ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2020 й. ПҚ-4925-сон "Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
15.12.2020 й.
N ПҚ-4925
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА МАИШИЙ
ВА ҚУРИЛИШ ЧИҚИНДИЛАРИ БИЛАН
БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Тошкент шаҳрида иқтисодиёт тармоқларининг юқори суръатларда ривожланишини таъминлаш, маиший ва қурилиш чиқиндиларини тўплаш, саралаш, олиб чиқиш ва қайта ишлашнинг замонавий усуллари ҳамда технологияларини жорий этиш, шунингдек, ушбу йўналишда бошқарувнинг замонавий тизимини йўлга қўйиш орқали соҳага тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш ҳамда хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг:
Давлат экология қўмитаси тизимидаги "Махсустранс" давлат унитар корхонаси ва "Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш" давлат корхонасини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимига ўтказиш;
"Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш" давлат корхонасини "Махсустранс" давлат унитар корхонасига қўшиб юбориш;
"Махсустранс" давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Белгилансинки, "Махсустранс" давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширишда:
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат органи ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс томонидан ташаббус қилинади;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат шериги ҳисобланади;
хусусий шерик Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ аниқланади;
"Махсустранс" давлат унитар корхонаси томонидан санитар тозалаш хизматлари кўрсатилаётган ҳудуд, унинг учун ажратилган чиқинди полигонлари ва унга тегишли бўлган мол-мулк, шу жумладан махсус автотранспорт воситалари ва техникалар давлат-хусусий шериклик объекти ҳисобланади;
"Махсустранс" давлат унитар корхонаси ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникалари хусусий шерикка ўн йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади ҳамда тўловлар тўлиқ тўлаб бўлинганидан сўнг уларни тасарруф этиш ҳуқуқи хусусий шерикка ўтказилади;
"Махсустранс" давлат унитар корхонасига тегишли бўлган бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонлари, шу жумладан чиқинди полигонлари хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддатига ижарага берилади.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев):
а) Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Махсустранс" давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
б) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларида қуйидагиларни назарда тутсин:
хусусий шерик томонидан Тошкент шаҳрида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни замонавий технологияларни татбиқ этган ҳолда утилизация қилиш ва қайта ишлаш корхонасини ташкил қилиш;
"Махсустранс" давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар утилизация қилингандан сўнг қолган қисмни кўмиш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш;
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш" лойиҳаси доирасида давлат кафиллиги остида жалб қилинган кредитларни давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида қайтариш тартибини белгилаш.
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида эришилиши таъминланадиган мақсадли кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, саралаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини ташкил этиш соҳасида хусусий сектор улушини 100 фоизга етказиш;
аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш бўйича мавжуд дебитор қарздорликни 75 фоизга камайтириш.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4291-сон қарорига мувофиқ 2022 йилдан бошлаб республика шаҳарларининг кўп квартирали турар жой секторида беш турдаги маркаланган контейнерларни ўрнатишга асосланган, қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2021 йил 1 мартдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими (кейинги ўринларда - чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими) қуйидаги тартибда босқичма-босқич жорий этилсин:
1-босқичда (2021 йилда) - Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни "қайта ишланадиган" ва "қайта ишланмайдиган" тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
2-босқичда (2022 йилда) - "Махсустранс" давлат унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни "қайта ишланадиган" ва "қайта ишланмайдиган" тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
3-босқичда (2023 йилдан бошлаб) - барча туманларда чиқиндиларни "қайта ишланадиган", "қайта ишланмайдиган", "органик", "хавфли маиший чиқиндилар" ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш.
6. 2021-2025 йилларда Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни истеъмолчилардан саралаб йиғиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Белгилансинки, чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилаётган ҳудудларда:
1-босқичда истеъмолчилар чиқиндиларни "қайта ишланадиган" ва "қайта ишланмайдиган" тоифаларга ажратилган ҳолда тўплаши учун рангли чиқинди контейнерлари ва (ёки) қайта ишланадиган пакетлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Махсустранс" ДУК томонидан бепул таъминланади;
чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари истеъмолчилар томонидан чиқиндилар саралаб йиғилганлигини инобатга олиб пасайтирилган ҳолда белгиланади.
9. Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш" лойиҳасини жадаллаштириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев):
а) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда уч ой муддатда чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилаётган ҳудудлар учун пасайтирилган тарифларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига киритсин;
б) 2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритсин:
Энергетика вазирлиги (А.С. Султанов), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ва Давлат экология қўмитаси (А.И. Максудов) билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш харажатларини истеъмолчиларнинг фойдаланилган электр энергияси тарифлари таркибига киритиш механизмларини жорий қилиш;
Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р.Қ. Холматов) ва Давлат экология қўмитаси (А.И. Максудов) билан биргаликда Тошкент шаҳридан чиқаётган қурилиш чиқиндилари учун полигон ташкил этишга тегишли ер майдонини ажратиш.
11. Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров), Давлат экология қўмитаси (А.И. Максудов) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков) билан биргаликда икки ой муддатда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирсин:
қурилиш ишлари натижасида ҳосил бўлган, сараланган, қайта ишлашга ва утилизацияга топширилган чиқиндиларнинг тўлиқ цикли ҳақидаги маълумотларни киритиб бориш;
объектларда ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларининг миқдори ва сифат кўрсаткичларини (келиб чиқиши, агрегат ҳолати, хавфлилик даражаси ва бошқалар) ҳамда давлат экологик экспертизаси хулосасига асосан улардан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш;
қурилиш ишлари амалга ошириладиган объектларда қурилиш чиқиндилари тўпланадиган жойларни (майдончаларни) белгилаш;
объектларда ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларини тўплаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва полигонларга жойлаштиришнинг кузатув мониторингини амалга ошириш;
қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирлар.
12. Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган "Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш муддати 2022 йилга қадар узайтирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев белгилансин.
Қарор бўйича ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар ярим йил якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2020 йил 15 декабрдаги
ПҚ-4925-сон қарорига
1-ИЛОВА
2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрида
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш соҳасида эришилиши таъминланадиган
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Президентининг
2020 йил 15 декабрдаги
ПҚ-4925-сон қарорига
2-ИЛОВА
2021-2025 йилларда Тошкент шаҳрида қаттиқ
маиший чиқиндиларни истеъмолчилардан саралаб
йиғиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
15 |
Тезкор назорат тадбирларини ўтказиш. |
1. ҚМЧларни ноқонуний жойлаштириш ва уларнинг ҳосил бўлиш ва жойлаштириш жойларида ёқиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни олдини олиш бўйича экологик назорат тадбирларини ўтказиш. 2. ОАВ вакиллари иштирокида ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги жорий ҳолатни ёритиш мақсадида экологик назорат тадбирларини ўтказиш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарларни аниқлаш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чораларини кўриш. |
Доимий равишда |
Маблағ талаб этилмайди |
Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Президентининг
2020 йил 15 декабрдаги
ПҚ-4925-сон қарорига
3-ИЛОВА
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги
"Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни
бошқариш" лойиҳасини жадаллаштириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддатлари |
Масъул ижрочилар |
1 |
Оҳангарон тумани ҳудудида янги полигон қуриш ва мавжуд полигонни кўмишишларини амалга ошириш |
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги харид комиссияситомонидан мувофиқ тендер ғолибини аниқлаш ва пудратчи билан шартномани имзолаш. |
2021 йил январь |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Махсустранс" ДУК |
2. Оҳангарон тумани ҳудудидаги янги ташкил этилган ҳамда эски полигонларда белгиланган ишларни тугатиш. |
2022 йил декабрь |
|||
2 |
"Махсустранс" ДУК тасарруфидаги "Чиқиндини қайта юклаш станциялари"ни реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш |
1. "Чиқиндини қайта юклаш станцияларини реконструкция қилиш" пакети бўйича мувофиқ тендер ғолибини аниқлаш ва пудратчи билан шартномани имзолаш. |
2021 йил январь |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Махсустранс" ДУК |
2. Юнусобод ва Яккасарой чиқиндини қайта юклаш станцияларида қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш. |
2021 йил декабрь |
|||
3 |
"Махсустранс" ДУКга қарашли гараж хўжаликларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш |
1. "Гараж хўжаликларини реконструкция қилиш" пакети бўйича тендер ғолибини аниқлаш ва пудратчи билан шартномани имзолаш. |
2021 йил январь |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Махсустранс" ДУК |
2. Миробод ва Бектемир туманларда жойлашган гараж хўжаликларида қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш. |
2021 йил декабрь |
|||
4 |
Оҳангарон тумани ҳудудидаги янги чиқинди полигонининг моддий техника базасини ривожлантириш |
Оҳангарон тумани ҳудудидаги янги чиқинди полигони учун махсус техникаларни харид қилиш. |
2021 йил декабрь |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Махсустранс" ДУК |
5 |
Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида иқтисод қилинган кредит маблағлари ҳисобидан "Махсустранс" ДУКда ягона электрон дастур (ERP) ва ихтисослашган махсус техникалар йўналишларини мақбуллаштирувчи килувчи (GIS) электрон дастурларини ўрнатиш. |
Лойиҳа бўйича иқтисод қилинган кредит маблағларини ўзлаштириш мақсадида "Махсустранс" ДУКга зарур бўлган таъмирлаш ёки қурилиш ишларини амалга ошириш. |
2022 йил июнь |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Махсустранс" ДУК |
Президентининг
2020 йил 15 декабрдаги
ПҚ-4925-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сон қарорида:
а) 5-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Давлат экология қўмитаси тизимига кирувчи маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш";
б) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги:
"ва "Махсустранс" сўзлари чиқариб ташлансин;
"корхоналарининг" сўзи "корхонасининг" сўзи билан алмаштирилсин;
в) 1-иловадан "Махсустранс" ДУК ва унинг Тошкент шаҳар туманлардаги филиаллари, "Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish" ДК*" блоки чиқариб ташлансин;
г) 6-иловада:
"Тошкент шаҳри "Махсустранс" ДУК", "Туман филиаллари", "Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish" ДК" блоклари чиқариб ташлансин;
изоҳдаги "санитар тозалаш нодавлат ихтисослаштирилган" сўзлари "санитар тозалашга ихтисослаштирилган бошқа" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 16 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 21 декабрь, 49-50-сон, 551-модда