ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида соҳалар бўйича инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.01.2017 й. ПҚ-2718-сон "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.2017 й.

N ПҚ-2718



ОЗИҚ-ОВҚАТ, ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ

ВА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИДА ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республиканинг озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, мазкур соҳаларда янги инвестиция лойиҳалари ташаббусларини рағбатлантириш ва пухталик билан тайёрлаш, шунингдек, уларнинг амалий жиҳатдан рўёбга чиқарилишини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда ваколатли тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ҳамда "Асака-банк" АТБлар томонидан озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноати ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган, жумладан қурилиш-монтаж ишлари ва бошқа сарф-харажатлар учун миллий валютада инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун ҳар бири 300 млрд сўмдан кредит линиялари очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Белгилансинки, кредит линиялари доирасида хорижий валютадаги кредитлар қуйидаги шартларда тақдим этилади:

озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатининг инвестиция лойиҳалари доирасида фақат замонавий импорт ускуналар, технологиялар ва материаллар сотиб олиш учун кредитлар берилади;

кредит муддати фоиз ставкаси ЛИБОРнинг 6 ойлик ставкасига ва йиллик 1,0 миқдорга тенг ҳамда қайта молиялаштирадиган банкнинг маржаси йиллик 1,0 фоиз миқдорда бўлган 7 йилгача муддатни, шу жумладан имтиёзли давр - 2 йилни ташкил этади;

кредит линиялари доирасида молиялаштирилиши назарда тутилаётган озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатидаги инвестиция лойиҳалари тармоқ Илмий-техника кенгашида мажбурий экспертизадан ўтказилиши лозим.

4. Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида янги инвестиция лойиҳалари пакетини шакллантириш бўйича доимий амалдаги Ишчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчи галда экспортбоп рақобатбардош маҳсулотни ишлаб чиқаришга мўлжалланган озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида янги лойиҳа таклифларини излаш ва шакллантириш, шунингдек, зарур лойиҳа ҳужжатларини сифатли тайёрлашни ташкиллаштириш;

республиканинг озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурларида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида фойдаланиш учун тавсия этиладиган энг оптимал технологиялар ва замонавий юқори унумли ускуналарни аниқлаш;

кредит линиялари ҳисобига хорижий валютада молиялаштириладиган озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида келиб чиқадиган масалаларни тезкорлик билан ечиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) ваколатли тижорат банклари хорижий валютада жалб этилган кредитлар бўйича ўзларининг мажбуриятларини кредит линиялари доирасида хорижий валютада тўлайдилар;

б) озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноати ташкилотлари ўзларининг хорижий валютадаги мажбуриятларини белгиланган тартибда экспортдан тушадиган валюта ҳисобидан тўлайдилар;

в) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг тегишли хулосалари асосида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон қарори билан тасдиқланган, қатъий белгиланган нархларда сотиладиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатига киритилган маҳсулот ишлаб чиқаришни инвестиция лойиҳаси доирасида амалга ошираётган фармацевтика саноати ташкилотлари;

озиқ-овқат саноати учун тара, ўраш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда замонавий совутиш қувватларини яратувчи ташкилотлар;

қорамол ва майда шохли моллар терисини чуқур қайта ишлаш асосида замонавий чарм ва пойабзал ишлаб чиқариш бўйича, шунингдек, тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун материаллар ва бутловчи буюмлар етказиб берувчи ташкилотлар хорижий валютада жалб этилган кредитлар бўйича ўз мажбуриятларини ички валюта бозорида белгиланган тартибда конвертацияни амалга оширган ҳолда миллий валютада тўлайдилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мазкур қарор 5-бандининг "в" кичик бандида кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этиладиган кредит линиялари доирасида хорижий валютадаги кредитларни тўлаш учун маблағлар ўз вақтида конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.


8. Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ваколатли тижорат банкларига:

инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган давргача тақдим этилган кредитлар бўйича қўшилган фоизларни капиталлаштиришни амалга ошириш;

банк улуши 100 фоизлик бўлган (шу жумладан, инвестиция компаниялари маблағлари ҳисобига) шўъба корхоналари, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бошқа инвесторлар иштирокида корхоналар ташкил этиш ва уларга кредитлар тақдим этиш ҳуқуқи берилсин.


9. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзфармсаноат" АК, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, тижорат банклари бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 январдаги

ПҚ-2718-сон қарорига

1-ИЛОВА


Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика

саноатида янги инвестиция лойиҳалари пакетини

шакллантириш бўйича доимий амалдаги Ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари


лавозимига кўра

-

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Г.В. Ўрмонова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари


лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари Йиғма АТД мудири


А.Э. Равшанов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД мудири


К.С. Ризаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, маданият, спорт ва туризм масалалари АТД мудири

А. К. Мирсоатов

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси


А.Б. Воитов

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи


К.К. Муллажонов

-

"Асака-банк" АТБ бошқаруви раиси


А.Р. Абдуллаев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори


лавозимига кўра

-

"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси

лавозимига кўра

-

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари, Ишчи гуруҳи котиби


            

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)











































Время: 0.1628
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск