ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Давлат божхона қўмитасининг 07.12.2020 й. 01-02/12-60-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.12.2020 й. 2904-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.12.2020 й.

N 2904-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

07.12.2020 й.

N 01-02/12-60


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида

авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона

назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига

махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 18 июлдаги 01-02/12-24-сон қарори (рўйхат рақами 2904, 2017 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 755-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2021 йил 1 январдан кучга киради.



Раис                                                                                 М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида

авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона

назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига

махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

""экспорт" божхона режимида божхона юк декларацияси "яшил" йўлак орқали автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган ҳолларда, бундан мазкур Қоидаларнинг 5-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно;".


2. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Хорижий давлатлар божхона органлари, транспорт ва экспедиторлик ташкилотлари томонидан товар ва транспорт воситаларига қўйилган идентификация воситалари қаторида товарларни ишлаб чиқарувчилар ва ушбу товарларни юборувчиларнинг идентификация воситалари ҳам тан олинади.".


3. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

""Экспорт" божхона режимида божхона юк декларацияси "яшил" йўлак орқали автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, товарлар Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси расмийлаштирилган ҳолда олиб чиқилаётганда, шунингдек юк жўнатувчилар ва (ёки) ташувчиларнинг талабига кўра махсус божхона пломбалари чегара божхона постларида транспорт воситаларининг юк бўлимларига қўйилади.".


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 31 декабрь, 52-сон, 581-модда











































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск