Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга нормативдан ортиқча чиқарганлик(ташлаганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловларнинг вақтинчалик нормативларини қўллаш Тартиби (ЎзР ВМ 29.06.1992 й. 303-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 29 июндаги

303-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга

нормативдан ортиқча чиқарганлик(ташлаганлик) ва

чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловларнинг

вақтинчалик нормативларини қўллаш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб республикада табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш ишига иқтисодий механизмни босқичма-босқич жорий этиш қоидасидан келиб чиқиб, ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга йўл қўйиш мумкин бўлганидан ортиқча чиқарганлик, яъни нормативдан ортиқча чиқарганлик (ташлаганлик) учун, идоравий бўйсунишидан, мулкчилик ва хўжалик фаолиятини ташкил этиш шаклларидан қатъи назар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа давлат, кооператив ҳамда жамоат корхоналари ва муассасалари (кейинги ўринларда - табиатдан фойдаланувчилар)дан вақтинчалик нормативлар бўйича тўлов ундириб олишни назарда тутади.


2. Ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга чиқариш (ташлаш) ва жойлаштириш нормативлари ва лимитлари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни Муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан белгиланади ва тасдиқланади.


3. Ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини нормативдан ортиқча чиқарганлик (ташлаганлик) ва жойлаштирганлик учун тўловлар ҳисоб-китоби табиатдан фойдаланувчи томонидан бажарилади ҳамда келишиш учун табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органларига тақдим этилади.


4. Ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини нормативдан ортиқча чиқарганлик (ташлаганлик) ва жойлаштирганлик учун тўлов 1, 2, 3-иловаларга мувофиқ чиқиндиларни чиқарганлик (ташлаганлик), жойлаштирганлик учун тўловларнинг тегишли вақтинчалик нормативларини ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини чиқариш (ташлаш), жойлаштириш ҳақиқий массасининг чиқиндиларни чиқариш (ташлаш), жойлаштиришнинг белгиланган чекланган йўл қўйилишидан ошган миқдорига ва уларнинг ортиқчалилиги учун тўловларнинг карралиги коэффициентига кўпайтириш сифатида ҳисоблаб чиқилади. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нархларнинг ошишига мувофиқ индексация қилиниши керак.

Ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларининг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий чиқариш (ташлаш), жойлаштиришдан ошганлиги учун тўловнинг неча карралиги коэффициенти чиқиндиларни чиқариш (ташлаш), жойлаштириш ҳақиқий массасининг уларнинг белгиланган нормативи (лимити)га нисбати сифатида аниқланади.

Ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари атмосферага, сув объектлари ва рельефга авария вақтида залп билан чиқарилган (ташланган)да, шунингдек, жойлаштирилганда айбдор ҳисобланган табиатдан фойдаланувчилардан ҳар 1 тонна зарарли модда учун ўн карра миқдорда тўлов ундириб олинади. Ифлослантирувчи моддалар массаси қоидаларнинг бузилиши юз берган пайтдан унинг бартараф этилишигача бўлган вақт учун ҳисоб-китоб қилиш ёки инструментал ўлчаш йўли билан аниқланади.


5. Ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари нормативдан ортиқча чиқарилганлиги (ташланганлиги), жойлаштирилганлиги учун ундириб олинадиган маблағлар табиатдан фойдаланувчилар томонидан банкларнинг тегишли муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органлари счётига ўтказилади ҳамда улардан бу фондлар тўғрисидаги Низомга мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишда фойдаланилади.

Қайд этилган тўловлар табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳисобот чорагидан кейинги ой давомида ҳар чоракда амалга оширилади.

Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўловлар суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня ундирилади.


6. Ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини нормативдан ортиқча чиқарганлик (ташлаганлик), жойлаштирганлиги учун тўлов табиатдан фойдаланувчи тасарруфида қоладиган фойда (даромад) ҳисобидан амалга оширилади.

Фойда (даромад) етарли бўлмаган ёки табиатдан фойдаланувчи зарар кўриб ишлаган ҳолларда қайд этилган тўловлар табиатни муҳофаза қилиш органларининг хулосасига кўра “Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига асосан, унинг тасарруфида бўлган барча мавжуд маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Бу маблағларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ жазо қўлланилиши мумкин.

Табиатдан фойдаланувчи тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда уларни ҳамда пеняларни ундириб олиш ҳакамлик суди орқали мажбурий тартибда амалга оширилади. Ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари ўз билганича (тегишли рухсатномалар расмийлаштирилмасдан) чиқарилган (ташланган), жойлаштирилган ҳоллар аниқланганда, айбдор шахсларга жарима санкциялари солинган ҳолда, табиатдан фойдаланувчилардан нормативдан ортиқча сифатида чиқиндилариинг бутун массаси учун тўлов ундириб олинади.

Ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари чиқарилганлиги (ташланганлиги), жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар яширилган ёки бузиб кўрсатилган ҳолларда айбдорлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг маҳаллий органлари билан келишган ҳолда ишлаб чиқаришни тўхтатмасдан ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини чиқариш (ташлаш), жойлаштиришнинг қисқа муддатли ошишига олиб келувчи технологик ёки табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилган даврда тўлов ундирилмайди.

Табиатдан фойдаланувчи томонидан ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини нормативдан ортиқча чиқарганлик (ташлаганлик), жойлаштирганлик учун тўлов тўланиши уларни табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдан ва фаолият характери ва чиқарилаётган маҳсулотдан қатъи назар, табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилишдан озод қилмайди, чунки тўланаётган тўлов улар табиий муҳитга етказаётган зарарга муқобил бўлмайди.


8. Тўловларнинг тўғри ўтказилиши, ўз вақтида тўланиши ҳамда мазкур Тартибга риоя қилиниши учун жавобгарлик табиатдан фойдаланувчиларга - тўлов тўловчиларга ва уларнинг мансабдор шахсларига юклатилади.


9. Тўловлар суммасининг ўтказилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан амалга оширилади.




























Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск