ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2017 й. ПҚ-3145-сон "Фойдали қазилма руда конларини саноат кўламида ўзлаштириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ишларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2017 й.

N ПҚ-3145



ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА РУДА

КОНЛАРИНИ САНОАТ КЎЛАМИДА

ЎЗЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ-

ТАДҚИҚОТ ВА ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Инновацион технология ечимларини татбиқ этиш асосида фойдали қазилма руда конларини ўзлаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини янада ошириш, шунингдек, ер қаърини геологик ўрганиш, оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) тизимига топшириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

фойдали қазилма руда конларини, биринчи галда қимматбаҳо ва рангли металлар, шунингдек, уранни қазиб олиш ва ишлаш бўйича кончилик ва металлургия саноати объектлари учун лойиҳа олди ва лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

кончилик ва металлургия саноатига юқори технологик ускуналар ва замонавий технологияларни татбиқ этиш мониторингини олиб бориш, уларнинг ишлаб чиқариш-техник ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш;

жаҳон фани ва амалиёти ютуқларини таҳлил қилиш асосида қийин тоғ-геологик шароитларида конларни комплекс ўзлаштириш соҳасида самарали лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш;

минерал хомашёни қазиб олиш технологияси соҳасида амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш ҳамда асосий ва қўшилиб чиқадиган қимматбаҳо компонентларнинг юқори даражада чиқариб олинишини ҳисобга олган ҳолда уларни комплекс равишда қайта ишлаш;

республика кон-металлургия комбинатларининг инвестиция лойиҳаларида назарда тутилган лойиҳа ечимларини тўлиқ ва сифатли амалга ошириш бўйича муаллифлик назоратини олиб бориш;

институтни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш тадбирларини амалга ошириш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

лойиҳа-қидирув ишлари соҳасида кадрларни, жумладан, етакчи хорижий олий ўқув юртларида ва ўқув марказларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар меҳнатини рағбатлантиришнинг самарали чораларини жорий этиш;


3. Қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКнинг таъсисчиси ҳисобланади:

"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУК доимий асосли ва инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган бутун давр мобайнида тасдиқланган лойиҳа ечимларига риоя қилиниши мониторингини амалга оширади ва лойиҳа ташаббускори билан биргаликда минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш технологиясини янада такомиллаштириш ишларини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги "Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2946-сон қарорида етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари учун назарда тутилган имтиёз ва преференциялар "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКга нисбатан сақлаб қолинади.


4.

Белгилансинки, "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Давлат геология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКнинг тегишли бинолари, иншоотлари ва бошқа мулкини оператив бошқариш ҳуқуқи билан қабул қилиш-топширишни;

"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКнинг янгиланган уставини тасдиқлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказишни;

Институтни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари комплексини тасдиқлашни;

"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКни Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 15-уйга жойлаштиришни таъминласин.


6. "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКга, техник зарурат бўлганда, лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга етакчи хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини ҳамда юқори малакали мутахассисларни жалб этишга рухсат берилсин.


7. "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУК директори Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захираси бўйича давлат комиссияси аъзоси ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.

8. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-3004-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек, қарорнинг 3-иловаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1396-сон қарорининг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик уюшмалари билан биргаликда икки ой муддатда белгиланган тартибда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси И.Б. Тўрамуротов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






















































Время: 0.1331
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск