ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Суғурта /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2020 й. 780-сон "Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2020 й.

N 780



ЭЛЕКТРОН ТУРДАГИ СУҒУРТА

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 16 мартдаги 222-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида онлайн тартибида фаолият юритувчи тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялашган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими (кейинги ўринларда - ягона ахборот тизими) жорий этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасининг электрон турдаги суғурта хизматларини (кейинги ўринларда - Е-полис) ягона ахборот тизими таркибида амалга ошириш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар ягона ахборот тизими таркибида Е-полисларни сотиш ва расмийлаштиришга мўлжалланган мажбурий суғурта бўйича фаолият олиб борувчи суғурта ташкилотларининг ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциялашган ахборот модулларини жорий этсин.

5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартдан бошлаб Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади;

суғурта ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан Е-полисни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди;

Е-полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилади;

ягона ахборот тизими таркибида Е-полисни расмийлаштириш бўйича тегишли ахборот модулларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни молиялаштириш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда ушбу қарор билан жорий этилаётган механизмни амалга ошириш доирасида:

тегишли вазирликлар ва идоралар - Е-полисни расмийлаштиришда зарур бўлган маълумотларни ягона ахборот тизимига тақдим этиш учун;

суғурта ташкилотлари - мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилишда зарур бўлган маълумотларни ягона ахборот тизимига тақдим этиш учун;

Жамғарма - Е-полисни расмийлаштиришда зарур бўлган ахборот-маълумотлар тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда суғурта ташкилотлари ўртасида алмашинувини таъминлаш учун жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан реал вақт режимида идоралараро ахборот алмашинувини ташкил килиш учун ягона ахборот тизимини "Ўзбектелеком" АК электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уласин;

"UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ (кейинги ўринларда - Ягона интегратор) ҳамда "Ўзбектелеком" АК билан биргаликда ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник талабларга мувофиқ ягона ахборот тизимини Ягона интегратор серверлар майдонида белгиланган тартибда жойлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда суғурта ташкилотлари билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар Е-полис тизимини бошқа мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларига татбиқ этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Жамғарма ва суғурта ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Е-полислар, суғурта ҳодисалари, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги шахсий маълумотлардан иборат бўлган, Е-полисни сотиш ва расмийлаштириш бўйича ахборот-маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлар билан маълумотлар алмашинувини ташкил этиш".


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 декабрь




























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск