ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2020 й. 781-сон "2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.12.2020 й.
N 781
2020-2025 ЙИЛЛАРДА КИТОБХОНЛИК
МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МИЛЛИЙ
ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;
2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлаш;
миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, республиканинг олис ҳудудларида ва ёшга доир китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
китоб савдосини ташкил этиш тартибларини соддалаштириш, янги нашр этилган китобларни етказиш ва ахборот манбаларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш;
китоб етказиб берувчиларни замонавий ижтимоий эҳтиёжларга мослаштириш, инфратузилмани яхшилаш, ахборот-кутубхона марказларини чоп этиладиган босма нашрлар ва уларнинг электрон нусхалари билан тўлдириб бориш, электрон китоблар яратиш, китобларни рақамлаштириш ва электрон каталогларни тузиш ҳамда тизимли равишда янгилаб бориш;
аҳолининг китобхонлик даражаси вакитобга қизиқишини тизимли ўрганиб бориш, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ватанловларни ташкил этиш, кутубхоначи кадрлар салоҳиятини ошириш;
хорижий асарларга онлайн буюртма бериш, уларни республика ҳудудига олиб келиш ва тарқатиш тизимини ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
3. Белгилансинки, Дастур қуйидагиларни назарда тутувчи уч босқичда амалга оширилади:
биринчи босқич - 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
иккинчи босқич - 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш;
учинчи босқич - 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш.
4. Қуйидагилар Дастур ижросини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлари), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурни амалга ошириш бўйича кейинги йилларга (ҳар икки йилда) мўлжалланган "йўл хариталари"ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтасини "Китобхонлик ҳафталиги" этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
8. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили харажатлар сметасини шакллантиришда ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Дастурни амалга ошириш учун маблағлар назарда тутилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 14 декабрдаги
781-сон қарорига
2-ИЛОВА
2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини
ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини
2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Масъул ижрочилар |
1. |
"Китобхонлик ҳафталиги" доирасида тадбирлар ташкил этиш. Ҳафталик доирасида китоб харид қилган шахсларга ўша кун давомида жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш. |
2020 йил декабрь |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Транспорт вазирлиги |
2. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. |
2021 йил январь |
||||
3. "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида тадбирлар ташкил этиш. |
2021 йил март-апрель |
||||
2. |
Нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2021 йил август |
- |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси |
3. |
Китоб нашр этиш соҳасида рассом, дизайнер ва бадиий муҳаррирларни моддий рағбатлантиришни тартибга солиш. |
"Босма маҳсулотлар учун бадиий-графика ва фотосурат ишларига муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби ва ставкалари тўғрисидаги низом" лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2021 йил июнь |
- |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бадиий академия, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
4. |
Китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, "Энг яхши китобхон ҳудуд", "Энг яхши китобхон маҳалла", "Энг яхши китобхон таълим муассасаси" рейтингини жорий этиш. |
1. Экспертлар жамоасини шакллантириш. |
2020 йил декабрь |
- |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввватлаш вазирлиги |
2. Баҳолаш тизимини яратиш. |
2021 йил январь |
||||
3. Баҳолаш тизими асосида ҳудудлар рейтингини аниқлаб бориш. |
ҳар ярим йилликда |
||||
4. Рейтинг натижаларини эълон қилиб бориш. |
доимо |
||||
5. |
Ўзбекистонда китобхонлик ривожланишининг мавжуд ҳолатини аниқлаш бўйича анъанавий сўровнома ўтказиш (йилда бир марта). |
1. Сўровнома объектини белгилаб олиш. |
2021 йил январь |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, МТРК, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
2. Сўровнома матнини шакллантириш. |
2021 йил февраль |
||||
3. Сўровномани аҳоли орасида ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошириш. |
2021 йил апрель |
||||
4. Сўровнома натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш. |
доимо |
||||
6. |
Китобхонлик йўналишида учрайдиган муаммоларни муҳокама қилиб борувчи "Китобхонлар кенгаши" фаолиятини йўлга қўйиш. |
1. Кенгаш аъзолари таркибини шакллантириш. |
2021 йил январь |
- |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. Китобхонлар кенгашини тузиш. |
2021 йил февраль |
||||
3. Кенгаш йиғилишларида китобхонлик билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимларини муҳокама қилиб бориш. |
ҳар чоракда доимо |
||||
7. |
"Ёш китобхон" республика танловини ўтказиш. |
1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2021 йил январь |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. |
2021 йил январь |
||||
3. Танловнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш. |
2021 йил февраль |
||||
4. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. |
2021 йил февраль-март |
||||
5. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. |
март |
||||
8. |
Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оилавий китоб ўқиш анъанасини йўлга қўйиш мақсадида "Энг яхши китобхон оила" республика танловини ўтказиш. |
1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2020 йил декабрь |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва Маърифат маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди |
2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. |
2021 йил февраль |
||||
3. Танловнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш. |
апрель |
||||
4. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. |
май |
||||
5. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. |
июнь |
||||
9. |
"Китоб мутолаасидаги энг кўп тингловчи аудиториясини йиғиш" лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳни тузиш. |
2021 йил февраль |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги |
2. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2021 йил II чорак |
||||
3. Лойиҳани амалга ошириш. |
2021 йил июль |
||||
10. |
"Инсон ҳаёти давомида ўқиши лозим бўлган 100 китоб" лойиҳаси. |
1. Экспертлар жамоасини шакллантириш. |
2021 йил январь |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги |
2. Китоблар рўйхатини шакллантириш. |
2021 йил февраль |
||||
3. Лойиҳа доирасида асарларнинг электрон версиясини турли форматларда (матнли, овозли) аудиокитоб, аудиоэртак тайёрлаш. |
2021 йил февраль |
||||
4. Асарларнинг махсус мобил иловаларини яратиш. |
2021 йил февраль-март |
||||
11. |
Умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқувчилари ўртасида "Ўқиш олимпиадаси"ни ташкил этиш |
1. Ишчи гуруҳни тузиш. |
2021 йил октябрь |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
Халқ таълими вазирлиги |
2. Олимпиада низомини ишлаб чиқиш. |
2021 йил ноябрь |
||||
3. Олимпиадани ўтказиш. |
2021-2022 ўқув йили давомида |
||||
12. |
Олий таълим муассасаларида "Келажак кутубхонаси" лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳни тузиш. |
2021 йил январь |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар |
2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2021 йил февраль |
||||
3. Лойиҳани амалга ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2020-2021 ўқув йилида |
||||
4. Лойиҳани амалга ошириш. |
доимо |
||||
13. |
Ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида "Жалолиддин Мангуберди", "Алпомиш", "Темур тузуклари билимдони" каби танловларни ўтказиш. |
1. Вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарорини имзолаш. |
2020 йил декабрь |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, ФВВ, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. Танловнинг саралаш, ҳудудий вареспублика босқичларини ўтказиш. |
2021 йил мобайнида |
||||
14. |
"Китобхонлик бекатлари" лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Китобларни юклаб олиш имконини берувчи QR кодлар ёзилган плакатларни тайёрлаш. |
2021 йил мобайнида |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, маҳаллий ҳокимликлар |
2. Плакатларни темир йўл ва автобус бекатларига жойлаштириш. |
2021 йилда |
||||
15. |
Китобхонлик маданиятини оширишда давлат ва жамоат арбоблари, Ҳукумат аъзолари ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, спортчилар ва эстрада хонандаларини кенг жалб қилган ҳолда реклама роликларини тайёрлаш. |
1. Ишчи гуруҳни тузиш. |
2021 йил январь |
Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари |
МТРК, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. Реклама роликлари сценарийсини тайёрлаш. |
2021 йил январь |
||||
3. Реклама роликларини тасвирга олиш. |
2021 йил I чорак |
||||
4. Роликларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш. |
2021 йил мобайнида |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 14 декабрь