Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, сақлаш, реализация қилиш, ташиш, йўқ қилиш ва ҳисобга олиш бўйича Талаблар (ЎзР ВМ 07.12.2020 й. 770-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 декабрдаги

770-сон қарорига

2-ИЛОВА



Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари

ва  психотроп  моддалар  ишлаб  чиқариш  ҳамда

тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида

етиштириш, сақлаш, реализация қилиш, ташиш,

йўқ қилиш ва ҳисобга олиш бўйича

ТАЛАБЛАР


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Талаблар таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини (Cannabis Sativa L.) (кейинги ўринларда - каннабис ўсимлиги) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, сақлаш, бериш ва ташиш (кейинги ўринларда - каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш) ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари бўйича талаблар, шунингдек каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулот таркибида тетрагидроканнабинол (кейинги ўринларда - ТГК) миқдорини аниқлаш бўйича тестдан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилган лицензия асосида каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга (кейинги ўринларда - лицензиат) тааллуқли ва улар учун мажбурий ҳисобланади.


3. Каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш фаолияти тегишли лицензия мавжуд бўлганда амалга оширилади.


4. Лицензияланган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган мулк ва объектларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари томонидан қўриқлаш хизматини кўрсатиш бўйича шартноманинг мавжудлиги лицензиатга қўйиладиган умумий талаб ҳисобланади.


5. Каннабис ўсимлигининг уруғлик материалини импорт қилишда, импорт қилинадиган намуналар таркибидаги ТГК миқдори ва карантин объектлари мавжудлиги бўйича текширувдан ўтиши шарт.

Каннабис ўсимлиги намуналари таркибида ТГК миқдори 0,2 фоиздан ошмаган тақдирда ҳамда тақиқланган карантин объектлари мавжуд бўлмаганда тегишли ташкилот ва идораларнинг хулосасига асосан импортга рухсат берилади.



2-БОБ. КАННАБИС ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРИШДА

ЛИЦЕНЗИАТГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


6. Каннабис ўсимлигининг таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси миқдори 0,2 фоизгача бўлган навларини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштиришга рухсат этилади (илова).


7. Каннабис ўсимлигини етиштириш учун лицензиат:

ирригация инфратузилмасини янгилаши ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиши;

лицензияловчи орган вакилига ёки жалб этилган экспертларга, баён этилган каннабис ўсимлиги навининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини ва вегетация даврининг турли босқичларида таркибидаги ТГК миқдорини аниқлаш мақсадида намуналар олиши учун каннабис ўсимлиги етиштирилаётган экин майдонига кириб боришига имконият яратиши;

экин майдонлари атрофида, камида тўқсон кунлик видео-ёзувни сақлаш имкониятини берадиган туну-кун узлуксиз видеокузатув ўрнатилишини таъминлаши;

тунги пайтда экин майдонлари контурлари тўлиқ кўриниб туриши учун ёритиш мосламалари билан жиҳозлаши;

лицензияловчи орган томонидан намуналар олиниши ҳамда таркибидаги ТГК миқдори текшируви ўтказилгунга қадар каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиб олишга йўл қўймаслиги;

каннабис ўсимлигининг янги саноат навларини синаш тажрибасини фақат ёпиқ иншоотларда ўтказиши;

каннабис ўсимлиги етиштиришни бошлагунга қадар ишлаб чиқаришнинг технологик регламентини тасдиқлаши шарт.


8. Каннабис ўсимлиги ҳосилининг битта партиясидан олинган намуналар ушбу ўсимлик ҳосилининг бошқа партиясидан олинган намуналар билан араштирилмаслиги зарур.



3-БОБ. КАННАБИС ЎСИМЛИГИНИ ВА УНИ

ҚАЙТА ИШЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ

ВА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ (БЕРИШ)ДА ЛИЦЕНЗИАТГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


9. Каннабис ўсимлиги етиштириладиган майдонлар ва ундан олинадиган ҳосилни қайта ишлаш ва сақлаш объектлари атрофлари узлуксиз туну-кун олинадиган видеокузатув ёзувларини камида тўқсон кун сақлаш имкониятини берадиган интеграциялашган тизим билан жиҳозланган бўлиши шарт.


10. Ишлаб чиқариш корхоналарида каннабис ўсимлиги ҳосилини сақлаш алоҳида жиҳозланган омборхоналарда (кейинги ўринларда - омборхоналар) амалга оширилади.

Иш вақтидан ташқари пайтларда бинолар қулфланган, муҳрланган ҳамда қўриқлаш учун топширилган бўлиши ва унга олиб борувчи йўллар кечки пайтда ёритилган бўлиши керак.


11. Омборхонани жиҳозлаш бўйича энг кам талаблар қуйидагилардан иборат:

омборхона атрофи бўйлаб камида 3 метр баландликда 2 "егоза" туридаги тиконли сим билан ўралган бўлиши ҳамда қулфланадиган дарвозага эга бўлиши;

омборхона дарвозаси қулфланган ва муҳрланган ҳолатда, калити ва муҳри эса моддий жавобгар шахсда бўлиши;

қўриқлаш ва ёнғин сигнализациясига, шунингдек, видеокузатув тизимига эга бўлиши;

умумий айланмали шамоллатиш тизимига эга бўлиши лозим.


12. Каннабис ўсимлиги ҳосили омборхоналарга олиб келинганда корхона раҳбари ёки ваколатли шахс унинг миқдори кузатув ҳужжатларига мослигини текшириши шарт.


13. Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун корхона раҳбари ёки корхона раҳбарининг буйруғи билан жавобгар шахс тайинланади.


14. Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда экологик, қурилиш, санитария-гигиена ва фитосанитар талабларга мувофиқ амалга оширилади.


15. Ишлаб чиқариш иншоотлари деворлари, юк кўтарувчи қурилмаларнинг ташқи тарафини тозалаш ва зарарсизлантириш учун очиқ ҳолда бўлиши керак.

Омборхоналарнинг томи ва деворлари, шамоллатиш тизимлари тешиклари ҳимояланган ҳамда уларга ёмғир ва бегона предметларнинг тушишини олди олинган бўлиши лозим.


16. Омборхоналарда сақланаётган каннабис ўсимлиги ҳосили қайта ишлангунга қадар хавфсиз ва барқарор сақланиши учун қуритиш ва зарарлантиришнинг технологик жараёни билан таъминланган бўлиши лозим.


17. Омборхоналарда қуйидагилар таъқиқланади:

каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари билан бирга заҳарли ва ёнувчи кимёвий воситалар, нефт маҳсулотлари, шунингдек, каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларининг ифлосланишига олиб келувчи бошқа турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сақлаш;

ички ёнувчи двигателларга эга бўлган машиналарни ишлатиш.


18. Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлимига (цехига) ўтказиш ишлаб чиқаришнинг кунлик эҳтиёжига мувофиқ корхона раҳбари ёки унинг ўринбосарининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган рухсатнома асосида амалга оширилади.



4-БОБ. КАННАБИС ЎСИМЛИГИНИ ВА УНИНГ

ҚАЙТА ИШЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАШИШДА

ЛИЦЕНЗИАТГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


19. Каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни ташиш ишлари "фургон" ёки "контейнер" туридаги ёпиқ кузовга эга бўлган ва қулф билан беркитиладиган ҳамда муҳрланадиган махсус транспорт воситаларида амалга оширилади.

Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини темир йўл транспортларида ташиш учун санитария-эпидемиология талабларига жавоб берадиган ёпиқ вагонлар ёки контейнерлар талаб этилади.


20. Махсус транспорт воситаларининг техник ҳолати транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаси талабларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда ушбу Талабларга жавоб бериши шарт.


21. Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини махсус ёки махсуслаштирилган контейнерлар, белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган умумий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган контейнерлар, автомобиллар ва тиркамаларда ташиш мумкин.


22. Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташувчи "фургон" туридаги кузовли транспорт воситалари, шу жумладан автотиркамалар кузови тўлиқ ёпилган ва мустаҳкам бўлиши, ёриқлар, ички электр узатгичи бўлмаслиги ва ҳайдовчи кабинаси билан камида 150 мм оралиқ масофада бўлинган бўлиши керак.

Кузовни тайёрлаш учун ишлатилган ёғоч ёнғиндан ҳимояловчи таркиб билан тўйдирилган бўлиши лозим. Кузовни ички қисмини ёпиш учун чақмоқ чиқармайдиган материаллар ишлатилган бўлиши зарур. Ташилаётган юк билан хавфли бирикмани ҳосил қиладиган материалларни ишлатилиши қатъиян ман этилади. Фургон ташқаридан металли туника ёки темир листлари билан қопланган бўлиши зарур.


23. Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташишда фойдаланиладиган транспорт воситаларининг юк ташиш қисмлари конструкциялари ювилган, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилинган, ҳимояланган, шунингдек, ташиш жараёнида тўкилишига йўл қўймаслик, ҳашоратлар ва ҳайвонларни кириб қолишини олдини олиш чоралари кўрилган бўлиши керак.


24. Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини кучли ҳидланувчи зарарли моддалар ташилган транспорт воситаларида ташишга йўл қўйилмайди.


25. Каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари тарасиз усулда қопларда ташилади. Қоплар тикилади ва маркировка қилинади.

Маркировка каннабис ўсимлигининг нави, етиштириш йили, қўлланилиши, ишлаб чиқарувчи ва юборувчининг номи, қадоқлаш вазни, яроқлилик муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.

Маркировкада кўрсатилган маълумотлар истеъмолчи учун аниқ ва осон ўқиладиган ҳамда ювилмайдиган ҳарфларда, давлат тилида ёзилган бўлиши лозим.


26. Лицензиат каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташиш даврига қадар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари билан каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташиш учун фойдаланиладиган вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи транспорт воситаларига кузатув хизматини кўрсатиш бўйича шартномани имзолаши шарт.


27. Лицензиат каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташиш йўналишлари тўғрисида давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмаларини транспорт воситалари йўлга чиқишидан камида қирқ саккиз соат олдин хабардор қилиши лозим.



5-БОБ. КАННАБИС ЎСИМЛИГИНИ ВА УНИ ҚАЙТА

ИШЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА ТАРКИБИДАГИ ТГКНИ АНИҚЛАШ УЧУН

ТЕСТДАН ЎТКАЗИШДА ЛИЦЕНЗИАТГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


28. Каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари таркибидаги ТГКни аниқлаш бўйича лаборатория синовлари аккредитация қилинган лабораторияларда ҳамда лицензиат лабораторияларида (мустақил экспертиза) амалга оширилади.

Лаборатория синовлари ўтказишдан мақсад каннабис ўсимлиги намуналарининг қуруқ вазни таркибидаги ТГК миқдорини аниқлашдан иборат.

Бунда лаборатория синовлари учун тўловлар лицензиат ҳисобидан амалга оширилади.


29. ТГКни тестдан ўтказиш амалдаги методикага мувофиқ газли ёки суюқлик хромотографида амалга оширилади.


30. Экин майдонининг битта контурида ёки омборхонада таркибида ТГК меъёрдан ортиқ бўлган каннабис ўсимлиги намуналари аниқланганда, экин майдонининг барча контурларидан ёки омборхоналардан олинган каннабис ўсимлиги намуналари мажбурий тартибда лаборатория синовидан ўтказилади.


31. Каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари таркибида ТГК меъёрдан (0,2 фоиздан) юқори бўлган намуналар аниқланганда, уни йўқ қилиш гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


32. Намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган экин майдони контурида етиштирилган ёки омборхоналарда сақланаётган барча каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилади ва йўқ қилинади.


33. Намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини йўқ қилиш лицензиатнинг кучи ва воситалари билан комиссион тартибда лицензиат, лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида амалга оширилади.


34. Каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиш ва маҳсулот ҳаракатининг барча жараёнлари омборхона бўлими (цех)даги қайд этиш китобида ёзиб борилади.


35. Лицензиат мажбурий тартибда қуйидагиларнинг ҳисобини юритади:

каннабис ўсимлиги уруғини ёки кўчатини харид қилиш ҳужжатларининг асли;

каннабис ўсимлиги уруғини ишлатиш ва (ёки) кўчатлар сонининг вазни;

ишлаб чиқарилган тайёр кўчатлар сони;

йўқ қилинган каннабис ўсимлигининг намлик хусусиятларини инобатга олган ҳолдаги вазни;

ўсимлик қолдиқлари ва бузилган ўсимлик тўқиманинг вазни.


36. Қайд этиш китобидаги ҳар бир қайд ўрганиш учун жалб этилган лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан тасдиқланиши шарт.

Лицензиат лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига қайд этиш китобини кўриш имкониятини яратиб беришга мажбурдир.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Ушбу Талабларга риоя этиш учун лицензиат раҳбарияти буйруқлари ёки бошқа ҳужжатлари билан каннабис ўсимлигини сақлаш бўйича жавобгарлик юклатилган мансабдор шахслар зиммасига юкланади.


38. Ушбу Талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Талабларга

ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар

ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ

бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва

фойдаланиш учун рухсат этилган каннабис

ўсимлигининг (Cannabis Sativa L.)

НАВЛАРИ

T/p

Каннабис ўсимлигининг (Cannabis Sativa L.) навлари


1

US0 31


2

FELINA 32


3

FEDORA 17


4

FERIMON


5

SANTHICA 27


6

SANTHICA 70


7

Родник


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 декабрь





































Время: 0.0362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск