020 й.

N 763



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ТАДБИРКОРЛИК   СУБЪЕКТЛАРИНИ   ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

2016 ЙИЛ 28 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-2646-СОН ҚАРОРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 9 ФЕВРАЛДАГИ 66-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мазкур соҳада қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2017 й., 2-сон, 5-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А.Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 декбрдаги

763-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан  ўтказиш  ва   ҳисобга   қўйиш  тизимини

такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги

ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорга 1-иловада (Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда):


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари тўланади.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар бериш учун тегишлича ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғимлар тўланади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.

Давлат божлари ва йиғимлар электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда, ариза берувчидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ҳамкорлик регламентида белгиланган тартибда мутаносиб равишда тақсимланадиган тўлов суммасининг бир фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ушлаб қолинади";


б) 14-банднинг биринчи хатбошидаги "ушбу Низомга 2-иловага" сўзлари ""Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 19-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, муассислари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

Банк ҳисобварағи Тизимда жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан очилади.

Бунда мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ва шаклда имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча ҳамда улар номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тўловлар амалга оширилишидан олдин банкка исталган вақтда тақдим этилиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади";


г) 20-банддаги "Кичик тадбиркорлик" сўзлари "Тадбиркорлик" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 21-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик субъекти - юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар) - устав фонди миқдори оширилганда;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) - улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда. Бунда улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассисларнинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва уларнинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг розилиги мавжуд бўлиши керак";


е) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Ариза берувчилар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга ўзлари келиб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга";


ж) 31-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ставка бўйича давлат божи тўланади. Бунда давлат божи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига тўланади";


з) 40-бандда:

учинчи хатбошидаги "5-бобида" сўзлари "29-бандида" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошига "устав фонди миқдори оширилган" сўзларидан кейин "(камайтирилганда)" сўзи қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"юридик шахснинг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги";


и) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда таъсис ҳужжатларида кўрсатилган хорижий инвестициялар улуши миқдорининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланган улуши миқдорига номувофиқлиги асос бўлади";


к) Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан

маълумотлар берилганлиги учун

ундириладиган йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

ҳаракатлар

Йиғимлар миқдорлари

ўзи келиб

Интернет жаҳон ахборот

тармоғи орқали

I. ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА

ЯНГИ НАМУНАДАГИ ГУВОҲНОМАНИ БЕРИШ*

1.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг

1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг

0,5 баравари миқдорида

II. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ЯГОНА ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН

МАЪЛУМОТЛАРНИ БЕРИШ, МАХФИЙ АХБОРОТ

БУНДАН МУСТАСНО

2.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма

Бепул


Бепул


3.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,25 баравари миқдорида

4.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 фоизи миқдорида

5.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,25 баравари миқдорида

6.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно

Бир қатори - базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10,0 бараваридан ошмаган миқдорда

*) 2017 йил 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари учун бир вақтнинг ўзида";


л) Низомга 4-илованинг 6-изоҳи матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сон Фармони" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) Низомга 5-иловада:


қуйидаги мазмундаги 1-19-3 позиция қўшилсин:

"

1-19-3.

Жинси:

аёл

эркак

";

қуйидаги мазмундаги 1-20-1 ва 1-20-2-позициялар қўшилсин:

""

1-20-1.

Ихтиёрий асосда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олиш (фақат янги ташкил этилаётган юридик шахслар учун):

ҳа

йўқ



1-20-2.

янги ташкил этилаётган юридик шахслар учун электрон рақамли имзо олиш:

ҳа

йўқ

";

қуйидаги мазмундаги III-1 бўлим қўшилсин:

"III-1. МИЖОЗНИНГ БЕНЕФИЦИАР МУЛКДОРИ

ТЎҒРИСИДА СЎРОВНОМА


бенефициар мулкдор - таъсис этилаётган юридик шахс мол-мулкининг ҳақиқий эгаси ёки ариза берувчини ҳақиқатда назорат қилувчи ёхуд манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;

юқори мансабдор шахс - хорижий давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс.

Мижознинг номи


Мижознинг СТИР



Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисида

Фамилияси, исми ва отасининг исми


Туғилган санаси*


Фуқаролиги*


Яшаш жойи*


Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар*

Номи


Ҳужжат серияси ва рақами


Берилган санаси


СТИР*


Алоқа учун телефон рақамлари*


Электрон почта манзили*


*) агар шундай маълумотга эга бўлсангиз

Юқори мансабдор шахс ҳисобланасизми?

Ҳа    q

Йўқ  q

Яқин қариндошларингиз орасида юқори мансабдор шахс ҳисобланадиганлар борми?

Ҳа    q

Йўқ  q

Сизга яқин шахслар ёки дўстларингиз орасида юқори мансабдор шахс ҳисобланадиганлар борми?

Ҳа    q

Йўқ  q

Юқорида қайд этилган бенефциар мулкдор юқори мансабдор шахс ҳисобланадими?

Ҳа    q

Йўқ  q

Агар юқорида келтирилган саволларнинг бирига ҲА деб жавоб берган бўлсангиз, ушбу жавобга қисқача ойдинлик киритинг: ____________________________________

Сиз томондан банк операцияларини учинчи шахс манфаатлари учун амалга ошириладими?

Ҳа    q

Йўқ  q

Агар олдинги саволга ҲА деб жавоб берган бўлсангиз, номингизга расмийлаштирилган ишончнома борми?

Ҳа    q

Йўқ  q

Агар олдинги саволга ЙЎҚ деб жавоб берган бўлсангиз, ушбу жавобга қисқача ойдинлик киритинг: ______________________________________

Сўровномада келтирилган барча маълумотлар тўғри ва ҳаққонийдир, агар бенефициар мулкдор ўзгарганда, маълумот тақдим этилади";


қуйидаги мазмундаги VII-1 бўлим қўшилсин:


" VII-1. ХОДИМЛАРНИ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН

ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ (ИХТИЁРИЙ АСОСДА

ТЎЛДИРИЛАДИ. ҲАР БИР ХОДИМ УЧУН АЛОҲИДА

ТЎЛДИРИЛИШИ ЛОЗИМ):

1. Фамилияси:






























";

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Жинси:

5. Туғилган санаси:




Кун

ой


йил

6. Туғилган жойи: 6.1. Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри):

6.2. Туман (шаҳар):

6.3. Аҳоли пункти:

7. Сўровнома тўлдирилган санада яшаш (доимий яшаш жойи) жойи:

7.1. Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри)


7.2. Туман (шаҳар)


7.3. Аҳоли пункти:


7.4. Кўча:


7.5. Уй рақами:


7.6. Хонадон рақами:


8. Паспорт маълумотлари:

8.1. Серияси:


8.2. Рақам


8.3. Берилган вақти:

кун

ой

йил


8.4. Берилган жойи:


н) Низомга 6 ва 6а-иловалардаги "Фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили" сўзларидан кейин "(вилоят туман/шаҳар)" сўзлари қўшилсин;


о) Низомга 8-илованинг 5-изоҳи матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сон Фармони" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) Низомга 11-илованинг "Устав фондининг энг кам миқдори" устунида:


1-3 ва 9-позициялар матни чиқариб ташлансин;


14-позициядаги "600" рақами "400" рақами билан алмаштирилсин.


2. Қарорга 2-иловада (Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда):


а) 5-банднинг "а" кичик бандида:

ўн еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн саккизинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"кўчар мулкларда лизинг мажбуриятлари, тақиқ ёки бошқа чекловлар, мажбуриятлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар";


б) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Қарорга 3-иловада (Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламентида):


а) қуйидаги мазмундаги 15-1-банд қўшилсин:

"15-1. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳар чоракда ўзи келган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида келиб тушган мурожаатларнинг, шу жумладан республика миқёсида рўйхатдан ўтказилган масъулияти чекланган жамият ва акциядорлик жамиятларининг ҳудудлар кесимидаги сонини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб боради";


б) 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) Регламентга иловада:


34 ва 35-позициялар чиқариб ташлансин;


36-позиция тегишли равишда 34-позиция деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 34-1-позиция қўшилсин:

"

34-1.

Кўчар мулкларда лизинг мажбуриятлари, тақиқ ёки бошқа чекловлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар (нотариал сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно)

Нотариал идоралар,

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, "Гаров реестри" ДУК,

"Давтехназорат" инспекцияси

Маълумот тайёрлангандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан






".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 декабрь











































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск