ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Қурилиш материаллари саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.07.2017 й. ПҚ-3141-сон "Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2017 й.

N ПҚ-3141



АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ БУЛОҚБОШИ

ТУМАНИДА ЦЕМЕНТ ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ички ва ташқи бозорларда барқарор талабга эга замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, маҳсулотларнинг янги турларини чиқаришни ўзлаштириш, экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришни таъминлаш, шунингдек, Андижон вилоятида янги иш ўринларини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ ва Андижон вилояти ҳокимлигининг умумий қиймати 203,9 млн. АҚШ доллари бўлган "Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида йилига 1,2 млн. тонна қувватга эга портландцемент цемент заводини қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Zhejiang Shangfeng Building materials Co. LTD (ХХР), "Tunli" (ХХР) (кейинги ўринларда - хорижий инвесторлар), "Juydam Ta'mir Qurilish" МЧЖ (Ўзбекистон) (кейинги ўринларда - маҳаллий инвестор) томонидан Shangfeng-Bridge of Friendship масъулияти чекланган жамият кўринишидаги қўшма корхона ташкил этилди;

маҳсулотни ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетик ресурсларнинг муқобил турлари, шунингдек, кўмирдан фойдаланилади.


3. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

материаллар, ускуналар, машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар бутловчи буюмлар ва узеллар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар, мосламалар, дастурий таъминот, техник ва лойиҳа ҳужжатларини етказиб бериш бўйича - 136,3 млн. АҚШ доллари миқдорида жалб этилаётган хорижий инвесторларнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари ва кредитлари;

қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича - эквиваленти 14,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги, 2 имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 7 йил муддатга бериладиган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш фоизи ставкасидан юқори бўлмаган тегишли ҳажмлардаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари амалга оширилганидан кейинги "Shangfeng-Bridge of Friendship" ҚҚ учун "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан ажратиладиган кредит маблағи;

барча зарур ташқи инфратузилмани ўтказиш (электр энергия, табиий газ, автомобиль ва темир йўл, техник сув) бўйича - "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонасининг ўз маблағлари ва хорижий инвесторларнинг эквиваленти 52,7 млн. АҚШ долларидаги хорижий кредитлари молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


4. "Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида қуввати йилига 1,2 млн. тоннага эга портландцемент цемент заводини қуриш" инвестиция лойиҳаси ТИАнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонасига қурилаётган заводнинг ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари уланишига зарур бўлган кўмакни берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Норуда фойдали қазилмалари мавжуд ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш комиссияси "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонасига цемент ишлаб чиқаришда Андижон вилоятида жойлашган Султонобод конидаги тупроқ ва Ширмонбулоқ III конидаги оҳактош, шунингдек, Фарғона вилоятидаги Қамишбоши I конидаги гипсни қазиб олишда ер қаъри участкаларидан фойдаланишга ҳуқуқ берувчи лицензияни оммавий савдоларсиз, тўғридан-тўғри музокаралар асосида берсин.


8. Инвестиция лойиҳасини белгиланган муддатларда амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахмонов:

икки ҳафта муддатда 2019 йилнинг сентябригача қувватларни ишга тушириши ҳисобга олган ҳолда, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тармоқ жадвалини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишни;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда инвестиция лойиҳасини амалга оширишда муҳандислик коммуникациялари ва хомашё конларини қурилишига белгиланган тартибда ер ажратилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонасига тўғридан-тўғри шартномалар асосида цемент, металл прокати ва ёқилғи-мойлаш материалларини биржа котировкаларининг ўрта миёна нархларида ажратиш ва сотишни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири биринчи ўринбосари Б.И. Закиров инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат-архитектура назорати амалга оширилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедхаджаев зиммасига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўз вақтида жалб этиш ҳамда ундан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш бўйича шахсий масъулият юклансин.


12. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонаси:

а) ишлаб чиқариш йўлга қўйилганидан кейин 5 йил муддатга юридик шахсларнинг фойда солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлардан;

б) 2019 йилнинг 1 октябригача:

лойиҳа бўйича амалга ошириладиган ишлар доирасида, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, машина ва ускуналар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозлар ҳамда техник ва лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек, "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонаси ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан олиб келинадиган ёқилғи-мойлаш материаллари ва металл прокати божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);

"Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонаси ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича вақтинча олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар узеллари, махсус техника машина ва механизмлар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, техник ҳужжатлар - даврий божхона тўловларидан;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлар лицензиялаш ва сертификатлашда тақдим этиладиган хизматлар, олиб келинадиган товарлар, материаллар, ускуналар, бутловчи буюмлар ва узелларнинг машина ва механизмлари, технологик жиҳозлар, транспорт воситалари анжомлари, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар, ёқилғи-мойлаш материалларига бўлган йиғимлар тўлови, давлат божи ва тўловлар тўлашдан;

импорт қилинадиган материаллар, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, анжомлар, эҳтиёт қисмлар, республикада тегишли аккредитация синов лабораторияларида мавжуд бўлмаган асбобларга - мажбурий сертификация тартиб-таомилларидан озод этилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонасининг буюртманомаларига кўра, инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларнинг кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонасининг буюртманомаларига кўра, инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча яшаб турган жойида вақтинча рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирмасдан таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ қўшма корхонасининг буюртманомаларига кўра, инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиш (муддати узайтирилишининг), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июлдаги

ПҚ-3141-сон қарорига

ИЛОВА



"Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида

қуввати йилига 1,2 млн. тоннага эга портландцемент

заводини қуриш" инвестиция лойиҳаси ТИАнинг

асосий техник-иқтисодий параметрлари

Т/р

Кўрсаткичлар номланиши

Ўлчов

бирлиги


Жами


Молиялаштириш манбалари


тўғридан-

тўғри хорижий

инвестициялар ва

қарз маблағлари


Тижорат

банклари

кредити


"Shangfeng-Bridge

of Friendship" ҚК

МЧЖнинг ўз

маблағлари


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


203 929,6

136 292,7

14 906,5

52 730,4

2.

Капитал қўйилмалар суммаси, жами


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


203 929,6

136 292,7

14 906,5

52 730,4

шу жумладан:







Машина ва ускуналар


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


86 237,7

78 628,6

1 119,8

6 489,3

Эркин конвертацияланадиган валютада


минг АҚШ

доллари


78 628,6

78 628,6

0,0


миллий валютада


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


7 609,1

0,0

1 119,8

6 489,3

Қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


108 119,6

51 361,0

13 786,7

42 971,8

Эркин конвертацияланадиган валютада


минг АҚШ

доллари


51 361,0

51 361,0

0,0


миллий валютада


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


56 758,5

0,0

13 786,7

42 971,8

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар*


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


4 084,1

4 084,1

0,0

0,0

Эркин конвертацияланадиган валютада


минг АҚШ

доллари


0,0

0,0

0,0


миллий валютада


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


4 084,1

4 084,1

0,0


Дастлабки айланма капитал


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


1 175,4

1 175,4

0,0

0,0

Эркин конвертацияланадиган валютада


минг АҚШ

доллари


600,0

600,0

0,0


миллий валютада


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


575,4

575,4

0,0



Бошқа харажатлар



4 312,8

1 043,5

0,0

3 269,3

Эркин конвертацияланадиган валютада


минг АҚШ

доллари


0,0

0,0

0,0


миллий валютада


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


4312,8

1 043,5

0,0

3 269,3

3.

Ташкил этиладиган ишлаб чиқариш фондлари қиймати


минг АҚШ

доллари

эквиваленти


202 754,2

4.

Корхона қуввати, шу жумладан:

- ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми

- тахминий йиллик экспорт ҳажми


840 минг тонна М400 ва 360 минг тонна М500 портландцементи

84 минг тонна М400 ва 36 минг тонна М500 портландцементи


5.

Янги ташкил этиладиган иш ўринлари


700 та одам

6.

Ўзини қоплашнинг тахминий муддати


3 йил

7.

Инвестиция даврининг давомийлиги


24 ой (қувватни ишга тушириш - 2019 йил сентябрь)

8.

Кредитни қоплаш муддати


7 йил

               

*) Молиявий харажатларга ажратиладиган кредитнинг ҳақиқий суммасига асосан тузатишлар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


















































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск