язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат/ Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2004 й. 437-сон "Муддатли ҳарбий, муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2004 й.

N 437



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ, МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН

ФУҚАРОЛАРНИ ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ ҲАМДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ

ТЎҒРИСИДА



"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан:

муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар - резервга;

муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар - захирага бўшатилсин.


2. 1977-1986 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2004 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.


3. Махфий.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда, Қуролли Кучларнинг чақирилувчилар билан сифатли тўлдирилишини таъминлаш мақсадида, жойлардаги чақирув комиссияларининг самарали ишлашини, шунингдек Қуролли Кучларга муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларни қўшинларга тантанали кузатиб қўйишни ташкил этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ.Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов) билан биргаликда чақирув участкаларини зарур тиббиёт асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминлаб чақирилувчиларнинг сифатли, ҳар томонлама ва холисона тиббий кўрикдан ўтказилишини, чақирув комиссияларининг ишига турли ихтисосликка эга бўлган юқори малакали врачлар жалб этилишини, муқобил тиббий комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З.А.Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Р.Иноятов), Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (И.Эргашев), ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари:

муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни қўшилмаларга ва қисмларга қабул қилишда юксак уюшқоқликни, ҳарбий интизомни, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини, муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий мутахассисликларга ўқитиш жараёнида хавфсизлик чора-тадбирларига риоя этилишини;

муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларда мақсадга интилишни, зарур маънавий фазилатларни ва иродалиликни, ўзини ўзи рўёбга чиқариш ва такомиллаштиришга доимий интилишни ривожлантиришга, уларнинг аниқ ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлишига, жисмоний ва ақл-заковат даражаси оширилишига, уларга Ватанга муҳаббат ва армиямиз билан фахрланиш туйғуларини сингдиришга қаратилган жанговар ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш дастури янада такомиллаштирилишини;

муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар учун замонавий уй-жой-маиший шарт-шароитлар яратилишини, уларнинг белгиланган талабларга ва таъминот нормаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли моддий таъминланишини;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маҳалла қўмиталари, жамоатчилик билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаган фуқароларни яшаш жойига кузатиб қўйиш ва тантанали кутиб олиш ташкил этилишини таъминласинлар.


7. Молия вазирлиги (С.Б.Раҳимов) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ташкилотлар ва корхоналар, шунингдек сафарбарлик чақирувчи резервига ва муқобил хизматга олинган фуқаролар томонидан молиявий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (О.О.Обидов) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Қуролли Кучлардан бўшатилган фуқароларни уларнинг эгаллаган ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарига ишга қабул қилишда мардлик ва ватанпарварлик тарбиясининг армия мактабини ўтаган, ҳарбий тайёргарлик кўрган ва ҳаётий тажриба орттирган, мамлакатнинг энг фаол ва тайёргарлик кўрган кадрлар захираси ҳисобланган шахслар сифатида устунлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.


9. "Ўзтелерадио" компанияси (А.К.Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов)га ёшларни Қуролли Кучларда хизмат қилишга тайёрлашнинг боришини, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг амалга оширилишини, чақирув комиссиялари ишини, сафарбарлик чақируви резервида хизматнинг ташкил қилинишини ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларда кутиб олиш бўйича тантанали тадбирлар уюштирилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия қилинсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 423-модда.