Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Суғурта /

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш Қоидалари (ЎзР ВМ 14.12.2020 й. 780-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 декабрдаги

780-сон қарорига

ИЛОВА



Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг

ҳақиқийлигини текшириш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари (кейинги ўринларда -Қоидалар) суғурта қилдирувчи ва суғурта ташкилоти, суғурта ташкилоти ва Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси (кейинги ўринларда -Жамғарма) ўртасида электрон ахборот ресурсларини алмашиш орқали транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ягона ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва марказий маълумотлар базалари, жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган, мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн тартибида фаолият юритувчи ягона ахборот тизими;


ахборот алмашинуви иштирокчилари - суғурта қилдирувчи, суғурта ташкилоти, Жамғарма ва Ягона ахборот тизими билан интеграциялашган вазирликлар ва идоралар;


Е-полис - транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон шаклда тузилган суғурта шартномаси;


суғурта ташкилоти - тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва Е-полисга мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;


суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси - суғурта ташкилоти расмий веб-сайтининг мажбурий суғурта учун мўлжалланган қисми ёки унинг мобил иловаси;


суғурта қилдирувчи - суғурта ташкилоти билан мажбурий суғурта электрон шартномасини тузган ва суғурта мукофоти бўйича тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган, муомалага лаёқатли жисмоний ёки юридик шахс.


3. Е-полисни сотиш ва расмийлаштириш электрон маълумот алмашиш орқали суғурта қилдирувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида қуйидагича амалга оширилади:

тўғридан-тўғри суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси орқали;

Жамғарманинг расмий веб-сайтидан суғурта қилдирувчи танлаган суғурта ташкилоти расмий сайтининг мажбурий суғурта учун мўлжалланган қисмига йўналтириш орқали;

Ўзбекистоннинг ягона суғурта порталидан суғурта қилдирувчи танлаган суғурта ташкилоти расмий веб-сайтининг мажбурий суғурта учун мўлжалланган қисмига йўналтириш орқали.


4. Шахсий маълумотларни қайта ишлашда ахборот алмашинуви иштирокчилари шахсий маълумотлар ва суғурта сири деб таснифланган маълумотларни уларга ноқонуний ёки тасодифий кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, нусха олиш, тақдим этиш ва тарқатишдан, шунингдек, бошқа ноқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўришлари шарт.


5. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш ушбу Қоидаларга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. Е-ПОЛИСНИ ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ

ВА МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


6. Е-полис оммавий шартнома ҳисобланади ва бир йил муддатгача тузилади.


7. Е-полис, шартномада бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти тўланган пайтдан бошлаб кучга киради.


8. Агар Е-полисда суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, мажбурий суғурта электрон шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.


9. Транспорт воситаси олинганда (сотиб олинганда, мерос қилиб олинганда, ҳадяга олинганда) унинг эгаси транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жойига бориш муддатига, бироқ ўн кундан кам бўлмаган муддатга Е-полисни тузишга ҳақлидир.


10. Транспорт воситасидан мавсумий фойдаланишда унинг эгаси ундан фойдаланиш давридан иборат муддатга Е-полисни тузиш ҳуқуқига эга. Бунда кўрсатиб ўтилган муддат календарь йилда олти ойдан кам бўлиши мумкин эмас.


11. Транспорт воситасининг эгаси мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурта ташкилотини эркин танлаш ҳуқуқига эга.


12. Е-полисни тузиш учун суғурта қилдирувчи ҳар бир транспорт воситаси бўйича суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги Е-полисни тузиш тўғрисидаги электрон аризага қуйидаги маълумотларни киритади:

суғурта қилдирувчининг ва/ёки транспорт воситасини бошқаришга ваколат берилган жисмоний шахсларнинг (транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахсларга рухсат берилиши шарти билан Е-полис тузилган тақдирда) шахсий идентификация рақамини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахс учун);

транспорт воситаси эгасининг шахсий идентификация рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами (агар транспорт воситаси мулкдори бошқа жисмоний шахс бўлса);

электрон почта манзили (мавжуд бўлса);

мобил телефон рақами;

Е-полис тузилаётган транспорт воситасининг давлат рақами белгиси ва рўйхатдан ўтгазилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами;

агар суғурта қилдирувчи қонунчиликка асосан сийлов олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига кирса, мажбурий суғурта бўйича сийловлар мавжудлиги тўғрисида белги қўйиб, юқоридаги тоифага тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (гувоҳнома, маълумотнома) тегишли рақамлари;

транспорт воситаси эгасининг ихтиёри билан мазкур транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқаришга қўйилган яқин қариндошларининг (ота, она, эр (хотин), ўғил, қиз, ака, ука, опа, сингил) қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг тегишли рақамлари.

Бунда тегишли маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганда автоматик тарзда тўлдирилади.


13. Е-полис тузилаётган вақтда Ягона ахборот тизими қисман ёки тўлиқ ишламаганда, яъни давлат ахборот базалари қисман ишаламаган ва/ёки улар билан алоқа узилган тақдирда, суғурта қилдирувчи аризадаги маълумотларни қўлда киритади. Суғурта қилдирувчи томонидан тўлдирилган аризадаги маълумотлар Ягона ахборот тизимига юборилади ва давлат ахборот базалари ишга туширилгандан ва/ёки алоқа тиклагандан сўнг юборилган маълумотларнинг мувофиқ ёки номувофиқлиги текширилади.


14. Аризадаги маълумотларнинг давлат ахборот базаларидаги маълумотларга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ҳақидаги ахборот Ягона ахборот тизимидан суғурта ташкилотига келиб тушса, аризадаги маълумотларни қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси ёки SMS-хабар орқали суғурта ташкилоти суғурта қилдирувчига маълумот юборади.


15. Агар суғурта қилдирувчи томонидан ариза берилган санадан бошлаб 24 соат давомида маълумотлар қайта текширилмаса ва/ёки тўғриланмаса, унда суғурта ташкилоти Е-полисни тузиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш имконияти йўқлиги тўғрисида суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси ёки SMS-хабар орқали суғурта ташкилоти суғурта қилдирувчини хабардор қилади.


16. Мажбурий суғуртага оид сийловлар бўйича суғурта қилдирувчи ўзи томонидан суғурта ташкилотига тақдим этилаётган электрон ёки сканер маълумотлар ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар ҳисобланади.


17. Мажбурий суғурта электрон шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:

транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда тақиқланганда;

Е-полисда кўрсатилган транспорт воситаси бундан буён фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганда;

транспорт воситасининг эгаси ўзгарганда.


18. Е-полиснинг амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда, суғурта мукофотининг бир қисми тўланган товон суммасига ва Е-полис амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтарилади.


19. Суғурта қилдирувчига (унинг қонуний вакилларига, меросхўрларига, ҳуқуқий ворисларига) суғурта суммасининг бир қисмини қайтариш суғурта қилдирувчи (унинг қонуний вакиллари, меросхўрлари, ҳуқуқий ворислари) тегишли тартибда мурожаат қилган кундан бошлаб 14 календарь кун мобайнида амалга оширилади.

Бунда суғурта қилдирувчига қайтарилиши лозим бўлган суғурта мукофотининг бир қисми суғурта қилдирувчининг аризасига мувофиқ янги тузилган Е-полис бўйича суғурта мукофоти ҳисобига ўтказилиши мумкин.



3-БОБ. АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ИШТИРОКЧИЛАРИ

ЎРТАСИДА ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ


20. Суғурта қилдирувчи ва суғурта ташкилоти ўртасида электрон ахборот ресурсларини алмашишда суғурта ташкилоти қуйидагиларни таъминлашга мажбур:

суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидан туну кун эркин фойдалана олиш;

Е-полисни тузиш ҳақидаги аризани шакллантириш имкониятини яратиш;

суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида оммавий оферта - Е-полисни тузиш таклифини, мажбурий суғурта қоидаларини (стандарт суғурта шартлари) жойлаштириш;

Е-полис тузиш тўғрисидаги аризада суғурта қилдирувчи томонидан аризани шакллантириш учун зарур бўлган ҳарфлар, рақамлар ва белгиларнинг минимал ҳамда максимал сони ва форматига мувофиқлигини автоматик тарзда текшириш ва агар аризадаги ёзувлар мос келмаса суғурта қилдирувчи томонидан номувофиқ жойларни текшириш ва тўғрилаш зарурати тўғрисида хабар бериш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари билан Е-полисни тузишда Ягона ахборот тизими билан интеграциялашган вазирликлар ва идоралар ахборот тизимиларидан олинган маълумотларни аризада автоматик тарзда тўлдириш;

Е-полис тузилганлиги тўғрисидаги маълумотни рўйхатдан ўтказиш ва унинг ноёб рақамини олиш учун Ягона ахборот тизимига юбориш;

Ягона ахборот тизимига йўналтириш орқали Е-полис ҳақиқийлигини текшириш имкониятини яратиш;

суғурта мукофоти миқдори, шунингдек, мажбурий суғурта бўйича тақдим этиладиган сийловни (мавжуд бўлганда) ҳисобга олган ҳолда суғурта мукофотининг миқдори билан таништириш;

суғурта миқдори (суммаси), тарифларни ҳисоблашда ишлатиладиган коэффициентлар тўғрисидаги ва Е-полисни тузиш билан танишиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олган, мажбурий суғурта қоидалари (стандарт суғурта шартлари) ва оммавий оферта - Е-полисни тузиш таклифи билан суғурта мукофотини тўлашдан олдин таништириш;

суғурта мукофотини нақд ёки нақдсиз тўлаш, шу жумладан, суғурта қилдирувчи томонидан суғурта тўловчининг тўлов реквизитлари, ҳисобварағи, тўлов муддати ва Е-полиснинг кучга кириш санаси кўрсатилган тўлов ҳисобини бериш;

суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи томонидан тўланмаса, суғурта ташкилоти суғурта қилдирувчига Е-полис тузилмаганлик тўғрисида хабар қилинишини таъминлаш;

Е-полисни тузиш тўғрисида хабар берадиган усулни суғурта қилдирувчи томонидан танлаш имкониятини яратиш.


21. Суғурта мукофоти Е-полисда назарда тутилган тўловдан камроқ миқдорда тўланган бўлса, суғурта ташкилоти суғурта мукофотининг тўланмаган қисми, суғурта қилдирувчи томонидан уч кун муддатда тўланиши зарурлиги тўғрисида дархол хабарнома юборади.


22. Суғурта мукофоти миқдори ортиқча тўланган тақдирда, суғурта ташкилоти унинг суғурта қилдирувчига қайтарилишини таъминлайди ва тегишли хабарни юборади.


23. Суғурта ташкилоти маълумотни ўзгартириш тўғрисида ариза олгандан сўнг Е-полисни қайта расмийлаштириш учун аризада кўрсатилган маълумотлар автоматик тарзда вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар билан мувофиқ эканлигини текширади ва солиштиради.


24. Е-полис бўйича жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг хоҳишига биноан (суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳолларида) суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида билдиришнома юбориш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш, суғурта тўловларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисида низомда белгиланган ҳужжатларнинг электрон ёки сканерланган нусхаларини суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг (суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳолларида) суғурта ташкилотига юборишга хақли.


25. Aгар суғурта ҳодисаси рўй берганлигини ва суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар етарли бўлмаса, суғурта ташкилоти бу тўғрисида ушбу ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида, етишмаётган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини кўрсатган ҳолда жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг (суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳолларида) электрон почта манзилига (мавжуд бўлса) ва (ёки) кўрсатилган телефон рақамига SMS-хабар орқали маълумот юбориши керак.


26. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган санаси тўғрисида электрон маълумотнома ариза берувчига, у кўрсатган электрон почта манзилига (агар мавжуд бўлса) юборилади ва (ёки) суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги ариза берувчининг шахсий кабинетида кўрсатилади.



4-БОБ. Е-ПОЛИС ТУЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА

ХАБАРНОМАНИ ЮБОРИШ


27. Ягона ахборот тизими томонидан суғурта қилдирувчига мажбурий суғурта электрон шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги хабарнома қуйидаги шаклларда юборилади:

суғурта қилдирувчининг телефон рақамига SMS-хабар шаклида;

суғурта қилдирувчининг электрон почта манзилига (мавжуд булса) электрон хабарнома шаклида.

Бунда суғурта қилдирувчи хабарнома юборишнинг бир ёки бир нечта усулини танлаш ҳуқуқига эга.


28. Е-полис тузилганлиги тўғрисида SMS-хабар шаклида юборилган маълумот қуйидагиларни ўз ичига олади:

суғурта ташкилотининг номи;

суғурта мукофоти миқдори;

Е-полиснинг амал қилиш муддати;

Е-полиснинг ноёб рақами;

Ягона ахборот тизимига ҳавола.


29. Е-полис тузилганлиги тўғрисида электрон шаклда юборилган хабарнома қуйидагиларни ўз ичига олади:

суғурта ташкилотининг номи;

суғурта мукофоти миқдори;

Е-полиснинг амал қилиш муддати;

Е-полиснинг ноёб рақами;

Ягона ахборот тизимига ҳавола.



5-БОБ. Е-ПОЛИС ҲАҚИҚИЙЛИГИНИ ТЕКШИРИШ


30. Ягона ахборот тизими орқали Е-полис хақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи томонидан давлат интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.


31. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Е-полис хақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи томонидан ўз шахсий кабинети орқали ёки давлат интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.


32. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Е-полис хақиқийлигини текшириш тегишли мобил қурилма орқали QR-кодни ўқиб олиш ёки Е-полиснинг ноёб рақамини киритиш орқали амалга оширилади.


33. Мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органларига тақдим этиш учун суғурта қилдирувчи Е-полисни қоғозга чиқариб олиши ёки уни электрон шаклда ёхуд бошқа визуал шаклда танишиш имконини берувчи қурилмада тақдим қилиши шарт.


34. Қоғозга чиқариб олинган ёки электрон шаклда олиб юриш имконини берувчи қурилмада (смартфон, планшет ва бошқалар) тақдим этилаётган Е-полис ўлчами ҳужжат матни билан визуал ҳолда танишиш имконини бериши лозим.



6-БОБ. АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ИШТИРОКЧИЛАРИ

ЯГОНА АХБОРОТ ТИЗИМИДА АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ


35. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги суғурта ташкилотининг лицензиясини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган ва/ёки суғурта ташкилотини Жамғарма аъзолигидан чиқариш ва/ёки ягона ахборот тизими доирасида Жамғарма ва суғурта ташкилоти ўртасида маълумот алмашиш тўғрисидаги шартномани бекор қилган тақдирда:

Жамғарма ягона ахборот тизими билан суғурта ташкилотининг ахборот тизими ўртасида мажбурий суғурта электрон шартномасини тузиш учун зарур бўлган маълумот алмашинувини мутаносиб равишда тўхтатади;

Жамғарма ўзининг расмий веб-сайтида ушбу суғурта ташкилоти билан электрон суғурта шартномаларни тузиш мумкин эмаслиги ва бунинг сабаблари тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради ҳамда суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси билан ахборот алмашинувини мутаносиб равишда тўхтатади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистоннинг ягона суғурта порталига ушбу суғурта ташкилоти билан Е-полисни тузиш мумкин эмаслиги ва суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси билан ахборот алмашинуви тўхтатилганлиги (вақтинча тўхтатганлиги) тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради ҳамда суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси билан ахборот алмашинувини мутаносиб равишда тўхтатади;

суғурта ташкилоти ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида Е-полисни тузиш мумкин эмаслиги ва унинг сабаблари тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради ва мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатишни мутаносиб равишда тўхтатади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Ушбу Қоидалар билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


37. Ушбу Қоидаларнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Қоидаларга

ИЛОВА



Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

Е-полисни сотиш, расмийлаштириш, уларнинг

ҳақиқийлигини текшириш ва суғурта ҳодисаси

содир бўлганда кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддат



1-босқич

Суғурта қилдирувчи


Суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида Е-полис сотиб олиш учун аризани тўлдиради.


Заруратга кўра







2-босқич

Суғурта ташкилоти


1. Е-полис сотиб олиш учун юборилган аризадаги маълумотларни текширади ҳамда электрон шартнома тузиш учун оммавий оферта билан танишиш, тасдиқлаш ва суғурта мукофотини тўлаш тўғрисида таклифини беради.


2. Агар маълумот нотўғри ёки қисман тўлдирилган бўлса, аризадаги маълумотни қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида суғурта қилдирувчига маълумот юборади.


Автоматик тарзда







3-босқич

Суғурта қилдирувчи


1. Е-полисни тузиш учун оммавий оферта билан танишади ва тасдиқлайди.


2. Е-полисда кўрсатилган суғурта мукофотини тўлайди.


3. Агар суғурта ташкилотидан аризани қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида маълумот келса, маълумотларни текширади ва тўғрилаб қайта юборади.


Автоматик тарзда 24 соат ичида







4-босқич

Суғурта ташкилоти


Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўланганлигини текширади ва Е-полис бўйича ягона ахборот тизимига маълумот юборади.


Автоматик тарзда







5-босқич

Ягона ахборот тизими


1. Тузилган шартнома бўйича маълумотларни сақлайди, Е-полиснинг ноёб рақамини шаклланитиради ва суғурта ташкилотига юборади.


2. Cуғурта қилдирувчининг телефон рақамига SMS-хабар шаклида ва электрон почта манзилига (мавжуд булса) электрон хабарнома шаклида маълумот юборади.


Автоматик тарзда










6-босқич

Суғурта қилдирувчи


1. SMS ёки электрон манзилигига юборилган хабарномада кўрсатилган хаволага ўтади ва Е-полисни электрон қурилмага юклайди ёки коғозга чиқариб олади.


2. Ягона ахборот тизими ёки суғурта ташкилоти расмий веб-сайти, Е-полиснинг ноёб рақами ва транспорт воситасининг давлат рақам белгисини киритиш орқали Е-полисни ҳақиқийлигини текширади.


Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда







7-босқич

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг ЙХҲББ ходимлари


Ягона ахборот тизими орқали ёки планшет қурилмадаги ахборот тизимларни интеграцияси орқали Е-полисни ҳақиқийлигини текширади.


Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда







8-босқич

Ариза берувчи


Суғурта ходисаси содир бўлганда Е-полис бўйича жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳужжатларнинг электрон ёки сканерланган нусхалари суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси орқали юборади.


Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда







9-босқич

Суғурта ташкилоти


Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган санаси тўғрисида электрон маълумотнома ариза берувчига, у кўрсатган электрон почта манзилига (агар мавжуд бўлса) юборилади ва (ёки) суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги аризачининг шахсий кабинетида кўрсатилади.


Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда

10-босқич

Суғурта ташкилоти


Қонунда белгиланган муддатларда аризани кўриб чиқади ва тўловни амалга ошириш ёки рад этиш ҳақида ариза берувчига ҳабар беради.


Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда

                


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 декабрь











































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск