ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 й. 795-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2020 й.

N 795



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ

ПУНКТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пулли хизматлар ташкил этилишини тартибга солиш, ҳаракатланаётган йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг туризм жозибадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2016 йил, 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

795-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси

орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 6-банддаги "назарда тутилган ҳолатлар" сўзларидан кейин "ҳамда мазкур Низомга иловада белгиланган автомобиль ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли хизматлар (кейинги ўринларда - пулли хизматлар)" сўзлари қўшилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Пулли хизматлар автомобиль ўтказиш пунктининг нормал фаолиятига таъсир этмаган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мулкини ижарага бериш орқали белгиланган тартибда фақат тадбикорлик субъектлари томонидан кўрсатилишига йўл қўйилади.

Пулли хизматлар кўрсатилиши учун автомобиль ўтказиш пунктининг географик жойлашуви, кўрсатилиши мумкин бўлган пулли хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган майдон, ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади".


3. Қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикасининг

Давлат чегараси орқали ўтказиш

пунктлари тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси

орқали автомобиль ўтказиш пунктларида

кўрсатиладиган пулли хизматлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари.


2. Овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият.


3. Бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларнинг чакана савдоси.


4. Йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш.


5. Йўловчилар ва уларнинг юкларини ўтказиш пункти ичида ташиш хизмати.


6. Ўтказиш пункти орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини майда таъмирлаш ишлари ҳамда уларни эвакуация қилиш.


7. Ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш.


8. Транспорт воситаларида ташилаётган юклар билан операциялар амалга ошириш (юк ортиш, тушириш, қайта юклаш).


9. Таржимонлик хизмати.


10. Хизмат кўрсатиш (йўловчи божхона декларацияси ва миграция бланкаларини тўлдириб бериш, турли компьютер хизматлари, факс, Интернет) хоналари.


11. Такси чақириш хизмати".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 декабрь















































Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск