ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2017 й. ПҚ-2727-сон "Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2017 й.

N ПҚ-2727



"ШАРҒУНКЎМИР" АЖНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ЛОЙИҲА ҚУВВАТИНИ ЙИЛИГА 900 МИНГ

ТОННАГАЧА ТОШКЎМИР ҚАЗИБ ОЛИШГА ЕТКАЗИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолининг кўмирга ортиб бораётган эҳтиёжини, жумладан, "Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва "Шарғун" шахтасида тошкўмир қазиб олишни йилига 900 минг тоннагача ошириш орқали таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 4 июлдаги Ф-4668-сонли фармойишига мувофиқ амалга оширилмоқда;

"Шарғункўмир" АЖ томонидан ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра, "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан Хитойнинг "China Railway Group Со. Ltd" (консорциум етакчиси) ва "China Coak Techology & Engineering Group Copr" (кейинги ўринларда консорциум деб аталади) компаниялари билан умумий қиймати 94,5 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва уни 2023 йилда ишга тушириш бўйича шартнома тузилди.

2. Қуйидагилар:

ХХР Эксимбанкининг "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган ва 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли муддатга ажратиладиган, йиллик фоиз ставкаси 3 фоиз бўлган, жумладан, қайта молиялаштирадиган банк маржаси йиллик 1,0 фоизни ташкил қиладиган 89,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзи;

"Шарғункўмир" АЖнинг 15,3 миллион АҚШ долларига тенг ўз маблағлари "Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш" инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

3. Қуйидагилар:

асосий техник-иқтисодий параметрларга эга "Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси 1-иловага* мувофиқ;

ХХР Эксимбанкининг "Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган қарзи бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

ХХР Эксимбанкининг жалб этиладиган заёми бўйича "Шарғункўмир" АЖ қарз олувчи ҳамда заёмдан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро органи ҳисобланади;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ХХР Эксимбанкининг жалб этиладиган ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган заёмини қайтариш ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

"Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" АЖ инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади.

5. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун белгиланган тартибда ХХР Эксимбанки билан алоҳида заём битими ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамда "Шарғункўмир" АЖ билан ХХР Эксимбанки заёмини қайта молиялаштириш бўйича кредит шартномалари тузсин.

6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан:

ХХР Эксимбанкига - "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг тўлов мажбуриятлари;

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга - ХХР Эксимбанкининг жалб этиладиган заёми бўйича "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖнинг тўлов мажбуриятларига доир давлат кафолатларини тўлов ундирмасдан бериш ваколати берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ХХР Эксимбанки билан алоҳида заём шартномасида назарда тутилган шаклда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва ХХР Эксимбанки ўртасидаги заём шартномасига оид давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибдаги ҳуқуқий хулосани берсин.


8. "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида истисно тариқасида:

консорциум билан биргаликда 2018 йилнинг 1 январигача бўлган даврда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш билан бир қаторда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

лойиҳа ечимларининг объектлардан ишончли ва хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, кузатув ва техник назорат бўйича талабларга мос келишини аниқлаш учун тендер савдолари ўтказмасдан, энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида мустақил халқаро маслаҳатчиларни жалб этишга рухсат берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси инвестиция лойиҳасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


10. Белгилансинки, "Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва янги кўмир қазиб олиш технологиясини ишлатиш бўйича пудратчи билан имзоланадиган шартноманинг (контрактнинг) амал қилиш даврида ёки 2026 йил 1 июлга қадар:

"Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" АЖ консорциум, пудратчи ва уларнинг субпудратчи ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, жумладан, "вақтинча олиб кириш" режимида олиб кирадиган ҳамда республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, технологик жиҳозлар, приборлар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар. шунингдек, ёқилғи-мойлаш материаллари, портловчи моддалар ҳамда металл прокати божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилади;

тузилган контрактларнинг шартларига мувофиқ консорциум, хорижий пудратчи, субпудрат ва консалтинг ташкилотлари томонидан олиб кириладиган махсус транспорт ва автотранспорт воситалари, машина ва механизмлар, ускуналар ва асбоблар, бутловчи буюмлар, узеллар ва жиҳозлар даврий бож тўловлари тўланмасдан вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилади;

маҳаллий етказиб берувчилар ва субпудратчилар консорциумга сотадиган товарларга (ишлар, хизматлар) улар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди ташқарисига олиб чиқилмаган тақдирда қўшилган қиймат солиғи "нуль" ставка бўйича солинади.


11. "Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва янги кўмир қазиб олиш технологиясини ишлатиш бўйича пудратчи билан имзоланадиган шартноманинг (контрактнинг) амал қилиш даврида ёки 2026 йил 1 июлга қадар:

"Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" АЖ Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бажарадиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғидан;

консорциум, пудратчи, субпудратчи ташкилотлар ва мустақил халқаро маслаҳатчилар Ўзбекистон Республикасининг доимий муассаса орқали фаолият кўрсатадиган норезидентлари тўлайдиган солиқлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаи бўлган даромадлардан олинадиган жисмоний шахслар даромад солиғидан;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахслар-норезидентлар Ўзбекистон Республикаси худудида ундириладигаи жисмоний шахслар даромади солиғидан;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг доимий муассасалари ягона ижтимоий тўловдан, хорижий фуқароларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромад солиғи тўлашдан;

"Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" АЖ, консорциум, пудратчи ва уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари кўрсатиладиган хизматлар, олиб кириладиган ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, технологик жиҳозларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензиялаш ҳамда сертификатлашда ундириладиган йиғимлар, давлат божлари ва тўловлардан;

республикада тегишли равишда аккредитациядан ўтказилган синов лабораториялари бўлмаган ҳолларда, олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, приборлар истисно тариқасида мажбурий сертификатлаш тартиб-таомилидан;

консорциум, пудратчи унинг субпудратчи ташкилотлари ва транспорт компаниялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун ундириладиган йиғимлар, шунингдек, умумий фойдаланиш йўлларидан оғир ва йирик автомобиль воситаларининг ўтиши учун тўловлардан озод этилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари консорциум ҳамда у жалб қиладиган лойиҳа, инжиниринг ва субпудрат ташкилотларига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳалаштириш, қуриш, хизматлар кўрсатиш учун тегишли лицензиялар ҳамда рухсатномалар, шунингдек, олиб кириладиган ва мажбурий сертификатлаштириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, приборлар ҳамда асбоб-ускуналар, махсус транспорт воситаларига мувофиқлик сертификатлари берилишини таъминласин.

13. "Ўзметкомбинат", "Ўзқурилишматериаллари" ва "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзмахсусимпекс" ДК, "Навоий КМК" ДК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда "Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" АЖ буюртманомалари бўйича консорциумга белгиланган нархларда металл прокати, цемент, электр энергияси, портловчи моддалар ва материаллар ажратилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида консорциумга ажратиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган металл прокати, цемент, электр энергияси, портловчи моддалар ва материаллар учун хорижий валютада белгиланган нархларни тасдиқласин.


14. Консорциумга "Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни хорижий валютада тўлаш ҳуқуқи берилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги белгиланган тартибда "Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" АЖ талабномаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" АЖ талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.

17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" АЖ талабномаларига кўра:

ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда, кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга қўйилишини ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддати узайтирилишини;

портловчи моддалар ва материалларни йўлда қуролли қўриқлаш ва кузатиб боришни ташкил этиш, шунингдек, портловчи моддалар ҳамда материалларни ташишга жалб қилинадиган махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларга йўл-йўриқ кўрсатишни таъминласин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматова зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






































Время: 0.1343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск