язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар/ Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар/ Фаолият турлари ва субъектлар бўйича/ Тижорат банклари. Биржалар. Лизинг ва суғурта ташкилотлари/ Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкдан солиқ тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.09.2004 й. 445-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 24 сентябрдаги

445-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг

маркази томонидан тўловларни пластик карточкалар бўйича

амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкдан солиқ

тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан банкоматлар, тўлов терминаллари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари, коммутация ускуналаридан ва тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналардан мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш, шунингдек уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.

2. Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази:

2005 йил 1 январдан бошлаб 2014 йил 1 январгача - банкоматлар, терминаллар, коммутация ускуналарига ва тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналарга, шунингдек дастурий таъминлашга оид қисми бўйича;

2007 йил 12 июлдан бошлаб 2014 йил 1 январгача - ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киоскларига оид қисми бўйича мулк солиғи тўлашдан озод этилган.


II. МОЛ-МУЛК ҚИЙМАТИНИ ВА СОЛИҚ

СУММАСИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


3. Банкоматлар, терминаллар, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари, коммутация ускуналари ва тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналар, шунингдек дастурий таъминлаш бўйича имтиёзларни қўллаш ва бўшаб қоладиган маблағларни ҳисобга олиш мақсадида тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомга иловага мувофиқ тегишли мол-мулкнинг қиймати ҳисоб-китоби тузилади.

4. Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк таркибига балансда турган қуйидаги мол-мулк:

банкоматлар;

тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш бўйича терминаллар;

ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари;

тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш ва маълумотлар массивларини қайта ишлаш учун фойдаланиладиган компьютер ускуналари ва серверлар;

лицензия тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган дастурий таъминлаш;

коммутация ускуналари;

карт-ридерлар (пластик карточкаларни ўқиш ва ёзиш учун қурилма);

шахслаштирувчилар (пластик карточкаларга идентификация белгилари қўйиш қурилмаси);

берилаётган ахборотни шифрлашда фойдаланиладиган ускуна киритилади.


5. Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк қийматини ҳисоблаб чиқиш тижорат банклари томонидан банкларнинг барча филиалларини ҳисобга олган ҳолда жамлаштириш асосида амалга оширилади.


6. Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича республика солиқ хизмати органларига берилади.


7. Мулк солиғини ҳисоблаб чиқиш тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 25-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2002-13-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 11 мартда 1107 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқиш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.



III. БЎШАБ ҚОЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


8. Бўшаб қоладиган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 29-сон, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-3-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 2 апрелда 1463 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

9. Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкнинг қиймати ва қўлланилаётган имтиёзлар суммаси тўғри аниқланиши учун жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг

марказининг тўловларни пластик карточкалар билан

амалга ошириш учун фойдаланадиган мол-мулки

РЎЙХАТИ

(минг сўм)

N

Мол-мулк номи

Мол-мулкнинг

қолдиқ

қиймати


1.

Банкоматлар



2.

Тўловларни пластик карточкалар билан амалга ошириш учун терминаллар



3.

Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш ҳамда маълумотлар массивларини қайта ишлаш учун фойдаланиладиган компьютер ускуналари ва серверлар



4.

Тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган дастурий маҳсулотлар



5.

Коммутация ускуналари



6.

Карт-ридерлар (пластик карточкаларни ўқиш ва ёзиш учун қурилма)



7.

Шахслаштирувчилар (пластик карточкаларга идентификация белгилари қўйиш қурилмаси)



8.

Берилаёган ахборотларни шифрлашда учун фойдаланадиган ускуналар



9.

Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари



Ҳаммаси:



200___й. "_____" _______________________


Раҳбар



(имзо)

Бош бухгалтер



(имзо)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 425-модда.