ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Транспорт, йўллар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 827-сон "Ислом тараққиёт банки иштирокидаги М39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 827




ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ

М39 "ТОШКЕНТ-ТЕРМИЗ" АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИНГ

1395-1400 КМ ВА 1410-1426 КМ (21 КМ) ҚИСМЛАРИНИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи фондлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4224-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) М39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмларини реконструкция қилиш лойиҳасининг (кейинги ўринларда - лойиҳа) техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 40,711 млн АҚШ долларига тенглиги, шундан:

35,188 млн АҚШ доллари Ислом тараққиёт банкининг қарзи;

5,523 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улушини, шу жумладан солиқ бўйича имтиёзлар бериш шаклида ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. М39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмларини реконструкция қилиш лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ислом тараққиёт банкининг қарзини қайтариш, шу жумладан, фоизларни тўлаш, воситачилик тўловлари ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номидан лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги қарз битимига тегишли тартибда қўшимча келишувни тузсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасида тузилган қарз битимига қўшимча келишув юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

827-сон қарорига

ИЛОВА



М39 "Тошкент-Термиз" автомобиль

йўлининг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмларини

реконструкция қилиш лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги


Жами*


Молиялаштириш

манбаси, жумладан:


Ислом

тараққиёт

банки


Ўзбекистон

Республикаси


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ доллари


40 711


35 188


5 523


1.1

Капитал қўйилмалар суммаси


минг АҚШ доллари


35 333


33 188


145



шундан:



Ер ажратиш, экология, лойиҳа ишлари


минг АҚШ доллари

эквивалентида


145


145


Қурилиш-монтаж ишлари**


минг АҚШ доллари


33 150


33 150



ЭКВда


минг АҚШ доллари


33 150


33 150




Бошқа харажатлар


минг АҚШ доллари


2 038


2 038



ЭКВда


минг АҚШ доллари


2 038


2 038



1.2

Айланмадан олинадиган солиқ (АОС)***

минг АҚШ доллари

эквивалентида


55


55

1.3

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ доллари

эквивалентида


5 323



5 323


2

Реконструкция қилинадиган йўл қуввати


км

21

3

Мўлжалланган бандлик сони


одам

-

4

Ўртача қопланиш муддати


йил

-

5

Инвестиция даври давомийлиги


ой

24

6

Қарз маблағларининг қопланиш муддати


йил

20

               

*) Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари натижалари асосида белгиланади;

**) Назарда тутилмаган харажатлар бўйича қурилиш-монтаж ишларининг 10 % миқдори;

***) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети айланмадан олинадиган солиқ бўйича тўловлар манбаи ҳисобланади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь
















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск