ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2016 й. ПҚ-2607-сон "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2016 й.

N ПҚ-2607



"СЕЧАНКЎЛ, ОҚЖАР ВА ЧИМБОЙ ИНВЕСТИЦИЯ

БЛОКЛАРИДА ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ

ОЛИБ БОРИШ, ШУНИНГДЕК, УРГА, ОҚЧАЛАК

ВА ЧАНДИР ГУРУҲИ КОНЛАРИНИ ҚАЗИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Углеводород хом ашёси бўйича геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳажмлари ва географиясини янада кенгайтириш, хорижий инвесторлар иштирокида Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, энг яхши таклифларни танлаб олиш натижасида "Gas Project Development Central Asia" (Швейцария) компанияси (кейинги ўринларда - хорижий инвестор) "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш доирасида қўшма корхона таъсис этиш учун хорижий ҳамкор этиб белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:

қудуқларни мукаммал таъмирлаш, янги қудуқларни бурғулаш, газ қувурларини қуриш, газни комплекс тайёрлаш, сиқиш компрессор станцияси ва муҳандислик коммуникацияларини замонавий ўрнатишни амалга ошириб, дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда иш параметрларини аниқлаган ҳолда Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини ўзлаштириш бўйича ишлар олиб бориш;

2D ва 3D сейсмик қидирув ишларини амалга оширган ва қидирув-разведка қудуқларини бурғулаган ҳолда, шу жумладан дастлабки 4 йил давомида миқдори 26,5 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган минимал дастур бўйича Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой, Урга, Оқчалак ва Чандир инвестиция блокларини чуқур геологик ўрганиш дастурини амалга ошириш.


2. "Ўзбекнефтгаз" МХК "Gas Project Development Central Asia" компанияси билан ҳамкорликда:

2016 йил 1 октябргача тенг улушларда бошланғич устав капитали 300,0 минг АҚШ доллари миқдорида бўлган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона (кейинги ўринларда - қўшма корхона) таъсис этилиши;

2016 йил 1 декабргача инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилиши;

инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлангандан сўнг, мустақил баҳолаш якунларига кўра лойиҳанинг инвестицион блоклари ва конларда қилинган тарихий сарф-харажатлар кўринишидаги Ўзбекистон томонининг ҳиссаси ҳамда хорижий инвестор томонидан тегишлича тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш ҳисобига қўшма корхонанинг устав фондини кўпайтириш;

Урга ва Чандир гуруҳи конларини лойиҳани амалга ошириш бошланган вақтдан 12 ой давомида, Оқчалак гуруҳи конларини эса 36 ой давомида ишга туширилишини таъминласин.


3. Белгилансинки, "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

лойиҳани молиялаштириш хорижий инвесторнинг тўғридан-тўғри инвестициялар шаклидаги ҳиссаси, қарзлар жалб қилиш ва қўшма корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

хорижий инвесторнинг дивидендлари геология-қидирув ишлари дастурини молиялаштиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда дастлабки тўрт йил давомида қўшма корхона ихтиёрида қолади;

хорижий инвестор "Ўзбекнефтгаз" МХК билан келишган ҳолда хорижий ҳамкорнинг улуши доирасида, ташкил этилаётган қўшма корхонанинг устав капиталида камида 25 фоиз улушга эга бўлган қўшимча хорижий ҳамкор жалб қилиш ҳуқуқига эга.

"Ўзбекнефтгаз" МХК инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, қўшма корхона томонидан инвестицияларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.


4. Қўшма корхонага инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Ўзбекнефтгаз" МХК билан келишган ҳолда:

лойиҳалаш, қурилишнинг муҳандислик ишлари, ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш, соғлиқни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича халқаро норма ва стандартларга мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш;

тузилган шартномалар асосида ускуналарни тайёрлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича буюртмаларни инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан бир вақтда жойлаштиришга;

инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлангунга қадар у бўйича ишларни молиялаштиришга рухсат берилсин.


5. "Ўзбекнефтгаз" МХК экспертизадан ўтказувчи ваколатли органлар билан биргаликда 2017 йил 1 сентябрга қадар "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқсин ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги инвестиция лойиҳаси доирасида қўшма корхона, пудрат ва субпудрат ташкилотларига радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга ўрнатилган тартибда рухсатнома берсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари қўшма корхонага инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда қўшма корхонага инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер ости ва ер усти сувларидан сув олишнинг зарур лимитини белгиланган тартибда ажратсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қўшма корхонага инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Сечанкўл, Оқжар, Чимбой, Урга, Оқчалак ва Чандир инвестиция блокларини геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия ва Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларида углеводород хом ашёсини қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига белгиланган тартибда лицензия берсин.

11. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси қўшма корхонага кон ажратмаларини белгиланган тартибда тақдим этсин ҳамда қўлланиладиган технологияларнинг ишлаб чиқариш хавфсизлиги бўйича эксперт хулосаларини кўриб чиқсин.


12. Маълумот учун қабул қилинсинки, "PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd." (Малайзия) компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Оқчалак гуруҳи конларига нисбатан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги Битимдан чиқиш ҳақида белгиланган тартибда билдиришнома йўлланган.

"Ўзбекнефтгаз" МХК икки ой муддатда "PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd." компанияси билан илгари тузилган Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Оқчалак гуруҳи конларига нисбатан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги Битим тўхтатилишини расмийлаштирсин ва Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" МХК буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" МХК буюртманомаларига биноан, ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ва муддатини узайтирилишини давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" МХК буюртманомаларига биноан, ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


16. "Ўзбекнефтгаз" МХК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск