ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.11.2016 й. ПҚ-2660-сон "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2016 й.

N ПҚ-2660



2017-2020 ЙИЛЛАРДА ШАҲАРЛАРДА

АРЗОН КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ ҚУРИШ

ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республика шаҳарларида яшаётган аҳолини, шу жумладан ёш оилаларни, эскирган уй-жойларда яшаётганларни ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларини арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида:


1. Шаҳарларда тегишли муҳандислик ва ижтимоий инфратузилмаларига эга бўлган 5, 7 ва 9 қаватли комплекс кўринишига эга, энергия самарадор, арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш 2017-2020 йилларда республика шаҳарларида иморатлар барпо этиш ва шаҳар қиёфасини янгилашнинг устувор йўналиши деб ҳисоблансин.


2. Шаҳарларда энергия самарадор, арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган дастурнинг (кейинги ўринларда - Дастур) асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Дастурга мувофиқ қурилган, энергия самарадор, арзон кўп квартирали уйлардаги хонадонлар асосан ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшайдиганларга, шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ. "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзбектелеком" АК, бош пудрат ташкилотлари ва тижорат банклари раҳбарлари зиммасига Дастурнинг тасдиқланган параметрлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин, бунда қуйидагиларни таъминлайдиган чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиши ҳисобга олинсин:

қурилиш массивларининг муҳандислик жиҳатидан ўз вақтида тайёрланиши;

кўп квартирали уйларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари сифатли ишлаб чиқилиши;

кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишда нархларнинг асосланган тарзда шакллантирилиши;

ташқи муҳандислик коммуникациялар ва ижтимоий инфратузилма объектларини жадаллик билан қуриш.


3. Дастурни амалга ошириш доирасида:

кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишга буюртма берувчиларга кредитлар бериш, шунингдек, кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун қарз олувчиларга ипотека кредитларини расмийлаштириш йўли билан квартираларни сотиш функцияларини юклаган ҳолда "Ипотека банк" АТИБ - молиялаштирувчи тижорат банки этиб;

реконструкция қилиш ва қуриш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини, намунали лойиҳаларни расмийлаштириш, кўп квартирали уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан техник назорат олиб бориш функцияларини юклаган ҳолда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК - буюртмачи этиб (кейинги ўринларда - буюртмачи);

коммунал соҳада, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустриясида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар, хизматларни харид қилиш бўйича Идоралараро тендер комиссияси (Б.И.Закиров) томонидан Пудрат ташкилотлари реестрига киритилган, мазкур объектларни қуришда тажрибага ва тегишли моддий-техник базага эга бўлган пудрат ташкилотлари иштирокида тендер савдоларини ўтказиш якунларига кўра - муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектлари билан бирга кўп квартирали уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош пудрат ташкилотлари этиб белгилансин.

Идоралараро тендер комиссиясига (Б.И.Закиров) Дастур доирасида 2017 йилда қурилиши назарда тутилган объектлар бўйича пудрат ташкилотларини, истисно тариқасида, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқлаб олишга рухсат этилсин.


4. "Ипотека банк" АТИБ:

2019 йилга мўлжалланган Дастурни амалга ошириш доирасида "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИКга кўп квартирали уйни қуриш ва реконструкция қилиш учун унинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар объект қийматининг 95 фоизигача миқдорда йилига 7 фоиз ставка билан кредит линияларини очсин;

квартиралар аҳолига сотилгунигача бўлган даврда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИКнинг кредитлар бўйича мажбуриятлари таъминоти сифатида келгусида кўп квартирали уйлардаги хонадонларни сотишдан тушадиган маблағларни гаровга қабул қилсин;

квартираларни ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшайдиганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчиларига 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, дастлабки 5 йил мобайнида йилига 7 фоиз ставка билан (2020 йилга мўлжалланган Дастур амалга оширила бошлангач бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада) ҳамда кейинги даврларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга ипотека кредитлари бериш йўли билан реализация қилсин;

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИКга кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун берилган кредитларни ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш тўлиқ ҳажмда хонадонларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин;

ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшайдиганлар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларидан аризалар мавжуд бўлмаган тақдирда, квартиралар улар қийматининг камида 50 фоизини аввалдан тўлаш шартлари асосида ва 6 ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда 10 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида ипотека кредитлари бериш йўли билан аҳолининг бошқа қатламларига қонунчиликда белгиланган тартибда сотилсин;

банкнинг бош офисида ва филиалларида кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва мониторинг олиб бориш ҳамда аҳолига кредитлар бериш бўйича таркибий бўлинмалар ташкил этсин.


5. "Ипотека банк" АТИБга қарз олувчилар томонидан ўзларининг кредит мажбуриятларини кредит шартномасида назарда тутилган шартларга мувофиқ тўлиқ бажармагунича қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларни, шунингдек, квартираларни тасарруф этиш юзасидан устунлик ҳуқуқи берилсин.

7. 2017 йилда Дастурни амалга оширишни молиялаштириш параметрлари ва манбалари 2-иловага мувофиқ белгилансин, жумладан:

пудрат ташкилотларига кредит бериш ва Дастурни амалга оширишда қатнашувчи жисмоний шахсларга ипотека кредити бериш учун "Халқ банки" АТБ томонидан "Ипотека банк" АТИБнинг буюртманомаларига асосан миллий валютада банклараро депозит ҳисоб рақамига йилига 6,5 фоизлик ставкада, 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда 20 йил муддатга бериладиган 751,1 млрд сўм миқдоридаги маблағлар;

жисмоний шахсларнинг квартира қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадаллари;

уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд ходимлари учун уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришда улуш қўшиб қатнашишга тайёрлигини билдирган нодавлат ташкилотларнинг ўз маблағлари.


8. Дастур доирасида, истисно тариқасида қуйидагиларга рухсат берилсин:

2017 йил 1 апрелга қадар кўп квартирали уйлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтда ишлаб чиққан ҳолда қурилиш ишларини амалга ошириш;

2016 йилда "Ипотека банк" АТИБнинг буюртманомалари асосида 2017 йил Дастури ҳисобига захира яратиш бўйича ишларни бошлаш учун "Халқ банки" АТБ томонидан 100 млрд. сўм миқдорида маблағлар бериш;

кўп квартирали арзон уй массивларини қуриш учун пудрат ташкилотларига марказлашган ҳолда етказиб бериладиган асосий қурилиш материаллари ва ускуналарни "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК томонидан тендер савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан харид қилиш.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банки билан биргаликда ҳар йили 1 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига Дастурни кейинги даврларда амалга оширишни молиялаштиришнинг аниқ манбалари бўйича таклифлар киритсин.


10. Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, зарурат бўлганда, арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишнинг асосий параметрларига ва манзилли рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Дастурга киритилган арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

Дастурни амалга оширишда шаҳарсозлик, экология, санитария, ёнғинга қарши ва бошқа мажбурий норма ва қоидаларга сўзсиз риоя этилишига йўналтирилган ягона сиёсат олиб борилишини таъминлаш.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2017 йил 1 февралга қадар 2017 йилги Дастур доирасида потенциал қарз олувчилар аниқланишини, уларнинг дастлабки бадаллари шакллантирилишини таъминласин, шунингдек, белгиланган тартибда кейинги йиллар учун Дастур параметрларини тайёрлаш доирасида ҳар йили:

1 апрелга қадар - Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" ва "Давархитектқурилиш" давлат қўмиталари билан келишилган ҳолда, кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларидан ва ижтимоий инфратузилма объектларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган ер участкалари рўйхатини шаҳарларнинг тасдиқланган бош режаларини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш, кейинчалик уларни кўп квартирали уйлар қуриш учун буюртмачиларга беришни;

1 апрелга қадар - потенциал қарз олувчиларни аниқлаш, уларнинг дастлабки бадаллари шакллантирилишини;

1 июнга қадар - лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда тегишли муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан бирга кўп квартирали уйлар массивларини қуриш лойиҳаси тайёрланишини;

1 июлга қадар - Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, лойиҳалаш ташкилотлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш ҳамда кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш, ташқи муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни;

1 августга қадар - қурилишларнинг манзилли ва титул рўйхатлари тасдиқланишини таъминлансин.


12. Қуйидагилар:

кўп квартирали уйларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш қисмида - "Ипотека банк" АТИБ томонидан ажратиладиган маблағлар;

тегишли муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан бирга кўп квартирали уйлар массивларини қуриш лойиҳасини тайёрлаш қисмида - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари маблағлари;

узлуксиз фаолият кўрсатиш таъминланишини ҳисобга олган ҳолда тортиб келинадиган ва майдон ички электр таъминоти, газ таъминоти ва алоқа тармоқларини қуриш қисмида - тегишли равишда "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари;

суғориш сув қувури, ирригация новлари ва ташқи ёритиш тизимлари ўрнатилишини ҳисобга олган ҳолда, тортиб келинадиган ва майдон ички сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш, туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қисмида - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари маблағлари Дастурни амалга ошириш доирасида молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги асосланган ҳисоб-китобларга кўра, кўрсатиб ўтилган тадбирларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида тегишли бюджет маблағларини назарда тутсин.


13. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси манфаатдор лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда икки ой муддатда кўп квартирали уйларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин, бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

энергия самарадорликни сифат жиҳатидан оширишни ҳамда қурилиш ва реконструкция қилишнинг қиёсий қийматини туширишни таъминлайдиган мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларидан кенг фойдаланишни, шаҳарларнинг бош режаларини, табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурилишнинг архитектура-режалаштириш ечимлари;

қурилиш конструкциялари, квартираларни ёритиш, иситиш тизимларини барпо этиш ва қуришда ҳамда замонавий ҳисобга олиш приборларини мажбурий равишда ўрнатишни назарда тутган ҳолда ичимлик сувини барқарор етказиб беришни ташкил этишда энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш;

кўп квартирали уйларда яшовчилар учун дам олиш жойлари ташкил этилиши, болалар майдончалари, чиқинди йиғиш пунктлари оқилона жойлаштирилиши ва қурилиши, жиҳозланган автомобиль тўхташ жойларини ҳамда туташ ҳудудлар ободонлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда қурилаётган уй-жой комплекслари ҳудудларининг кўча ва ҳовлиларини функционал жиҳатдан аниқ ажратиш.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ипотека банк" АТИБ билан биргаликда икки ой муддатда давлатнинг банк устав капиталидаги улушини кўпайтириш ҳисобидан "Ипотека банк" АТИБ устав капиталини 100 млрд сўмга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ипотека банк" АТИБ билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилишини молиялаштириш учун халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молиялаштириш ташкилотлари, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этсин.


17. Қуйидагилар:

а) 2020 йил 1 июлгача Дастурни амалга ошириш доирасида "Ипотека банк" АТИБ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва "Асака банк" АТБ томонидан берилган ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар сотиб олинган квартиралар бўйича жисмоний шахслар (қарздорлар)нинг мулк солиғидан:

б) 2021 йил 1 апрелгача Дастурни амалга ошириш доирасида:

бош пудрат ва субпудрат ташкилотлари - "тайёр ҳолда топшириш" шартларида кўп квартирали уйлар объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар ҳажми қисмида барча турдаги солиқларни тўлашдан;

қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортини ишлаб чиқарувчи (республика ҳудудидаги) ташкилотлар - кўп квартирали уйлар объектларини "тайёр ҳолда топшириш" шартларида қуриш учун "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ва пудрат ташкилотларига сотиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортини ҳажми қисмида қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловларидан;

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ва бош пудрат ташкилотлари - кўп квартирали уйлар объектларини қуриш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган хомашё, буюмлар, узеллар, конструкциялар, қурилиш материаллари, қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар, шунингдек, уларга эҳтиёт қисмлар, автотранспорт воситалари, шу жумладан йўл-қурилиш техникаси учун божхона (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўловларидан;

импорт қилувчи ташкилотлар - импорт қилинадиган қурилиш материаллари, буюмлари, хомашё, узел ва конструкциялари, шу жумладан ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун металл листлар, йўловчи лифтлари, алоҳида иситиш қозонлари, улар учун ускуналар ва эҳтиёт қисмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқариш (ёки йиғиш) учун эҳтиёт қисмлар ва материаллар учун божхона (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўловларидан, шунингдек, импорт қилинаётган товарларни "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ва бош пудрат ташкилотлари манзилига етказиб бериш қисмида қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловларидан;

ишлар (хизматлар)ни бажарувчи ташкилотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари - Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ қисмида қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловларидан;

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК - барча турдаги солиқларни тўлашдан;

в) 2020 йил 1 июлгача "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК томонидан 2017-2019 йилларга мўлжалланган Дастур доирасида қурилган уй-жойлар (кўп квартирали уйлардаги хонадонлар) сотилиши бўйича айланма қўшимча қиймат солиғидан озод қилинсин.


19. "Ипотека банк" АТИБ 2017 йил 1 январдан бошлаб:

кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш масалалари бўйича пудрат ташкилотлари билан низоларни ҳал этиш, шунингдек, кўп квартирали уйларда квартира сотиб олиш учун берилган ипотека кредитлари бўйича қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволари бўйича умумий юрисдикция судларида давлат божи тўловларидан озод қилинсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар йилги моддий балансларда Дастур доирасида кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун пудрат ташкилотларига эълон қилинган нархларда ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича зарур ҳажмларда металл прокати ва цемент ажратилишини назарда тутсин.


21. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда, белгиланган тартибда:

қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан архитектура-қурилиш, техник ва муаллифлик назорати олиб борилишини;

прогнозлаштирилаётган даврда қуриладиган кўп квартирали 1 квадрат метр уй-жойнинг қиймати, бошқа ва кўзда тутилмаган харажатларни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилишини таъминлансин.


22. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Марказий банки, "Ипотека банк" АТИБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Дастурнинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, уни амалга ошириш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил этсин, мазкур мавзудаги кўрсатув ва мақолаларни ижтимоий реклама ахбороти шаклида жойлаштирилишини таъминласин.


23. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Молия вазирлиги, "Ипотека банк" АТИБ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига:

бир ой муддатда Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек, кўп квартирали уйларни ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини;

бир ой муддатда кўп квартирали уйнинг таннархини аниқлаш учун буюртмачи, пудратчи ва молиялаштирувчи банк харажатлари таркибининг ҳисоб-китобини;

уч ой муддатда жисмоний шахсларга ипотека кредити ажратиш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифларни киритсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


25. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 ноябрдаги

ПҚ-2660-сон қарорига

1-ИЛОВА


2017-2020 йилларга мўлжалланган арзон кўп

квартирали уйларни қуриш дастурининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ*

Т/р

Ҳудуд номи


2017 йил


2018 йил


2019 йил


2020 йил


уйлар

сони


кварти-

ралар

сони


уйлар

сони


кварти-

ралар

сони


уйлар

сони


кварти-

ралар

сони


кварти-

ралар

сони



ЖАМИ:


191

7 919

335

13 917

355

14 757

4 256

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


7

315

10

450

10

450

244

2.

Андижон вилояти


7

294

14

588

14

588

268

3.

Бухоро вилояти


6

252

10

420

10

420

216

4.

Жиззах вилояти


5

210

15

645

15

645

236

5.

Қашқадарё вилояти


7

315

14

630

14

630

240

6.

Навоий вилояти


5

210

8

336

8

336

210

7.

Наманган вилояти


8

336

14

588

14

588

108

8.

Самарқанд вилояти


9

405

16

720

16

720

240

9.

Сирдарё вилояти


5

225

10

450

10

450

210

10.

Сурхондарё вилояти


5

210

10

420

10

420

492

11.

Тошкент вилояти


15

624

40

1 680

40

1 680

182

12.

Фарғона вилояти


5

210

14

600

14

600

328

13.

Хоразм вилояти


5

225

10

450

10

450

300

14.

Тошкент шаҳри


102

4 088

150

5 940

170

6 780

982

               

*) Кўп қаватли уйларнинг параметрларига тегишли шаҳарларнинг бош режаларини келишишда аниқлик киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 ноябрдаги

ПҚ-2660-сон қарорига

2-ИЛОВА



2017 йилда шаҳарларда кўп квартирали арзон уйларни

қуриш дастурини амалга оширишни молиялаштириш

ПАРАМЕТРЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ

Т/р


Ҳудудлар номи


2017 йилда

жами


Шу жумладан:


2017 йилги

ҳаражатларнинг

ҳисоб-китоб

қиймати*,

млрд.сўм


шундан:


5 қаватли

уйлар


7 қаватли

уйлар


аҳолининг

бошланғич

бадали

(25%)

ҳисобига


Халқ банки

маблағлари

ҳисобига


уйлар

сони


квартира-

лар сони


уйлар

сони


квартира-

лар сон


уйлар

сони


квартира-

лар сон



Жами, шу жумладан:


191

8121

33

1 485

158

6 636

897,1

224,3

672,8

1

Қорақалпоғистон Республикаси


7

315

7

315



30,6

7,7

23,0

2

Андижон вилояти


7

294



7

294

31,4

7,8

23,5

3

Бухоро вилояти


6

252



6

252

26,9

6,7

20,2

4

Жиззах вилояти


5

210



5

210

22,4

5,6

16,8

5

Қашқадарё вилояти


7

315

7

315



30,6

7,7

23,0

6

Навоий вилояти


5

210



5

210

22,4

5,6

16,8

7

Наманган вилояти


8

336



8

336

35,9

9,0

26,9

8

Самарқанд вилояти


9

405

9

405



39,4

9,8

29,5

9

Сирдарё вилояти


5

225

5

225



21,9

5,5

16,4

10

Сурхондарё вилояти


5

210



5

210

22,4

5,6

16,8

11

Тошкент вилояти


15

630



15

630

67,3

16,8

50,5

12

Фарғона вилояти


5

210



5

210

22,4

5,6

16,8

13

Хоразм вилояти


5

225

5

225



21,9

5,5

16,4

14

Тошкент шаҳри


102

4 284



102

4 284

501,6

125,4

376,2

          

*) Параметрлар турар жойлар умумий майдонининг 1 м.кв учун Тошкент шаҳрида - кўпи билан 1,94 млн сўм, республика шаҳарларида эса 7 қаватли уйлар учун - кўпи билан 1,77 млн сўм, 5 қаватли уйлар учун 1,94 млн сўм миқдоридаги ҳисобланган қийматини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш якунларига кўра аниқлаштирилиши лозим.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 ноябрдаги

ПҚ-2660-сон қарорига

3-ИЛОВА



2017-2020 йилларга мўлжалланган Шаҳарларда

арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция

қилиш дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш

ва унинг мониторингини олиб бориш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Б.Зокиров

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


Б.Ходжаев

- иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


М.Мирзаев

- молия вазири ўринбосари


С.Арабов

- "Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси


А.Таджиев

- "Давархитектқурилиш" раиси ўринбосари


А.Юлдашев

- Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


С.Ходжаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


И.Маҳкамов

- "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


А.Абдуллаев

- "Халқ банки" АК бошқаруви раиси


О.Мусаев

- "Ипотека-банк" АТБ бошқаруви раиси


Ф.Саломов

- "Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси


Ш.Махмудов

- "Ўзтрансгаз" АК бошқаруви раиси


Б.Абдуллаев

- "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК директори


А.Мухамадиев

- "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК директори


лавозим бўйича

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари


Б.Қодиров

- Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси, Комиссия котиби

          

Изоҳ.

Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Ишчи гуруҳ зарурат бўлганда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
















































Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск