ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат интизоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 831-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 831




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ЎРНАК

КЎРСАТГАН ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ

30 СЕНТЯБРДАГИ 823-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирларнинг таъсирчанлигини ҳамда мактаблар раҳбарлари ва педагогик жамоаларнинг масъулиятини янада ошириш, умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимлари фаолиятининг натижадорлиги асосида уларни рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 9-сон, 231-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

831-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим

муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий

рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"

2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази якунланган ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг олий таълим, ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган 11-синф битирувчилари рўйхатини ҳар календарь йилининг IV чораги якунига қадар Халқ таълими вазирлигига тақдим этиб борсин".


2. Қарорга 1-илова (Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом)да:


а) 4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш";


б) 12-бандда:


"а" кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог ходимлар сони умумтаълим муассасасида фаолият кўрсатаётган жами педагог ходимлар умумий сонининг 50 фоизидан ошиб кетмаслигини назорат қилади";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қув йили давомида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятининг натижадорлиги бўйича ушбу Низомга 2, 2а, 2б-иловалар билан тасдиқланган шакллар асосида тизимли ички мониторинг юритади";


"б" кичик банднинг биринчи хатбошидагиқитувчилар" сўзи "педагог, психолог" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 15-банднинг биринчи хатбошидаги "ота-оналар қўмитаси" сўзлари "кузатув кенгаши ва ўқувчилар ота-оналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 16-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 17-банддаги "мукофотлаш" сўзи "ходимларни мукофотлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари фаолияти давомида халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган педагог ходимларга мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган устамалар ўрнига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз бўлган устама ҳақ тўланади.

Ҳар ойлик базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимлар рўйхати Ишчи гуруҳнинг қарори асосида халқаро баҳолаш тадқиқотлари туркумига кирувчи фанлар доирасида шакллантирилади ҳамда умумтаълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ҳар йили 1 мартга қадар тақдим этилади.

100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида ўтказиладиган синовлар натижаларига кўра аниқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг ташқи мониторинг натижаларига кўра, ўқувчилар ўртача 80 фоиздан кам бўлмаган кўрсаткичга эга бўлганда, Ишчи гуруҳ томонидан ўқитувчига янги ўқув йилидан бошлаб базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама ҳақ белгиланади";


е) қуйидаги мазмундаги 25-1-банд қўшилсин:

"25-1. Халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.

Республика таълим маркази томонидан тайёрланган назорат материаллари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари ташқи мониторинг тарзида ўқув йили якунига қадар баҳоланади ҳамда 100 фоизлик устама ҳақ олиш ҳуқуқини қўлга киритган педагог ходимлар (устама олиш даврида) шартли равишда "Аъло даражали" педагоглар деб юритилади.

Даъвогар ўқитувчи дарс машғулотлари олиб борадиган синфларнинг 30 фоизи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ташқи мониторинг жараёнида қамраб олиниши шарт";


ж) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин";


з) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Умумтаълим муассасасининг раҳбар ходимларига (директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари) ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди, Халқаро математика олимпиадаси - International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (IOI) - фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактаб раҳбари (директор) бундан мустасно";


и) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Халқаро математика олимпиадаси - International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (IOI) ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан олтин, кумуш ва бронза медалларига қараб тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама ҳақ тўланади";


к) қуйидаги мазмундаги 30-1 ва 30-2-бандлар қўшилсин:

"30-1. Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари - 12 баравар, директори ўринбосарлари - 6 баравардан;

ўқувчиларининг 85 - 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари - 9 баравар, директор ўринбосарлари - 4,5 баравардан;

ўқувчиларининг 80 - 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари - 6 баравар, директор ўринбосарлари - 3 баравардан.

30-2. Мазкур Низомнинг 30-1-бандида назарда тутилган пул мукофотларини тайинлаш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг мурожаатига кўра ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилади.

Бунда:

ўқувчиларнинг умумий сонини ҳисоблаганда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўқувчилар ҳисобга олинмайди;

умумтаълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш кўрсаткичлари улар мактабни тамомлаган вақтдан бошлаб жорий йил якунига қадар бўлган даврда 3 ойдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган ҳолларда шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими ёки "Ягона миллий меҳнат тизими" маълумотлари асосида шакллантирилади;

олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ўқувчилар сони ушбу Низомнинг 30-1-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларида белгиланган фоиз қисмининг камида учдан бир қисмини ташкил этиши лозим;

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ўз мурожаатида мазкур Низомнинг 30-1-бандида қайд этилган кўрсаткичларни асословчи ҳужжатлар билан биргаликда тасдиқланган ҳолда тегишли ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари эришилган кўрсаткичларнинг ҳаққонийлигини текшириб кўради ҳамда тасдиқланган маълумотлар асосида мактаб директори ва директор ўринбосарларини мукофотлаш бўйича тегишли буйруқ қабул қилади ва ушбу буйруқ мукофотларни тўлаш учун асос ҳисобланади";


л) 32 ва 33-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"32. Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси мазкур Низомнинг 29-бандидан ташқари Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.

33. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади";


м) Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


1. Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар уларнинг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:

Т/р

Кўрсаткичлар


Амалга оширилган

аниқ ишларнинг қисқача

таърифи, унинг натижалари

(самарадорлиги), қўлланилаётган шакли

ва услуби, ўтказилган

машғулотларнинг сони,

ўқувчилар қамровининг

ўртача сони


Рейтинг баҳоси


Максимал

балл


Фаолият

натижаларига

кўра қўйиладиган

баллар


Кўрсаткичлар


1.

Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати

Ўқитувчи дарс ўтаётган синфлардаги ўқувчиларнинг чораклик ўртача баҳолари ўзлаштиришнинг сифат ("4" ва "5" баҳо) кўрсаткичи асосида аниқланади

5

3

Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 56 - 70 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 56 - 65 фоизини ташкил этганда


4

Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 71 - 85 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 66 - 80 фоизини ташкил этганда


5

Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 86 фоизи ва ундан юқорини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 81 фоиздан юқорини ташкил этганда


2.

* "Фан олимпиадаси" ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки

Ўқувчиларининг олимпиада, танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирлардаги иштироки ва натижалари асосида баҳоланади

30

10

Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 55 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда


20

Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 70 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда


30

Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаганда


3.

** Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки

Бошланғич синф ўқувчиларининг мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирлардаги иштироки натижалари асосида баҳоланади

30

10

Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 55 - 70 фоизни ташкил этганда


20

Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 71 - 85 фоизни ташкил этганда


30

Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 86 - 100 фоизни ташкил этганда


4.

Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги

Ўқитувчи иш фаолияти мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади қитувчининг фаолияти баҳолаш даврига нисбатан сўнгги 3 йилликда оммалаштирилганлиги)

15

7

Иш тажрибаси мактаб миқёсида оммалаштирилганда


10

Иш тажрибаси туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилганда


12

Иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштирилганда


15

Иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилганда


5.

Педагогик иш стажи

Таълим муассасаларидаги педагог ходимнинг иш стажига қараб баҳоланади

10

4

педагогик иш стажи 1 йилдан 5 йилгача


7

педагогик иш стажи 5 йилдан 10 йилгача


10

педагогик иш стажи 10 йил ва ундан юқори


6.

Синф раҳбарлиги

Синф раҳбарлиги юклатилганлиги

5

0

Синф раҳбарлиги юклатилмаган бўлса


5

Синф раҳбарлиги юклатилган бўлса


7.

Малака ошириш курсларидан ўтганлиги

Режа асосида

10

0

Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса


2

Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли сертификатга эга бўлмаса


10

Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлса***


8.

Синфдан ташқари ишлар

Ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижодкорлик ва санъатга қаратилган қўшимча машғулотлар олиб бориш

15

5

Креативликни рағбатлантиришга қаратилган тадбирларни (фотокўргазмалар, ҳунармандчилик, мусиқа ва театр саҳналари каби) ташкил этган бўлса


10

Ўқувчиларни фикрлашга ўргатувчи ва дунёқарашини кенгайтирувчи, янги кўникмалар берувчи қўшимча машғулотлар (дебат ва ҳикоя қилиш клублари, мактаб радиоси/газетаси/веб-сайти, ахборот таҳлилий машғулотлари) олиб борса


15

Ўқувчиларни изланишга ундовчи ишларни (иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар ўтказиш, нутқ санъати тадбирлари) олиб борса


9.

Ўқитувчининг педагоглик фаолияти баҳоси

Ўқитувчининг педагогик фаолиятига ўқувчилар (ўқитувчи дарс берадиган синфлардаги ўқувчиларнинг камида 60 фоизи ўртасида) ва баҳолашда қатнашган Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижалари (ижобий фикрлари) асосида аниқланади

5

0

Сўровномада қатнашганлар Кенгаш аъзолари сонига нисбатан "ижобий фикр" билдирганлар улуши 50 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашганлар Кенгаш аъзолари сонига нисбатан "ижобий фикр" билдирганлар улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлса


5

0

Сўровномада қатнашганлар ўқувчилар сонига нисбатан "ижобий фикр" билдирганлар улуши 60 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашганлар ўқувчилар сонига нисбатан "ижобий фикр" билдирганлар улуши 60 фоиз ва ундан юқори бўлса


МАКСИМАЛ БАЛЛ:


100


        

*) фақат юқори синф (5 - 11-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

**) фақат бошланғич синф (1 - 4-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

***) ўқитувчи бир неча фандан дарс берган тақдирда, унинг фаолияти ҳар бир фан бўйича алоҳида баҳоланади, олий таълим муассасасини битириб келган мутахассисларга 3 йилгача ҳамда педагог ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолда тегишли малака ошириш курслари ташкил этилмаган тақдирда, мазкур кўрсаткич бўйича максимал балл берилади;


2. Умумтаълим муассасаларидаги кутубхона ходимларининг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

Т/р

Мезонлар


Максимал

балл


Фаолият

натижаларига

кўра қўйиладиган

баллар


Кўрсаткичлар


1.

Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши


10 балл

0

Номутахассислар


10

Ўрта махсус ёки олий маълумотли мутахассис бўлса


2.

Малака оширишдан ўтганлиги

10

0

Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса


2

Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлмаса


10

Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлса


3.

Кутубхоначи лавозимидаги иш стажи

20

5

Кутубхоначиликка оид иш стажи 1 йилдан 5 йилгача


10

Кутубхоначиликка оид иш стажи 5 йилдан 10 йилгача


20

Кутубхоначиликка оид иш стажи 10 йил ва ундан юқори


4.

Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги

30

0

Буюртмаларни шакллантиришда 10 фоиздан ортиқ хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик

80 фоиздан паст бўлса


10

Буюртмаларни шакллантиришда 10 фоизгача хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 80 - 89 фоизни ташкил этса


20

Буюртмаларни шакллантиришда 5 фоизгача хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 90 - 95 фоизни ташкил этса


30

Буюртмалар тўғри шакллантирилган ва дарсликлар билан таъминланганлик 96 - 100 фоизни ташкил этса


5.

Ўқувчиларнинг кутубхонага жалб қилиниши

30

10

Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 1 фоиздан 30 фоизгача жалб қилинган бўлса


20

Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 30 фоиздан 50 фоизгача жалб қилинган бўлса


30

Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 50 ва ундан юқори фоизи жалб қилинган бўлса


МАКСИМАЛ БАЛЛ:


100


3. Умумтаълим муассасаларидаги психолог ходимларнинг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

Т/р

Мезонлар


Максимал

балл


Фаолият

натижаларига

кўра қўйиладиган

баллар


Кўрсаткичлар


1.

Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши


10

5

Олий маълумотли мутахассиснинг (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи 1 йилдан 5 йилгача бўлса


10

Олий маълумотли мутахассиснинг (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи 5 йил ва ундан юқори бўлса


2.

Малака оширишдан ўтганлиги

10

0

Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса


10

Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификат (ҳужжат)га эга бўлса


3.

Синфдан ташқари профилактика, касбга йўналтириш ишларини олиб бориш ҳамда коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар


45

15

Коррекцион - ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш юзасидан иш олиб борилганлиги ҳамда 7-синфдан интерактив сўровномалар ўтказиш ва шу асосда касб-ҳунарга бўлган қизиқишини аниқланлиги ва уларнинг маълумотлар базаси яратилганлиги


30

Эмоционал - ҳиссий зўриқишлар, хавотирлик даражаси юқори ва ўзига ишончи паст бўлган болалар учун коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар ташкил этиш, ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида семинар-тренинглар ҳамда соҳа мутахассислари билан давра суҳбатларини ўтказганлиги, шунингдек, касбий мойиллиги бўйича келгусида аниқ ишчи касблар бўйича профессионал таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишлари олиб борилганлиги


45

Мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўғри йўналтириш юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борганлиги ҳамда таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш бўйича статистик маълумотлар жамланганлиги, коррекцион - ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни, ота-оналар ва педагоглар тўлиқ қамраб олингани ва ўқувчи-ёшлар ўртасида девиант хулқ атвор кўринишларининг (зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ) мавжуд эмаслиги


4.

Ижодий ишлар

20

10

Конференция ва семинарларда маъруза ёки тезислар билан иштироки (камида 2 марта)


20

Ишлаб чиқилган методик тавсиялар ҳамда қўлланмалар ёки илмий мақола ва тезислари чоп этилганлиги (камида 2 марта)


5.

Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси

5

0

Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса


5

0

Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса


5

0

Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса


МАКСИМАЛ БАЛЛ:


100


";


н) Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


___________ вилояти __________ тумани (шаҳри)

_____-сон мактабнинг _______________________ фани ўқитувчиси

________________________________________ нинг 20__-20 ___ ўқув

йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг

ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор

жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган

БАҲОЛАР

Т/р

Кўрсаткичлар


Максимал

балл


Ўқитувчи

фаолиятининг

қисқача таснифи


Фаолият

натижаларига кўра

қўйилган балл


1.

Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати


5



2.

*"Фан олимпиадаси" ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки


30



3.

**Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки




4.

Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги


15



5.

Педагогик иш стажи


10



6.

Синф раҳбарлиги юклатилганлиги


5



7.

***Малака ошириш курсларидан ўтганлиги


10



8.

Синфдан ташқари ишлари


15



9.

Кузатув кенгаши аъзоларининг ўқитувчининг педагогик фаолиятига берган баҳоси


5



Ўқитувчи дарс берадиган синфлардаги ўқувчиларнинг ўқитувчининг педагогик фаолиятига берган баҳоси


5




ЖАМИ:


100



       

*) фақат юқори синф (5 - 11-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

**) фақат бошланғич синф (1 - 4-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

***) ўқитувчи бир неча фандан дарс берган тақдирда, унинг фаолияти ҳар бир фан бўйича алоҳида баҳоланади, олий ўқув юртини битириб келган мутахассисларга 3 йилгача ҳамда педагог ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолда тегишли малака ошириш курслари ташкил этилмаган тақдирда, мазкур кўрсаткич бўйича максимал балл берилади;

Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: _____________ _________, ______________ _______

________________ _________, _________________ _______, _____________";

о) Низомга 2а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"___________ вилояти __________ тумани (шаҳри)

_____-сон мактабнинг кутубхона ходими _______________ нинг

20__ - 20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта

таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини

рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил

этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низом асосида берилган

БАҲОЛАР

Т/р

Кўрсаткичлар


Максимал

балл


Фаолиятнинг

қисқача таснифи


Фаолият

натижаларига кўра

қўйилган балл


1.

Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши


10



2.

Малака оширишдан ўтганлиги


10



3.

Кутубхоначи лавозимидаги иш стажи


20



4.

Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги


30



5.

Ўқувчиларнинг кутубхонага жалб қилиниши


30




ЖАМИ:


100



Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: _____________ _________, ______________ _______

________________ _________, _________________ _______, _____________";


л) Низомга 2б-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"___________ вилояти __________ тумани

(шаҳри) _____-сон мактабнинг психолог ходими

________________________________________ нинг

20__ - 20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта

таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини

рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил

этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низом асосида берилган

БАҲОЛАР

Т/р

Кўрсаткичлар

Максимал

балл


Психолог

фаолиятининг

қисқача таснифи


Фаолият

натижаларига кўра

қўйилган балл


1.

Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши


10



2.

Малака оширишдан ўтганлиги


10



3.

Синфдан ташқари профилактика, коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар


45



4.

Ижодий ишлар


20



5.

Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси


5




5




5





ЖАМИ:


100



          

Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: _____________ _________, ______________ _______

________________ _________, _________________ _______, _____________".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь



































Время: 0.1142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск