Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.2017 й. ПҚ-2858-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2017 й.

N ПҚ-2858



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРИ УЧУН УЙ-ЖОЙЛАР

ҚУРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сонли қарорига мувофиқ ҳамда замон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган янги уй-жойлар барпо этиш ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилари сонини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитасининг узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларига уй-жой қуриш Дастури (кейинги ўринларда - Дастур)ни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. 2017 йилда узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчиларига уй-жой қуриш Дастурининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

кейинги йилларда Дастурнинг ҳар йилги параметрлари (ҳар йили 56 тагача уй-жой қуриш) Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланиши лозим;

Дастур доирасида уй-жойларнинг қурилиши (кейинги ўринларда - уй-жойлар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2639-сон ҳамда 2018 йил 24 ноябрдаги "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4028-сон қарорлари билан жорий этилган кўп квартирали уй-жойларнинг намунавий лойиҳалари асосида амалга оширилади;

Дастур доирасида янгидан барпо этиладиган уйлардаги квартиралар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қонунчиликка мувофиқ уй билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ва пенсионерларга (кейинги ўринларда - ҳарбий хизматчилар) тақдим этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликларининг Дастур доирасида уй-жойлар, уларга сув таъминоти, канализация тармоқлари ва автомобиль йўллари қуришда:

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ - буюртмачи этиб;

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ - бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


5. Узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчиларига уйлар қуриш Дастурини 2017 йилда молиялаштириш схемаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

уйлардан сотиб олинадиган квартиралар қийматининг 25 фоизи миқдоридаги бошланғич бадали Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳарбий хизматчилар тақдим этадиган шартномалар асосида тўланади;

уйлар қурилишини молиялаштириш ҳарбий хизматчиларга уйлардаги квартираларни имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити бериш шартларида сотиш йўли билан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака банк" АТБ ва "Халқ банки" АТБнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, газ таъминоти, алоқа ташқи тармоқлари ва автомобиль йўллари қурилиши тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзбектелеком" АК ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

суғориш водопроводи, ирригация тармоқлари ва ташқи ёритиш қурилмаларини инобатга олган ҳолда, уй-жой массивларини қуришга тайёрлаш, шунингдек, улар ҳудудини ободонлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги асосли ҳисоб-китобларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида мазкур қарорнинг 5-бандида кўрсатилган тадбирларни молиялаштиришга тегишли бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.


7. Мудофаа вазирлиги ҳар йили 1 январгача келгуси йилда қурилиши лозим бўлган уйлар сони бўйича таклифлар ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖга тақдим этиш учун уй билан таъминланишга эҳтиёжманд бўлган ҳарбий хизматчиларнинг рўйхатини тайёрлашни таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгиланган тартибда ҳар йили:

15 январгача - Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишиб, ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имкони бўлган, қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга суғорилмайдиган ёки унумдорлиги паст ерлардан фойдаланган ҳолда шаҳарлар, туманлар марказлари ва ҳарбий шаҳарчаларнинг бош режаларига мувофиқ уларнинг жойлаштирилишини ҳисобга олиб уйлар қурилиши учун ер майдонлари берилишини;

1 февралгача - Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Қишлок қурилиш инвест" ИК" МЧЖ, "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда намунавий лойиҳаларнинг жойларга мослаштирилишини ва уй-жойлар, ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;

1 мартгача - Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Қишлок қурилиш инвест" ИК" МЧЖ, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уйлар, ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши учун пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат-архитектура назорати амалга оширилишини таъминласин.


10. Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖ буюртмачи ва лойиҳа ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Дастур доирасида уйлар, ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши учун тўғридан-тўғри шартномалар ва тартибга солинадиган нархларда пудрат ташкилотларига зарур ҳажмларда металл прокати, цемент ва қурилиш ойнаси ажратилишини таъминласин.


11. "Ўзсаноатэкспорт" АЖ буюртмачининг буюртманомаларига биноан уйларни қурилиши учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёғоч-тахта материаллари, томга ёпиладиган тунукалар, ёғоч-пайраҳа плиталари ва бошқа ускуналар марказлаштирилган тарзда етказиб берилишини ташкиллаштирсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли қарорида назарда тутилган барча имтиёз ва преференциялар Дастур доирасида уй-жойлар қурилишида иштирок этувчи "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ, пудрат, субпудрат, лойиҳа, ишлаб чиқариш, транспорт ташкилотлари ва бошка ташкилотларга нисбатан жорий этилсин.


13. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
















































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск