Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров (работ, услуг) через таможенную границу / Разрешения на ввоз и транзит других товаров /

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 02.12.2020 й. 765-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 декабрдаги

765-сон қарорига

ИЛОВА



Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш

воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга

олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий атамалар қўлланилади:


ариза берувчи - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган юридик ва жисмоний шахслар;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш учун рухсат берадиган тартиб-тамойил;


кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини биологик самарадорлигини, токсикологик-гигиеник ва экологик, тупроқ микрофлораси ва фаунасига таъсирини аниқлаш учун синовларни ташкил этиш;


кимёлаштириш воситалари - қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланишини жадаллаштириш, пишиб етилишини тезлаштириш, ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини яхшилаш учун фойдаланиладиган кимёвий ва бошқа воситалар;


комбинацияланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари - таркибида икки ва ундан кўп таъсир этувчи моддаси бўлган препаратлар;


рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


таъсир этувчи модда - ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг препаратив шакли таркибидаги биологик актив қисми;


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари - ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий ва биологик воситалар;


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналитик стандарти - ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг препаратив шакли таркибидаги биологик актив қисми (таъсир этувчи модда)нинг стандарт намунаси;


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналоги - битта таъсир этувчи модда асосида, худди шундай препаратив шаклда тайёрланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;


фойдаланиш регламенти - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш қоидалари;


эталон - рўйхатга олинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари самарадорлигини қиёслаш варианти.


3. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ёки хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши шарт.


5. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) қарорига асосан берилади.

6. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беш йил муддатга берилади.


7. Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш таъқиқланади.



2-БОБ. РЎЙХАТГА ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМАНИ ОЛИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

ТАҚДИМ ЭТИШ


8. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчилар (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакил) ушбу Низомга мувофиқ қуйидагиларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

маҳаллий ариза берувчилар томонидан бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчининг розилик хати ва ишлаб чиқариш сертификати;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказган ташкилотлар номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) бошқа шахс фойдаланганда тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси нусхаси;

мазкур Низомнинг 3-9-иловаларида назарда тутилган тартибда йиғилган, қисмлар бўйича гуруҳланган ва рақамланиб, тегишли равишда ариза берувчилар (раҳбари)нинг имзоси билан тасдиқланган техник ҳужжатлар тўпламининг бир хилдаги уч нусхаси;

синовлар ўтказиш учун зарур бўлган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг намуналари ва таққослаш учун эталонлари;

аналоги бўлмаган янги ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда уларга тегишли аналитик стандарти;

янги микробиологик кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 6, 7 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

таркибида янги таъсир этувчи моддаси бўлган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3-9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

препаратив шакли ўзгарган ва (ёки) концентрацияси ўзгарган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналоги рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, , 4 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

янги препаратив шакли ўзгарган ва (ёки) титри ўзгарган микробиологик ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 6 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

таркибида олдин Агентлик томонидан рўйхатдан ўтказилган таъсир этувчи моддалари бўлган комбинациялашган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 4 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

қайта рўйхатга олиш ёки қўллаш соҳаси кенгайтирилаётган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар тақдим этилади.


9. Ариза берувчилардан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва намуналарни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Бунда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари намуналари бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.


11. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва тегишли намуналар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатда ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси ва қабул қилган шахснинг лавозими, фамилияси, исми кўрсатилиб, имзоси қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчиларга берилади (юборилади).



3-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, РЎЙХАТГА

ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА БЕРИШ ЁКИ

УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларини ўтказиш режасини тасдиқлайди.

13. Рўйхатга олиш синовлари:

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлигини аниқлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан;

токсикологик-гигиеник хоссаларини аниқлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати рухсат этган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан;

экологик хоссаларини аниқлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўтказилади.


14. Рўйхатга олиш синовларини ўтказиш учун зарур бўладиган маблағлар ариза берувчилар билан синовни ўтказувчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ариза берувчилар томонидан тўлаб берилади.


15. Рўйхатга олиш синовлари режасига мазкур Низом талабларига мувофиқ рўйхатга олиш учун тақдим этилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари киритилади.


16. Синовни ўтказувчилар синов ўтказиш схемаси ва иш дастурларини ишлаб чиқади ва ариза берувчилар билан келишган ҳолда тасдиқлайди.


17. Рўйхатга олиш синовини ўтказиш учун ариза берувчилар синов бошланишидан бир ой олдин синовни ўтказувчиларга зарур миқдордаги кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари намунасини, таққослаш учун эталонларни ва таъсир этувчи моддаларнинг аналитик стандартларини тақдим этиши шарт.


18. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уларнинг аналитик стандартлари ҳамда эталонлар миқдори иш дастурига мувофиқ синовларни ўтказадиган ташкилотлар томонидан аниқланади.


19. Тақдим этиладиган намуналарнинг ишончли сақланиши, мақсадга кўра хавфсиз фойдаланилиши учун жавобгарлик синовдан ўтказувчилар зиммасида бўлади.


20. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари ишлаб чиқариш шароитида ўсимликларнинг тўлиқ вегетация даврида (кўпи билан икки йилда) ўтказилади. Бунда:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳ

...
Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск