Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг Устави (ЎзР ВМ 07.12.2020 й. 771-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 декабрдаги

771-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу устав Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функцияларини, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) буйруқлари, топшириқлари ва амалдаги норматив ҳужжатлар ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, мазкур уставга амал қилади.


3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва агросаноат мажмуаси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


4. Марказ илмий-тадқиқот ишларининг режаларини, иш дастурлари ва бажариш усулларини, илмий изланувчилар ва докторантларнинг илмий тадқиқот ишлари натижалари ҳамда илмий ҳисоботларни муҳокама қилиш мақсадида илмий кенгаш ташкил этади.


5. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобварақаларига, банк ҳисобварақаларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобварақаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, бланкаларга ҳамда штампга эга бўлади.


6. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази, қисқартирилган номи - Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази;

б) инглизтилида:

тўлиқ номи-Research-scientific Center for Quarantine Plants in the system of State Plant Quarantine Inspections under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Research-scientific Center for Quarantine Plants;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Научно-исследовательский центр карантина растений в системе Государственной инспекции по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Научно-исследовательский центр карантина растений.


7. Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур кўчаси, 4-уй манзилида (почта манзили) жойлашган.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

республика ҳудудида катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларнинг фитосанитар хавфи таҳлилини ўтказиш ва улар кириб келишининг олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитар чоралар ишлаб чиқиш;

карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлар ўчоқларини йўқ қилиш ва улардан холи бўлган ҳудудларни белгилаш, уларнинг тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш дастурларини ишлаб чиқиш;

карантин объектлари ва ўсимликларнинг бошқа хавфли зарарли организмларини аниқлаш ва уларнинг диагностикасининг экспресс-усулларини ҳамда уларга қарши курашишнинг услубларини ишлаб чиқиш;

зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш, уларни зарарсизлантиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва янги турдаги энтомофагларни иқлимлаштириш;

Инспекция ходимларига, тадбиркорлик субъектларининг агроном ҳамда энтомологларига билим бериш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.


9. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) республика ҳудудида катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларнинг фитосанитар хавфи таҳлилини ўтказиш ва улар кириб келишининг олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитар чоралар ишлаб чиқиш соҳасида:

карантин аҳамиятига эга бўлган хавфли ўсимлик касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтларнинг фитосанитар хавфлилигининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимини ишлаб чиқади;

карантин аҳамиятига эга бўлган ва бошқариладиган карантинда бўлмаган хавфли ўсимлик касалликлари, зарарли организмлар рўйхатини шакллантириш бўйича таклифлар беради;

республикада мавжуд бўлмаган ёки маълум бир ҳудудларда тарқалган ички карантиндаги ва асосий зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига хавфлилик даражасининг илмий асосланган фитосанитар хавф таҳлилини амалга оширади;

бажарилган илмий изланишлар натижаларини ва янги инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш юзасидан таклифлар беради;

зараркунандалар мавжудлиги, уларнинг хавфлилик даражаси ва уларга қарши ўтказиладиган курашиш тадбирлари бўйича тезкор тавсиялар беради;

ички ва ташқи ўсимликлар карантини аҳамиятига эга бўлган хавфли ўсимлик касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтларнинг фитосанитар хавфлилик даражасини бошқаришнинг мукаммал тизимини ишлаб чиқади;


б) карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлар ўчоқларини йўқ қилиш ва улардан ҳоли бўлган ҳудудларни белгилаш, уларнинг тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш дастурларини ишлаб чиқиш соҳасида:

мева-сабзавот, полиз экинлари экилган ерларда, боғ ва токзорларда карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлар ўчоқларини ва улардан холи бўлган худудларни аниқлайди, хариталарда белгилайди, улардан холи бўлган ҳудудларга тарқалишининг олдини олиш бўйича илмий асосланган ички карантин чора-тадбирлари дастурларини ишлаб чиқади;

мева-сабзавот, полиз экинлари экилган ерларга, боғ ва токзорларга зарар етказувчи карантиндаги ва асосий зараркунандалар пайдо бўлишини аниқлайди, уларнинг ривожланиш фенологияси феромониторингини амалга оширади, мониторинг асосида зараркунандаларнинг узоқ ва қисқа муддатли ривожланиши, тарқалиши бўйича прогнозлар ишлаб чиқади;

узоқ муддатли прогнозлар асосида келгуси йил учун ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича дастур ишлаб чиқади, бунда ҳимоя учун керакли бўлган сарф-харажатларни ҳисоблаб, биологик ва кимёвий ҳимоя қилиш воситалари захирасини яратиш бўйича тавсиялар беради;

иссиқхоналарда ривожланадиган карантин ва бошқа хавфли заракунанда ва касалликларнинг очиқ майдонларга тарқалишининг олдини олиш бўйича илмий асосланган дастурлар ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмларига қарши курашиш бўйича илмий асосланган услублар, тавсияномалар ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги экинларини карантиндаги ва экспортга салбий таъсир этадиган хавфли зарарли организмлардан муҳофаза қилиш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб боради;


в) карантин объектлари ва ўсимликларнинг бошқа хавфли зарарли организмларини аниқлаш ва уларнинг диагностикасининг экспресс-усулларини ҳамда уларга қарши курашишнинг услубларини ишлаб чиқиш соҳасида:

ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларида карантин ва экспортга салбий таъсир этадиган бошқа асосий зарарли организмлар мавжудлигини далаларда маршрутли дала назоратлари, кузатувлар, феромониторинглар, ўсимлик, тупроқ ва маҳсулотлардан олинган намуналарнинг таҳлиллари асосида аниқлайди;

махсус мобил транспортларга ўрнатилган лабараторияларда жойлардан олинган ўсимлик ва маҳсулотлардан олинган намуналар таҳлил қилиниб, экпресс-усулда қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларига ташҳис қўяди;


г) зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш, уларни зарарсизлантиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва янги турдаги энтомофагларни иқлимлаштириш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсир этадиган хавфли зараркунандалар эпизоотиясини ўрганади, зараркунандаларда эпизоотия чақирган патоген микроорганизмларни ажратиб олади ва улар асосида фақат шу турдаги зараркунандага қарши курашда самарали бўлган биологик препаратларни ишлаб чиқаради, шунингдек, ўсимликлар касалликларини қўзғатувчи микроорганизмларга қарши курашиш учун анитогонист микроорганизмлар асосида касалликларга қарши биологик кураш воситаларини излаб топади ва ишлаб чиқаришга жорий этади;

республика худудида тарқалган ички карантиндаги зараркунандаларнинг энтомофагларини (асосий паразитлари ва йиртқичларини) табиатдан ажратиб олади, уларнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганади, лаборатория шароитида сунъий кўпайтириш, далага тарқатиш ва самарадорлигини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилиш билан шуғулланади, чет элларга самарадор бўлган энтомофагларни республикамизга олиб келиш (интродукция) ва лабораторияга кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш бўйича изланишлар олиб боради;


д) Инспекция ходимларига, тадбиркорлик субъектларининг агроном ҳамда энтомологларига билим бериш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида:

Инспекция ходимлари, тадбиркорлик субъектларининг агроном ва маъсул мутахассисларини "даладан экспортгача" бўлган тизим ҳамда дала назорати ва мониторинги асосларининг моҳияти ва амалга ошириш тартиби, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги экинларнинг карантиндаги зарарли организмларга қарши курашиш ва тегишли фитосанитар чораларининг мазмун моҳияти бўйича касбий билим, кўникма, малакаларини оширади ва қайта тайёрлайди, ижодий-инновацион фаоллик даражасини оширади, соҳадаги инновaцион технологияларни амалиётда қўллайди;

юқори малакали илмий ходимлар, шу жумладан фалсафа (PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш, ўсимликлар карантини соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш йуналишида олий ўқув юртлари, хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади;

пестицидларнинг зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашда токсикологик даражаларининг, уларни илмий асосланган қўллаш регламентларини ишлаб чиқади.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан Марказ ваколатига таалуқли масалалар бўйича маълумотларни олиш;

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни Марказ томонидан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этишга йўналтириш;

докторант ва тадқиқотчиларнинг илмий-тадқиқот ишланмаларини муҳокама қилиш ва илмий даража бериш бўйича Марказ томонидан ишлаб чиқилган ва Инспекция билан келишилган низом асосида фаолият олиб борадиган илмий кенгаш тузиш;

Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган минтақавий филиаллар уставини келишиш;

юридик ва жисмоний шахслар билан барча соҳада ўз муносабатларини шартномалар асосида тартибга солиш;

ўз вазифаларини бажаришда шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб қилиш;

Инспекция билан келишилган ҳолда, Марказ ва унинг минтақавий филиаллари харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;

Инспекция билан келишилган ҳолда, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида пулли хизмат кўрсатиш нархларини белгилаш;

ходимларга имтиёзлар, моддий рағбатлантиришлар, мукофотлаш, белгиланган тартибда ижтимоий ривожлантиришга йўналтириладиган харажатларни белгилаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий ёрдам ва устамалар белгилаш;

хорижий илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва агросаноат мажмуаси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, семинар-тренинглар ўтказиш.

Марказ Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Марказ қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва ушбу устав асосида фаолият юритиш;

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосан шартномавий муносабатлар, кредит муносабатлари, ҳисоб ва ҳисобот, молиявий хўжалик фаолияти бўйича жавобгарлик мажбуриятига;

Марказ ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, меҳнат қобилиятини ва соғлиғини йўқотганлиги учун ходимларга белгиланган тартибда зарарни қоплаш.


12. Марказга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Марказнинг умумий фаолиятига Марказ бош директори раҳбарлик қилади. Марказ бош директори Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


14. Марказ бош директори Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширади ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.

Марказ бош директори Марказ ва унинг минтақавий филиалларининг штатлар жадвалини Инспекция билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Марказ бош директори Марказ номидан унга берилган ҳуқуқлар асосида фаолиятни амалга оширади.


15. Марказ бош директорининг илмий ишлар бўйича ва умумий ишлар бўйича икки нафар ўринбосарлари бўлади. Марказ бош директори бўлмаган тақдирда, унинг функциясини директор ўринбосаридан бири бажаради.


16. Марказ бош директори ўз ваколатлари доирасида:

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Марказ номидан шартномалар ва битимлар тузади, ушбу вазифаларни бажариш учун ишончномалар беради;

Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий материаллар ҳамда ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради;

минтақавий филиаллар, таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради, ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди ва юкланган топшириқлар бажарилиши учун ҳар бир ходимнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;

Марказ номидан ишончномасиз иш юритади;

белгиланган тартибда Марказ ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

Марказ ходимларининг лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда устамалар белгилайди;

Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан буйруқ, йўриқнома ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди;

ходимларнинг лавозим мажбуриятлари ва ички тартиб-қоидаларини тасдиқлайди;

ходимлар меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш миқдорини белгилайди, ҳодимларни рағбатлантиради ҳамда интизомий жазолар тайинлайди;

Марказ номидан судга даъволар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.



5-БОБ. МУЛКИЙ ВА МОЛИЯВИЙ МУНОСАБАТЛАР


17. Марказ мулки давлат мулки ҳисобланади ва унинг балансида акс эттирилади.


18. Марказ ўзига бириктирилган мулкдан Инспекция талаблари ва ўз мақсадларини амалга оширишда амалдаги қонун ҳужжатлари асосида фойдаланади.


19. Марказ ўзининг кўчмас ва кўчар мулкига, пул маблағларига, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлари ҳамда бошқа мол-мулкига эга бўлиши мумкин.


20. Қонун ҳужжатлари билан муомала қилиниши тақиқланмаган ҳар қандай мулклар Марказ томонидан эгалик қилиниши мумкин.



6-БОБ. МАРКАЗНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


21. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармасидан (кейинги ўринларда - Жамғарма) ажратилган маблағлар;

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

ўсимликлар карантини соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этишдан тушган маблағлар;

экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари, кластерларнинг мутахассисларига халқаро стандартлар ва импорт қилувчи давлатларнинг фитосанитар талаблари ҳақида билимларини ошириб бориш бўйича мунтазам равишда махсус ўқув курслари ташкил этишдан тушган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

республика илмий-тадқиқот лойиҳалари грантлари;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушган тушумлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


22. Марказнинг хўжалик ҳисобидан олган даромадлари моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, илмий ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ходимларни моддий рағбатлантиришга ҳамда ойлик иш ҳақини оширишга йўналтирилади.



7-БОБ. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


23. Марказ молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича молиявий ҳисоботлар, статистик, бухгалтерия ҳисоботларини ўз вақтида ва белгиланган тартибда тайёрлайди, шунингдек, Инспекцияга ҳамда қонун ҳужжатларига асосан бошқа органларга ҳисобот бериб боради.


24. Марказ масъул ходимлари ўзига бириктирилган моддий бойликларни сақлаш юзасидан қонун ҳужжатларига асосан жавобгарликка жавобгар ҳисобланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 декабрь

















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск