Малое предприятие

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Нотариат /

Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 18.11.2020 й. 726-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 ноябрдаги

726-сон қарорига

3-ИЛОВА



Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага)

қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни (кейинги ўринларда - шартнома) тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Нотариуслар томонидан шартнома нотариал идора биносида ёки мурожаат қилувчиларнинг талабига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.

Шартнома нотариал идора биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида шартнома расмийлаштирилган жойнинг манзили кўрсатилади ва шартномани расмийлаштириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеога қайд этилади.

Шартномани расмийлаштириш жараёнини аудио ва видеода қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда, нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - Тизим)да сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видеода қайд этилиши лозим.


3. "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг (кейинги ўринларда - Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.

Агар шартнома мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида ким томонидан таржима қилинганлиги, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи ҳамда матн мазмуни тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.


4. Шартномани тасдиқлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5. Мурожаат қилувчи шартномани расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилади ёки нотариус хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёҳуд "E-notarius.uz" ахборот портали орқали (кейинги ўринларда - электрон тармоқ) рўйхатдан ўтади.


6. Нотариус Тизим орқали келиб тушган электрон мурожаатларни кўриб чиқиши ва белгиланган муддатда мурожаат қилган шахсларни қабул қилиши шарт.


7. Мурожаат қилувчилар электрон тармоқ орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек шартнома расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли шартнома лойиҳасининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин.


8. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд қилиш электрон рўйхатига автоматик тарзда қайд қилинади.


9. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали шартнома расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлари уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Мурожаат бўйича шартнома лойиҳаси нотариус томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилади.


10. Қуйидаги ҳолларда шартнома расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:

нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

тегишли нотариал ҳаракат бўйича мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда - МИБ) маълумотлар базаси орқали қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса;

манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кечиктириб ёки тўхтатиб турилган бўлса.



3-БОБ. МУРОЖААТ ҚИЛУВЧИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

УНИНГ ШАХСИНИ, МУОМАЛА ВА ҲУҚУҚ

ЛАЁҚАТИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


11. Мурожаат қилувчи нотариал идорага бевосита ўзи келганда уни нотариус ёрдамчиси қабул қилади, нотариус ёрдамчиси мавжуд бўлмаганда котиб ёки нотариус стажёри, улар ҳам бўлмаганда нотариус қабул қилади ва унинг мақсадига аниқлик киритади.

Бунда, нотариус ёрдамчиси (котиб ёки нотариус стажёри) мурожаат қилувчини нотариус қабулига электрон навбатга ёзиб қўяди ва бу ҳақда нотариусни хабардор қилади, бундан нотариус қабулига навбатга ёзилган мурожаат қилувчилар мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно.


12. Нотариус шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.

Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган фуқаролар - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳарбий хизматчилар - ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

чет эл фуқаролари - уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;

фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.

Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқу

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск