ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2020 й. 770-сон "Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2020 й.

N 770




КАННАБИС ЎСИМЛИГИНИ ГИЁҲВАНДЛИК

ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ҲАМДА ТАЙЁРЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ

БЎЛМАГАН САНОАТ МАҚСАДЛАРИДА ЕТИШТИРИШ

ВА ФОЙДАЛАНИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги ва "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ, шунингдек, каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштиришга, олиб киришга (олиб чиқишга), қайта ишлашга, сақлашга, реализация қилишга (беришга), олишга ва ташишга юридик шахсларга мазкур фаолият тури учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилган лицензияга асосан рухсат этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини (Cannabis Sativa L.) (кейинги ўринларда - каннабис ўсимлиги) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини лицензиялашни амалга оширувчи орган ҳисобланади;

каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқарилган ерлар ажратиб берилади;

каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш учун экин навининг учинчи ва ундан кейинги репродукциядаги уруғликларини экишга йўл қўйилмайди;

каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоиздан ошган ҳолларда, ушбу ўсимлик, шунингдек, уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар белгиланган тартибда олиб қўйилади ва йўқ қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш учун ушбу ўсимлик таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси миқдорини (0,2 фоиздан кам бўлган) минималлаштириш бўйича селекция ва уруғчилик ишларини ташкил этсин;

Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда саноат мақсадлари учун фойдаланиладиган каннабис ўсимлигидан гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар тайёрланишининг олдини олиш ҳамда давлат эксперт ташкилотлари минтақавий кимё лабораторияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда аккредитациядан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 декабрдаги

770-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш бундан мустано".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати (I рўйхат)нинг рус тилидаги матнида 53-позициянинг "Наименование наркотического средства" устунига "(за исключением растения каннабис, с содержанием наркотического средства тетрагидроканнабинола до 0,2 процентов, используемого в промышленных целях, не связанного с производством или изготовлением наркотических средств и психотропных веществ)" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 июндаги 511-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошиси ҳамда 3-банднинг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "техник каноп" сўзлари "каннабис" сўзи билан алмаштирилсин;


б) илованинг 1-позицияси "Инвестиция лойиҳасининг номи" устунидаги "техник каноп" сўзлари "каннабис" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 декабрь


































Время: 0.1925
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск