ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Умумий қоидалар /

Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.12.2020 й. 800-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

800-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона

тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар

билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро

ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли шахс - чет эл товарлари учун божхона тўловларининг тўланишини таъминловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат божхона қўмитаси) реестрига киритилган, шунингдек божхона тўловлари тўланишига жавобгар бўлган банк, суғурта ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари (юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи, ташувчи) ёки бошқа манфаатдор шахс;


жўнатувчи божхона пости - товарнинг тўлиқ туркуми ёки унинг қисмини божхона назорати остида ташиш бошланган божхона пости;


манзилдаги божхона пости - товарнинг тўлиқ туркуми ёки унинг қисмини божхона назорати остида ташиш тугалланадиган божхона пости;


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - ДБҚ ЯААТ) - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган тизими.


3. Чет эл товарлари ташилаётган автотранспорт воситалари учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш (пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритишдан ташқари) банклар ва суғурта ташкилотлари марказий идоралари билан Давлат божхона қўмитаси ўртасида тузилган томонларнинг жавобгарлигини белгиловчи шартнома асосида амалга оширилади. Бунда банк ва суғурта ташкилотларининг тўлов қобилияти инобатга олинади.

Банк кафолати ҳамда суғурта полислари Давлат божхона қўмитаси билан тузилган шартнома асосида банклар ва суғурта ташкилотлари томонидан Давлат божхона қўмитасига электрон шаклда, онлайн режимда тақдим этилади.

Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзилга белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда (табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно) етказиб берилмаганда, ушбу товарларга ҳисобланган божхона тўловлари таъминлов божхона расмийлаштируви учун қабул қилинган кунда амалда бўлган банк кафолати ёки суғурта полиси асосида ундириб олинади.


4. Банклар ва суғурта ташкилотлари томонидан божхона тўловлари тўланиши таъминланган банк кафолати ва суғурта полиси, ушбу банк кафолати ҳамда суғурта полиси бўйича мажбуриятлар бажарилмагунга қадар бекор қилиниши мумкин эмас.


5. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ва ДБҚ ЯААТ орқали электрон шаклда амалга оширилади.



2-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ТОВАРЛАРИНИ ТАШИШ

ЖАРАЁНИДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАНИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ


1-§. Божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг

умумий қоидалари


6. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ваколатли шахслар томонидан электрон шаклда онлайн режимида тақдим этилади.


7. Чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш учун божхона тўловларини таъминловчи ваколатли шахс ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини қуйидаги исталган усуллар орқали таъминлаши мумкин:

пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига (кейинги ўринларда - депозит) киритиш;

товарларни гаровга қўйиш;

банк кафолатини тақдим этиш;

божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш;

кафиллик.


8. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси, божхона назорати остида ташилаётган товарларни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига жойлаштиришда преференциялар ҳамда имтиёзлар инобатга олинмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммасига мос ёки ундан кам бўлмаслиги керак.


9. Чет эл товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташиш бошланишидан олдин ваколатли шахс электрон рақамли имзо билан ЯИДХПнинг "Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш" интерактив хизмати орқали электрон шаклда божхона тўловлари тўланиши таъминотини киритади.

Бунда чет эл товарлари ташилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш алоҳида амалга оширилиши лозим.


10. ЯИДХП орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлашда, чет эл товарлари ташилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун маълумотлар алоҳида шакллантирилиб, божхона органига юборилади.

Божхона органига келиб тушган маълумотлар ДБҚ ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ижобий ўтганда, чет эл товарлари ташилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси бўйича божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги тўғрисида идентификация коди автоматик тарзда ваколатли шахсга тақдим этилади ва товарларни манзилга етказиб бериш билан боғлиқ мажбуриятлар бажарилгунига қадар ушбу маблағлардан фойдаланиш чекланади.


11. Идентификация коди чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш мақсадида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон шаклда олдиндан хабардор қилишда жўнатувчи божхона постига тақдим қилинади.


12. Битта автотранспорт воситасига қўлланилган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасидан ушбу автотранспорт воситасига нисбатан товарларни ташиш мажбуриятлари бажарилгунга қадар бошқа автотранспорт воситасига нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.



2-§. Пул маблағларини божхона органининг

депозитига киритиш орқали божхона тўловлари

тўланишини таъминлаш


13. Тўловчи божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун божхона органининг депозитига пул маблағлари суммасини миллий валютада ҳамда чет эл валютасида киритиши мумкин.

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш чет эл валютасида депозитга киритилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилганда, божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс бўйича ҳисобланади.


14. Божхона органининг депозитига киритилган маблағлардан божхона тўловларини таъминлаш депозитга маблағ киритган шахснинг электрон аризаси асосида автотранспорт воситасида ташилаётган чет эл товарлари учун фойдаланилади.


15. Божхона тўловлари тўланиши таъминланган пул маблағларидан фойдаланиш учун қўйилган чеклов чет эл товарларини етказиб бериш бўйича мажбуриятлар бажарилгандан сўнг автоматик тарзда бекор бўлади.

Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, киритилган пул маблағлари божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш ҳисобидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ депозит суммасидан сўзсиз ундирилади.



3-§. Товарларни гаровга қўйиш орқали божхона тўловлари

тўланишини таъминлаш


16. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси гаров тўғрисидаги шартнома асосида товарларни гаровга қўйиш орқали таъминланади.


17. Гаровга қўйилган товарлардан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш гаровга қўйган шахс номига олиб келинаётган чет эл товарлари учун фойдаланилади.


18. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун гаровга қўйилган товарлардан фойдаланиш учун қўйилган чеклов чет эл товарларини етказиб бериш бўйича мажбуриятлар бажарилгандан сўнг автоматик тарзда бекор бўлади.

Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни гаровга қўйилган товарлар ҳисобидан ундириб олиш чоралари кўрилади.



4-§. Банк кафолатини тақдим этиш орқали божхона

тўловлари тўланишини таъминлаш


19. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси Ўзбекистон Республикасида банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган банкнинг кафолатини онлайн режимда электрон шаклда тақдим этиш орқали таъминланади.


20. Банк кафолати асосида божхона тўловларини таъминлаш банк кафолатини олган шахс номига олиб келинаётган ёки ушбу шахсга тегишли автотранспорт воситасида ташилаётган чет эл товарлари учун фойдаланилади.

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун импорт қилувчи томонидан банк кафолати тақдим этилганда, банк кафолатида унинг СТИРи, транспорт корхоналари томонидан банк кафолати тақдим этилганда эса банк кафолатида чет эл товарини ташийдиган автотранспорт воситалари давлат рақами кўрсатилиши лозим.


21. Божхона тўловлари тўланиши таъминланган чет эл товарлари бўйича мажбуриятлар бажарилганда, банк кафолати асосида божхона тўловлари тўланиши таъминланган суммага нисбатан ўрнатилган чекловлар автоматик тарзда бекор қилинади.

Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик банк кафолатини тақдим этган тижорат банкидан қонун ҳужжатларига мувофиқ сўзсиз ундирилади.



5-§. Божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини

суғурталаш орқали божхона тўловлари

тўланишини таъминлаш


22. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган суғурта ташкилотларининг суғурта полисини онлайн режимда электрон шаклда тақдим этиш орқали таъминланади.


23. Суғурта полиси асосида божхона тўловлари таъминотидан суғурта полиси берилган шахс номига олиб келинаётган ёки ушбу шахсга тегишли автотранспорт воситасида ташилаётган чет эл товарлари учун фойдаланилади.


24. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун импорт қилувчи томонидан суғурта полиси тақдим этилганда, суғурта полисида унинг СТИРи, транспорт корхоналари томонидан суғурта полиси тақдим этилганда эса суғурта полисида чет эл товарини ташийдиган автотранспорт воситалари давлат рақами кўрсатилиши лозим.


25. Суғурта полиси битта автотранспорт воситасига олинганда, божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод этиш учун ЯИДХПга мурожаат этмасдан, тўғридан-тўғри жўнатувчи божхона постига мурожаат этиши мумкин. Бунда идентификация коди талаб этилмайди.


26. Божхона тўловлари тўланиши таъминланган чет эл товарлари бўйича мажбуриятлар бажарилганда, божхона тўловлари тўланиши таъминланган суғурта полисига нисбатан ўрнатилган чекловлар автоматик тарзда бекор қилинади.

Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни суғурта полиси асосида ундириб олиш чоралари кўрилади.



6-§. Кафиллик орқали божхона тўловлари

тўланишини таъминлаш


27. Кафиллик божхона органининг депозитига пул маблағлари суммасини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳамда чет эл валютасида киритиш орқали таъминланади.


28. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш чет эл валютасида депозитга киритилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилганда, божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган кундаги Ўзбекистон Республикаса Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс бўйича ҳисобланади.


29. Кафил томонидан божхона органининг депозитига киритилган маблағлардан депозитга маблағ киритган ёки бошқа шахслар номига олиб келинаётган ёхуд ушбу шахсларга тегишли автотранспорт воситасида ташилаётган чет эл товарлари учун божхона тўловлари тўланишини таъминлашда фойдаланилади.


30. Божхона тўловлари тўланиши таъминланган пул маблағларидан фойдаланиш учун қўйилган чеклов чет эл товарларини етказиб бериш бўйича мажбуриятлар бажарилгандан сўнг автоматик тарзда бекор бўлади.

Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, киритилган пул маблағлари божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш ҳисобига депозитга киритилган кафиллик суммасидан олинади.



3-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ТОВАРЛАРИНИ ТАШИШ

ЖАРАЁНИДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ

ТЎЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


31. ДБҚ ЯААТда чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни бажаришнинг ҳар бир босқичида форматли-мантиқий назорат амалга оширилади.

Форматли-мантиқий назоратни амалга ошириш натижасида хатоликлар аниқланган тақдирда, автоматик тарзда электрон шаклда ваколатли шахсга тегишли маълумотлар уларни тўғирлаш учун юборилади.


32. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида ёки электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда тақдим қилинган идентификация коди орқали божхона пости ходими товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан ДБҚ ЯААТдаги маълумотларни солиштиради.

Солиштириш натижаси бўйича маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланмаган тақдирда, транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилинади.

Солиштириш натижаси бўйича маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланганда, божхона пости ходими шу вақтнинг ўзида ваколатли шахсга ЯИДХП орқали сабабларини кўрсатган ҳолда,чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилишни рад этишга ҳақли.


33. Идентификация коди ва божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасини божхона пости ходими ДБҚ ЯААТда мустақил текширади.



4-БОБ. БОЖХОНА ОРГАНИ РУХСАТИСИЗ ТОВАРЛАР

БЕРИБ ЮБОРИЛГАНДА, ЙЎҚОТИЛГАНДА ЁКИ

МАНЗИЛДАГИ БОЖХОНА ПОСТИГА БЕЛГИЛАНГАН

МУДДАТДА ҲАМДА ЎЗГАРМАС ҲОЛАТДА

ЕТКАЗИЛМАГАНДА, БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИ

ҲИСОБЛАШ ВА УНДИРИШ


34. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзилдаги божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда (табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно) етказилмаганлиги ҳолати аниқланганда, манзилдаги божхона пости, агар мазкур ҳолат бошқа ҳудудий бошқарма жойлашган ҳудудда аниқланганда, ушбу ҳудудий бошқарма масъул таркибий тузилмалари аниқланган куннинг ўзида ҳудудий бошқарма раҳбариятига ёзма ахборот беради.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар бўйича манзилдаги божхона постидан ахборот келиб тушиши билан ҳудудий бошқарма раҳбарияти товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш бўйича зарур чораларни кўради.

Тақдим қилинган ҳамда ДБҚ ЯААТдан олинган маълумотлар асосида мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб икки иш куни ичида мазкур Низомга иловада кўрсатилган шаклда далолатнома тўлдирилади. Ушбу далолатнома божхона тўловлари ва пеняларни сўзсиз ундириб олиш ҳақидаги талабнома билан бирга ДБҚ ЯААТ орқали ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўл билан:

ваколатли шахсга;

кафилга (кафиллик билан таъминланганда);

банкка (банк кафолати билан таъминланганда);

суғурталовчи ташкилотга (суғурта билан таъминланганда) юборилади.

Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ваколатли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда уч иш куни ичида ҳолатга аниқлик киритиш ҳамда товарларни қидириб топиш чораларини кўради.


35. Божхона назорати остида ташилаётган товарларни манзилдаги божхона постига тўлиқ етказиш чоралари кўрилиши ёки далолатнома асосида божхона тўловларини тўлаш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки тўловчи томонидан талабнома олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этади.


36. Ваколатли шахс томонидан талабномада кўрсатилган талаблар бажарилмаганда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ чоралар кўрилади, шу жумладан, талабнома юборган ҳудудий бошқарма томонидан судга ваколатли шахс томонидан чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификация коди беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида белгиланган тартибда суд органларига мурожаат қилинади.


37. Идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги суд қарори қабул қилинганда, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва пенялар тўлиқ ундирилгунга қадар ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код берилиши тўхтатилади. Бу ҳақида божхона органи томонидан ДБҚ ЯААТга тегишли форматли-мантиқий назорат ўрнатилади.


38. Товарларни божхона органининг рухсатисиз бериб юбориш, йўқотиш ёки манзилдаги божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда етказмаслик оқибатида ҳисобланган божхона тўловлари ундириб олингандан сўнг товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

ИЛОВА



Божхона тўловлари ва пеняларни ваколатли

шахсдан сўзсиз ундириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "_____" _____________ рўйхатдан ўтган, давлат рақами


(рақами)

бўлган автотранспорт воситасини расмийлаштириш

_________________________/

__________________________/

__________________________________________ рақамли

(пост коди)

(санаси)

(рақами)

Юкни етказиб бериш назорат ҳужжати асосида божхона назорати остида

дан

(божхона органи номи)


гача

(божхона органи номи)


томонидан берилган

(ваколатли шахс номи, жойлашуви (почта манзили)


чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловларини таъминлаш асосида __________сон идентификация коди

томонидан ташилаётган

(ташувчи номи, жойлашуви (почта манзили)


божхона қиймати

га тенг, вазни

кг бўлган товарлар


ҚШ долларида)


(нетто вазни)


божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) ҳолати аниқланган ва 20____й. "____" __________________куни қайд этилган. _____________________________________________________________________________товарини божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) учун

     

идентификация кодининг эгаси

томонидан


(ваколатли шахс номи)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ қуйидаги божхона тўловлари ва пенялар тўланиши лозим:Божхона божи

_______________________________________________________________________/сумма/

ҚҚС___________________________________________________________________/сумма/

Акциз солиғи __________________________________________________________/сумма/

Бошқа божхона тўловлари______________________________________________/сумма/

Тўловлар тўланиши кечиктирилганлиги учун пеня _________________________/сумма/

Жами:тўланиши лозим бўлган ___________________________________________/сумма/

20__ й. "___" ___________даги _____________________________-сон сўзсиз ундирилган тўлов ҳужжати умумий суммаси_______________________________________________


божхона органлари

сон ҳисобрақамига


(божхона органи ҳисоб рақами, банк номи, КТУТ рақами)


____ йил "____"__________________куни келиб тушган сумма Ваколатли шахсдан талаб қилинган суммани _______________________________________________сабабли ундириш имконияти мавжуд эмас.

Божхона органи ходими имзоси


(лавозими, Ф.И.О., имзо)

М.Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 декабрь










































Время: 0.1998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск