ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сейсмология /

Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.12.2020 й. 792-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

792-сон қарорига

ИЛОВА


Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида

жойлашган сув омборларида инструментал

сейсмологик кузатувларни доимий амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими (кейинги ўринларда - сейсмологик кузатув тизими) тартибини белгилайди.


2. Сейсмологик кузатув тизими сув омборларининг сейсмик ҳолатига таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги ахборотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнидаги сейсмик режим ўзгаришини баҳолаш ва тегишли тавсияларни беришни ўз ичига олади.


3. Сейсмологик кузатув тизими атроф табиий муҳит давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.



2-БОБ. СЕЙСМОЛОГИК КУЗАТУВ ТИЗИМИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборлари (кейинги ўринларда - сув омборлари) сейсмологик кузатув тизимининг объектлари ҳисобланади.


5. Cув омборларида сейсмологик кузатувларни тизимли равишда амалга ошириш, уларнинг тўғонлари, қирғоқ нишабликлари ва бошқа алоҳида иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш cейсмологик кузатув тизимининг асосий мақсади ҳисобланади.


6. Қуйидагилар сейсмологик кузатув тизимининг вазифалари ҳисобланади:

сув омборларида мунтазам равишда сейсмологик кузатув ишларини ташкил этиш;

сув омборларида махсус сейсмик тадқиқотлар олиб бориш, жумаладан, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш;

сув омборлари, уларнинг тўғонлари, қирғоқ нишабликлари (қияликлари) ва бошқа алоҳида иншоотлари, асос қисмлари ва сув ўзанларини турли жадалликдаги зилзилалар вақтидаги ҳолати тўғрисида сейсмологик кузатувлар бўйича маълумотларни тўплаш;

сейсмологик кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш;

сув омборларида сейсмологик кузатувларни олиб бориш бўйича фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг малакасини оширишни ташкил қилиш.


6-1. Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар йўлга қўйилган сув омборлари тўғонларида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда қуйидаги маълумотлар "Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси"га (кейинги ўринларда - электрон платформаси) киритиб борилади:

сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлар;

чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатлари бўйича маълумотлар;

сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати бўйича маълумотлар ва хулосалар.


3-БОБ. СЕЙСМОЛОГИК КУЗАТУВ ТИЗИМИ


7. Сейсмологик кузатув тизими сув омборида сейсмологик кузатувларни доимий амалга оширишни назарда тутади.


8. Сейсмологик кузатув тизими қуйидагилардан иборат:

сув омборларида доимий сейсмологик кузатув ишларини ташкил этиш;

сув омборлари ва уларнинг ҳудудида махсус сейсмологик тадқиқотлар олиб бориш ва уларга сувни йиғиш ҳамда улардан фойдаланишда юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш;

сув омборларида, уларнинг алоҳида иншоотларида турли жадалликдаги зилзилалар вақтидаги ҳолат тўғрисида сейсмологик кузатувлар бўйича маълумотларни тўплаш;

сув омборларининг сейсмологик ва сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш ҳамда тегишли таклифларни бериш.


9. Сув омборларида сейсмологик кузатувларуларнинг тўғонлари динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш мақсадида амалга оширилади.


10. Сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилалар мониторинги сув омборларини тўлдириш ва улардан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.



4-БОБ. СЕЙСМОЛОГИК КУЗАТУВ ТИЗИМИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


11. Сейсмологик кузатув тизими Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 12 майдаги 119-сон қарори ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади.


12. Сейсмологик кузатув тизими сув омборларидан фойдаланиш шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда, сув омборларини ишга тушириш режаларига ва ер қаърининг тегишли участкасидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


13. Сейсмологик кузатувлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти билан келишган ҳолда, сув омборларида олиб бориладиган доимий сейсмологик кузатув натижалари ва сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам олиш мақсадида ҳар йили 10 январга қадар шартнома тузади.

15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан сув омборларида олиб бориладиган доимий кузатув натижалари ва сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари сув омборларида сейсмологик кузатув тизимини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, сейсмологик кузатув ишлари олиб борилишини, шунингдек, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини ҳамда сув омборига сейсмологик кузатувлар учун ўрнатилган асбоб-ускуналарни хавфсиз сақланишини таъминлайди.


21. Сейсмологик кузатувлар натижалари асосида тўғонда ҳосил бўладиган жараёнларни ўрганиш ва солиштириш учун керак бўлган маълумотлар сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, Фанлар академиясининг Сейсмология институти ҳамда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтига тақдим этилади.


22. Сув омборларида сейсмологик кузатув тизимини амалга ошириш ишлари шартномалар асосида сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ҳисобидан молиялаштирилади.


23. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ белгиланган ҳудудларда доимий сейсмологик кузатув тизими Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимлари томонидан амалга оширилади.

24. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга оширади ва сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаб боради.

25. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди ҳамда сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлайди ва электрон платформага киритади.

26. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш услубларини ишлаб чиқади.

27. Электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда зудлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

27-1. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар икки йилда малакасини ошириб боради.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Сейсмологик кузатувлар билан боғлиқ маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш тақиқланмайди, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар бундан мустасно.

Давлат сирларига оид мониторинг маълумотларини умумлаштириш ва бериш тартиби ҳамда шартлари "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.


29. Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек, сув омборларидан фойдаланувчи ташкилотлар мониторинг натижаларининг таҳлили ва улар билан солиштириш учун керак бўладиган сув омборлари эксплуатацияси бўйича маълумотларнинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ масъулдирлар.


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА


Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида

жойлашган сув омборларида инструментал

сейсмологик кузатувларни амалга ошириш

СХЕМАСИ


Босқичлар

         

      

Масъуллар

        


         

Тадбирлар

              


      

Муддатлар

      









1-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги,

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


       

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти билан келишган ҳолда, сув омборларида доимий сейсмологик кузатувларни олиб бориш, асбоб-ускуналарни созлаш (калибровка), маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида шартнома тузиш.

         


Ҳар йили

10 январга қадар







2-босқич

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг

Сейсмопрогностик

мониторинг республика

маркази


       

1. Сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни олиб бориш.


2. Сув омборлари тўғонларида сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаб бориш.

      


Доимий







3-босқич

Фанлар академияси


      

1. Электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш.


2. Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлаш ва электрон платформага киритиш.

          


       

Доимий,





МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда зудлик билан







4-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги,

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


Чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатларини аниқлаб, маълумотларни электрон платформага киритиб бориш.


       

Доимий, МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда зудлик билан

       







5-босқич

    

Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

         


Электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Зудлик билан

6-босқич

Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги, Фанлар

академияси


             

Сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни олиб бориш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича малакасини ошириш.

        


Ҳар

икки йилда

               

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 декабрь






































Время: 0.0121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск