ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.2017 й. ПҚ-2738-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2017 й.

N ПҚ-2738



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИФАЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишланган байрам табригидан ўрин олган миллий армияни янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича вазифаларни амалда бажариш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги ҳамда жанговар қобилиятини ошириш, қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа турлари ва ҳарбий техника билан қайта жиҳозлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини такомиллаштириш Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, алоқадор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни сўзсиз, тўла-тўкис, ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

Масъул ижрочилар:

Дастур чора-тадбирларини ҳар томонлама муҳокама қилиб ва пухта кўриб чиқиб, аниқ чоралар ва уларни амалга ошириш муддатларини кўрсатган ҳолда батафсил режалар ишлаб чиқилишини;

Дастур чора-тадбирларини бажаришда расмиятчилик ва юзаки муносабатга йўл қўймаслик, уни амалга ошириш натижаларини мунтазам муҳокама қилиб бориш, чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш бўйича ўз вақтида зарур чоралар кўрилишини;

ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Дастур чора-тадбирлари бажарилишининг бориши ҳақида ахборот беришни таъминласин.

Масъул ижрочиларга зарур ҳолларда олдинда турган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг мутахассисларини жалб қилишга рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати (В. Махмудов):

Байрам табригида баён этилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, дунёда ва минтақадаги ҳолатнинг ривожланиш жараёнларини, Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига таҳдидлар ва хатарларни, мамлакатимизнинг устувор мақсадлари ва имкониятларини чуқур таҳлил қилиш асосида Дастурда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик концепцияси ва Мудофаа доктринасининг янгиланган лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминласин;

Дастур чора-тадбирларини бажариш бўйича масъул ижрочиларнинг фаолиятини мувофиқлаштирсин, уларнинг натижаларини танқидий кўриб чиқиб, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов) Бош вазир биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазир ўринбосарлари Р. Азимов ва У. Розукуловнинг тегишли комплекслари, Бош вазирнинг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларини қуйидаги вазифаларни ҳал этиш учун сафарбар қилсин:

республиканинг ҳарбий-саноат комплексини, илмий-ишлаб чиқариш базасини, сервис марказлари ва қўшма корхоналарни ташкил қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи корхоналарида ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган маҳсулотларнинг айрим турларини маҳаллийлаштириш;

мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва бошқармаларнинг маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш ва армия мактабини ўтаган ёшлар билан узлуксиз алоқани таъминлаш борасидаги ваколатларини кенгайтириш;

муддатли хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида бевосита раис ва ҳокимлар раҳбарлиги остида тегишли комиссиялар ташкил этиш;

Дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг кейинчалик ишлаб чиқиладиган қарорларини амалга ошириш учун зарур моддий ва молиявий ресурсларни излаб топиш.


6. Мудофаа вазирлиги (К. Бердиев):

2017 йил 10 февралга қадар Вазирлар Маҳкамаси, республиканинг алоқадор вазирлик ва идоралари билан биргаликда мамлакат ҳудудларида ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун уларга имтиёзли ипотека кредитларини тақдим этган ҳолда 56 та уч қаватли уй-жойлар қуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин;

2017 йил 15 февралга қадар Қуролли Кучларнинг янги Академиясини ташкил қилиш, вазирлик ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, ҲҲМ ва ҲҲК Қўшинларининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув тизимини такомиллаштириш, замонавий техника ва қурол-аслаҳа билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш орқали уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш юзасидан асослантирилган таклифларни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари лойиҳаларини киритсин;

2017 йил 1 апрелга қадар Қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан жиҳозлаш ва модернизация қилиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган, 2017 йилда амалга ошириш бўйича батафсил режаси билан асослантирилган комплекс дастурни ҳамда уни тасдиқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқсин;

хорижий шериклар билан бирга 2017 йил июндан бошлаб Қуролли Кучлар Академияси ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини етакчи миллий ва халқаро, шу жумладан Буюк Британия, Германия, Россия, АҚШ, Франция, Жанубий Корея ва ушбу соҳада тараққий топган мамлакатларнинг ўқув муассасаларида тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

2017 йил давомида ҳарбий округларнинг мақсади, қўшинларни қўллашнинг хусусиятлари, операцион йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳарбий округларнинг тузилмаси ва вазифаларини аниқлаштириш бўйича вазирлик марказий аппарати мансабдор шахслари ва ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонларининг изчил самарали ишини, шунингдек, Дастурда белгиланган муддатларда асослантирилган таклифлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар бир округ бўйича алоҳида тегишли қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил қилсин.


7. Ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари (Б. Тошматов, Л. Бузруков, Р. Ҳалилов, Т. Иргашев) операцион йўналишларда мамлакатимизнинг хавфсизлигига таҳдидлар ва хатарларни, ишонч билдирилган қўшилмалар, қисмлар ва муассасалардаги ҳақиқий аҳволни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг жанговар шайлигини ҳамда жанговар қобилиятини реал баҳолаш асосида ҳарбий округларнинг тузилмалари ва вазифаларини аниқлаштириш бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш учун пухта оператив-тактик ва бошқа ҳисоб-китобларни амалга оширсин.


9. Мудофаа вазирлиги (К. Бердиев) МВ қошидаги Жамоатчилик кенгаши (И. Мирзаалиев), ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари (Б. Тошматов, Л. Бузруков, Р. Ҳалилов, Т. Иргашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга:

2017 йил 1 апрелга қадар Жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлинмаларининг аниқ вазифаларини белгилаб, унинг таркибига қўшиш учун номзодларни ҳар томонлама ўрганиш ва танлаш ишларини амалга оширсин;

2017 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятлар ҳокимликлари таркибида Кенгашнинг ҳудудий бўлинмаларини шакллантириш, шунингдек, Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги янги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин.


10. Мудофаа вазирлиги (К. Бердиев), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов), Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (К. Арипов), ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари (Б. Тошматов, Л. Бузруков, Р. Ҳалилов, Т. Иргашев) вазирликлар ва идораларнинг Ҳайъат мажлисини, Ҳарбий кенгашларини ўтказиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишланган байрам табригидан ўрин олган миллий армияни янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича вазифаларни шахсий таркибга етказиш ва тушунтиришни таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 24 январдаги

ПҚ-2738-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларини янада ислоҳ

қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

  

  

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар


Ижро этиш

муддати


Масъул ижрочилар


I. МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ҚОНУНЧИЛИК АСОСИДА

ТАРТИБГА СОЛИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик концепциясининг янгиланган лойиҳасини ишлаб чиқиш


2017 йил

1 июнгача

Хавфсизлик кенгаши аппарати (М. Атаев, Б. Шоёқубов), Олий Мажлис (Н. Исмоилов, Н. Йўлдошев), ТИВ (Ж. Вахабов), МВ (Ш. Норматов), МХХ (М. Ниёзов), ИИВ (Д. Назармухамедов), ФВВ (К. Арипов), СМТИ (Б. Турсунов)


2.

Ўзбекистон Республикаси янгиланган Мудофаа доктринасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш


2017 йил

1 июлгача


Хавфсизлик кенгаши аппарати (В. Маҳмудов, Ш. Шокиров), ТИВ (А. Камилов), МВ (К. Бердиев), МХХ (Р. Юсупов), ИИВ (Д. Назармухамедов), ФВВ (К. Арипов), СМТИ (Б. Турсунов)


II. ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг ташкилий тузилишини такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини тайёрлаш


2017 йил

15 февралгача

МВ (К. Бердиев), алоқадор вазирликлар ва идоралар


2.

ҲҲМ ва ҲҲК Қўшинларининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув тизимини такомиллаштириш, замонавий техника ва қурол-аслаҳа билан жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини тайёрлаш



МВ (А. Бурхонов), МХХ (Р. Юсупов), ИИВ (Д. Назармухамедов), ФВВ (К. Арипов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), алоқадор вазирликлар ва идоралар


3.

Ҳарбий округларнинг мақсади, қўшинларни қўллашнинг хусусиятлари, операцион йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳарбий округларнинг тузилмаси ва вазифаларини аниқлаштириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидагилар бўйича тегишли қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш:


2017 йил

давомида

МВ (К. Бердиев), МХХ (Р. Юсупов), ИИВ (Д. Назармухамедов), ФВВ (К. Арипов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), алоқадор вазирликлар ва идоралар


Жануби-ғарбий алоҳида ҳарбий округи бўйича

2017 йил

1 апрелгача


ЖҒАҲО (Б. Тошматов)

Тошкент ҳарбий округи бўйича

2017 йил

1 июлгача


ТҲО (Л. Бузруков)

Шарқий ҳарбий округи бўйича

2017 йил

1 октябргача


ШҲО (Р. Ҳалилов)

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи бўйича


2017 йил

1 декабргача


ШҒҲО (Т. Иргашев)

III. ҚЎШИНЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИ

РЕЖАЛАШТИРИШГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

1.

Бўлинмаларни тайёрлаш бўйича мутлақо янги тузилмавий-мантиқий концепциялар ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар учун тегишли ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда уларни тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш.


2017 йил

1 апрелгача


МВ (К. Бердиев), МХХ (Р. Юсупов), ИИВ (А. Азизов), ФВВ (К Арипов)


2.

Бўлинмаларни тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган тузилмавий-мантиқий концепциялар ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар учун ўқув дастурлари лойиҳаларининг энг муҳим алоҳида қисмларини апробациядан ўтказиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш


2017 йил

1 октябргача

МВ (К. Бердиев), МХХ (Р. Юсупов), ИИВ (А. Азизов), ФВВ (К Арипов)


3.

Бўлинмаларни тайёрлаш бўйича янги тузилмавий-мантиқий концепциялар ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар учун ўқув дастурларини пухта қайта ишлаш ва қабул қилиш


2018 йил

1 январгача

IV. БАРЧА ДАРАЖАДАГИ ПРОФЕССИОНАЛ ҲАРБИЙ

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг янги Академиясини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш


2017 йил

15 февралгача

МВ (К. Бердиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Давархитектқурилиш (Б. Зокиров)


2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг янги Академиясини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини амалга ошириш


2017 йил

25 августгача


Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов), МВ (К. Бердиев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова)


3.

Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукуматнинг тегишли қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ва қабул қилиш:

олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни саралаб олишга қўйиладиган талабларни ошириш;

олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланаётган коллежлар ва лицейлар фаолиятини самарали ташкил қилиш юзасидан зарур комплекс ташкилий-техник ва бошқа чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш


2017 йил

20 мартгача

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов), МВ (К. Бердиев), МХХ (Р. Юсупов), ИИВ (А. Азизов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), ҚР Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), вилоятлар (Ш. Абдураҳмонов, Ў. Барноев, У. Узоқов, 3. Рўзиев, К. Турсунов, X. Бозаров, X. Оқбўтаев, Г. Мирзаев, Э. Турдимов, Ш. Бобоев, Ш. Ғаниев, П. Бобожонов) ва Тошкент шаҳри (Р. Усманов) ҳокимликлари


4.

Қуролли Кучлар Академияси ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини етакчи миллий ва халқаро, шу жумладан Буюк Британия, Германия, Россия, АҚШ, Франция, Жанубий Корея ва ушбу соҳада тараққий топган мамлакатларнинг ўқув муассасаларида тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2017 йил

июндан

бошлаб

доимий


МВ (К. Бердиев), МХХ (Р. Юсупов), ИИВ (А. Азизов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов), ТИВ (А. Камилов), Молия вазирлиги(Б. Ходжаев), алоқадор вазирликлар ва идоралар


V. ҚЎШИНЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ ТУРДАГИ ҚУРОЛ-АСЛАҲА

ВА ҲАРБИЙ ТЕХНИКА БИЛАН ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ

1.

Қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан жиҳозлаш ва модернизация қилиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган, 2017 йилда амалга ошириш бўйича батафсил режаси билан комплекс дастурни ҳамда уни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш


2017 йил

1 апрелгача


МВ (К. Бердиев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Э. Ғаниев), "Ўзмахсусимпэкс" ДК (Ф. Тошов), алоқадор вазирликлар ва идоралар


2.

Мамлакатнинг ҳарбий-саноат комплексини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва келишиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу масала бўйича тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

1 августгача


Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов), МВ (К. Бердиев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев) Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), алоқадор вазирликлар ва идоралар


3.

ҲСКнинг илмий-ишлаб чиқариш базасини, сервис марказлари ва қўшма корхоналарни, шунингдек, мамлакатнинг етакчи корхоналарида ҳарбий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларнинг айрим турларини маҳаллийлаштиришни ташкил этиш бўйича тегишли Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш


2017 йил

25 декабргача

VI. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

"Ҳарбий хизматни, ички ишлар, божхона органларида хизматни ўтаган шахслар ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунни қабул қилиш


2017 йил

1 апрелгача


Хавфсизлик кенгаши аппарати (Ш. Шокиров), Олий Мажлис (Р. Комилов), МВ (Ж. Мелибоев), МХХ (Р. Юсупов), ИИВ (А. Азизов), ФВВ (К Арипов), ДБҚ (М. Тоҳирий), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)


2.

Ҳарбий хизматни ўташ тартибини, ҳарбий хизматчиларнинг фронт орти, уй-жой ва тиббий таъминотини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш (қайта ишлаш) бўйича чора-тадбирлар режасини тузиш ва тасдиқлаш


2017 йил

18 февралгача

МВ (К. Бердиев), Олий Мажлис (Р. Комилов), МХХ (Р. Юсупов), ИИВ (А. Азизов), ФВВ (К. Арипов), ДБҚ (М. Тоҳирий), Адлия вазирлиги (М. Икромов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова)


3.

Юқорида кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш (қайта ишлаш) ва тасдиқлаш


йил

давомида


4.

Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун 56 та, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикасида 2 та, Андижон вилоятида 2 та, Наманган вилоятида 2 та, Фарғона вилоятида 4 та, Хоразм вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 8 та, Сирдарё вилоятида 2 та, Жиззах вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 4 та, Бухоро вилоятида 2 та, Қашқадарё вилоятида 3 та, Навоий вилоятида 2 та, Сурхондарё вилоятида 3 та ва Тошкент шаҳрида 18 та уч қаватли уй-жойлар қуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш


2017 йил

10 февралгача

МВ (К. Бердиев, Д. Муратов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Давархитектқурилиш (Б. Зокиров), ҚР Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), вилоятлар (Ш. Абдураҳмонов, Ў. Барноев, У. Узоқов, 3. Рўзиев, К. Турсунов, X. Бозаров, X. Оқбўтаев, Г. Мирзаев, Э. Турдимов, Ш. Бобоев, Ш. Ғаниев, П. Бобожонов) ва Тошкент шаҳри (Р. Усманов) ҳокимликлари, алоқадор вазирликлар ва идоралар


5.

Ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш тизимига шахсий уй-жой қуриш учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини тақдим этиш бўйича янги тизимни жорий қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш


2017 йил

1 мартгача


МВ (К. Бердиев, Д. Муратов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), алоқадор вазирликлар ва идоралар


VII. ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ,

ФУҚАРОЛАРДА ЁТ ҒОЯЛАР САЛБИЙ ТАЪСИРИГА ҚАРШИ

БАРҚАРОР ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА

ВАТАН ТАҚДИРИГА МАСЪУЛЛИК ҲИССИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ

1.

Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва бошқармаларнинг маҳаллий ҳокимият органлар билан ҳамкорлик қилиш ва армиянинг жасурлик, қатъият ва Ватанга садоқат билан хизмат қилиш мактабини ўтаган ёшлар билан узлуксиз алоқани таъминлаш борасидаги ваколатларини кенгайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш


2017 йил

1 апрелгача


Хавфсизлик кенгаши аппарати (Ш. Шокиров), Вазирлар Маҳкамаси (М. Куранов), МВ (Ш. Норматов), "Камолот" ЁИҲ (Б. Ғаниев), ҚР Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), вилоятлар

(Ш. Абдураҳмонов, Ў. Барноев, У. Узоқов, 3. Рўзиев, К. Турсунов, X. Бозаров, X. Оқбўтаев, Г. Мирзаев, Э. Турдимов, Ш. Бобоев, Ш. Ғаниев, П. Бобожонов) ва Тошкент шаҳри (Р. Усманов) ҳокимликлари


2.

Муддатли хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида бевосита раис ва ҳокимлар раҳбарлиги остида тегишли комиссиялар ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов), МВ (М. Салиев) ,"Камолот" ЁИҲ (Б. Ғаниев), Меҳнат вазирлиги (А. Абдуҳакимов), ҚР Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), вилоятлар (Ш. Абдураҳмонов, Ў. Барноев, У. Узоқов, 3. Рўзиев, К. Турсунов, X. Бозаров, X. Оқбўтаев, Г. Мирзаев, Э. Турдимов, Ш. Бобоев, Ш. Ғаниев, П. Бобожонов) ва Тошкент шаҳри (Р. Усманов) ҳокимликлари, ҳарбий округлар қўмондонлиги


3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятлар ҳокимликлари таркибида Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмаларини шакллантириш, шунингдек, кенгаш тўғрисидаги янги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш


2017 йил

1 майгача


МВ (М. Салиев), МВ қошидаги Жамоатчилик кенгаши (И. Мирзаалиев), Вазирлар Маҳкамаси (М. Куранов), ҚР Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), вилоятлар (Ш. Абдураҳмонов, Ў. Барноев, У. Узоқов, 3. Рўзиев, К. Турсунов, X. Бозаров, X. Оқбўтаев, Г. Мирзаев, Э. Турдимов, Ш. Бобоев, Ш. Ғаниев, П. Бобожонов) ва Тошкент шаҳри (Р. Усманов) ҳокимликлари, ҳарбий округлар қўмондонлиги


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)



















Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск