ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2020 й. 786-сон "Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2020 й.

N 786




ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ

ҲУЗУРИДА РАССОМЛИК МАҲОРАТ УСТАХОНАСИ

(ОЛИЙ РАССОМЛИК КУРСИ) ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш, рассомлар учун тажриба устахонаси фаолиятини ташкил этиш, тасвирий санъат соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш учун қўшимча шароитлар яратиш ҳамда соҳада олий таълимдан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорига асосан:

а) Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичи сифатида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) (кейинги ўринларда - Рассомлик маҳорат устахонаси) ташкил этилганлиги;

б) Рассомлик маҳорат устахонаси фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланиши;

Рассомлик маҳорат устахонаси юридик шахс мақомига эга бўлмаслиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;

ёш ижодкорлар Рассомлик маҳорат устахонасига стажёр-тадқиқотчилар учун белгиланган тартиб асосида қабул қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Рассомлик маҳорат устахонасига икки йилда бир маротаба 10 нафар стажёр-тадқиқотчилар қабул қилинади ҳамда ўқиш муддати соҳа хусусиятидан келиб чиққан ҳолда икки йил давом этади;

Рассомлик маҳорат устахонасини сақлаш харажатлари 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Бадиий академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида назарда тутилади.


3. Ўзбекистон Бадиий академияси белгиланган тартибда:

Рассомлик маҳорат устахонаси фаолиятини самарали ташкил этиш (моддий-техника базасини шакллантириш, асбоб-ускунава бошқа анжомлар билан жиҳозлаш) учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш бўйича чоралар кўрсин;

бир ой муддатда Рассомлик маҳорат устахонаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

2021 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Рассомлик маҳорат устахонасини махсус мебеллар, асбоб-ускуналар, стажёрлар томонидан ижодий ишларни тайёрлаш учун хомашё ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2022 йил 1 февралга қадар Рассомлик маҳорат устахонасига Ўзбекистон Бадиий академияси биносидан хоналар ажратиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 декабрь






































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск