ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /Ички ишлар вазирлигининг 75-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 132-сон "Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 30.11.2020 й. Қарори (АВ томонидан 21.12.2020 й. 1050-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.12.2020 й.
N 1050-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.11.2020 й. N 75 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.11.2020 й. N 132 |
ҚАРОРИ
Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган
шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари
тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сон "Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 9 июлдаги 4, 4-сон қарори (рўйхат рақами 1050, 2001 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й, 14-сон) билан тасдиқланган Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги "руҳий касаллик белгилари" деган сўзлар "руҳий ҳолатнинг бузилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири
|
П.Р. Бобожонов |
Соғлиқни сақлаш вазири |
А. Хаджибаев |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 21 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 28 декабрь, 51-сон, 564-модда