Малое предприятие

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Нотариат /

Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 18.11.2020 й. 726-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 ноябрдаги

726-сон қарорига

4-ИЛОВА



Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент нотариуслар томонидан ишончномаларни (кейинги ўринларда - битим) тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар нотариал идора биносида ёки мурожаат қилувчиларнинг талабига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.

Нотариал ҳаракатлар нотариал идора биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида битим расмийлаштирилган жойнинг манзили кўрсатилади ва ишончномани расмийлаштириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеога қайд этилади.

Битимни расмийлаштириш жараёнини аудио ва видеога қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда, нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - Тизим)да сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видеога қайд этилиши лозим.


3. "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг (кейинги ўринларда - Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.

Агар ишончнома мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида ким томонидан таржима қилинганлиги, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи ҳамда матн мазмуни тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.


4. Ишончномани тасдиқлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5. Мурожаат қилувчи нотариал идорага ўзи келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "E-notarius.uz" ахборот портали орқали (кейинги ўринларда - электрон тармоқ) рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилади.

6. Мурожаат қилувчи электрон тармоқ орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек ишончномани тасдиқлаш учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли ҳужжат лойиҳасининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин.


7. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари Тизимдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд қилиш электрон рўйхатига автоматик тарзда қайд қилинади.


8. Нотариус Тизим орқали келиб тушган электрон мурожаатларни кўриб чиқиши ва белгиланган муддатда мурожаат қилган шахсларни қабул қилиши шарт.


9. Мурожаат қилувчи томонидан электрон тармоқ орқали ишончномани тасдиқлаш учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлар уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Мурожаат бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси нотариус томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилади.


10. Нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун тегишли ҳужжатларнинг олдиндан тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган ёки нотариал идорага келиб қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

тасарруф этиш (олди-сотди, ҳадя қилиш, айрибошлаш, лизинг, ижара, текин фойдаланишга бериш, гаров (ипотека)га қўйиш, мол-мулкни бошқа шаклда ўзгага ўтказиш (тасарруф этиш) ҳақида битимларни тузиш) ҳуқуқи билан бериладиган ишончномани тасдиқлашда кўчмас мулк ва транспорт воситаларига нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса, бундан тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномаларни тасдиқлаш мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда - МИБ) маълумотлар базаси орқали қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса;

манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кечиктириб ёки тўхтатиб турилган бўлса.



3-БОБ. МУРОЖААТ ҚИЛУВЧИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

УНИНГ ШАХСИНИ, МУОМАЛА ВА ҲУҚУҚ

ЛАЁҚАТИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


11. Мурожаат қилувчи нотариал идорага бевосита ўзи келганда уни нотариус ёрдамчиси (нотариус ёрдамчиси мавжуд

...
Время: 0.0167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск