ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги техникаси. Машина ва трактор парклари /

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказишни молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.12.2020 й. 785-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 декабрдаги

785-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ишлаб

чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини

даврий синовлардан ўтказишни молиялаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказишни молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қишлоқ хўжалиги техникаси - қишлоқ хўжалиги ишларини бажарадиган ва Ўзбекистон Республикасида кенг турда ишлаб чиқарилган машина ва ускуна, ўзиюрар машина, трактор, трактор тиркамаси ва ярим тиркамаси;


даврий синовлар - қишлоқ хўжалиги техникаси сифатининг барқарорлигини ва уни ишлаб чиқаришни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлигини назорат қилиш мақсадида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган ҳажмда ва муддатларда ўтказиладиган кенг турда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларининг назорат синовлари;


қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовдан ўтказиш режаси - келгуси йилда республикада кенг турда ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш ишларини бажариш учун тегишли ишлаб чиқарувчилар таклифлари асосида тузиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган режа.


3. Қишлоқ хўжалиги техникалари даврий синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг янги турларини қўллаган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиялари синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан амалга оширилади.


4. Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш режасига киритилган қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИНИ

ДАВРИЙ СИНОВЛАРДАН ЎТКАЗИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ПАРАМЕТРЛАРИНИ

АНИҚЛАШ


6. Марказ даврий синовларни ўтказиш учун қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари томонидан ҳар йили 15 майгача келгуси йил режаси учун буюртмаларни қабул қилади. Буюртмалар асосида даврий синовларни ўтказиш режасини ишлаб чиқади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим қилади.


7. Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш учун келгуси йилда талаб этиладиган маблағлар миқдорини аниқлаш мақсадида Марказ томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш режасига киритилган ҳар бир турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича харажатлар калькуляцияси ҳар йили 25 майгача ишлаб чиқилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги келгуси йил қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказишни молиялаштириш параметрларини аниқлаш учун бюджет талабномасини унинг асосланган ҳисоб-китоблари ва ҳужжатларини илова қилган ҳолда, ҳар йили 1 июнгача Молия вазирлигига тақдим этади.



3-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИНИ

ДАВРИЙ СИНОВЛАРДАН ЎТКАЗИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


9. Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказишни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.

Молиявий йил якуни бўйича мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


10. Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметаси қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан бюджет тизими иқтисодий харажатлар таснифининг бир сатрида акс эттирган ҳолда тузилади.

Бунда, харажатлар сметасига қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш учун иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар, иш берувчиларнинг ажратмалари ва бошқа харажатларни ўз ичига олган харажатлар калькуляцияси илова қилинади.

Айрим ҳолларда, молиявий йил давомида қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш режасига киритилган қишлоқ хўжалиги техникалари рўйхатига ажратилган маблағнинг умумий суммаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


11. Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда молиялаштирилади.


12. Марказ ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари ўртасида қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш бўйича шартнома тузилади.


13. Марказ ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш бўйича бажарилган ишлар ҳажми, қиймати, сифати ва бошқа кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома тузилади.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Марказ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномани ва унга асосан амалга оширилган ишлар бўйича далолатномани тақдим этади.


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўлов ҳужжатлари билан бирга Марказ ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари ўртасида тузилган шартномани ва унга асосан амалга оширилган ишлар бўйича далолатномани қабул қилгандан сўнг 3 кун муддатда Молия вазирлигининг ахборот тизими орқали ғазначилик бўлинмаларига электрон шаклда юборади.


15. Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Марказ ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилар ўртасида тузилган шартнома ва амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома тақдим этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тўлов ҳужжатлари асосида Марказнинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.


16. Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказишни молиялаштириш тартиби ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Марказ томонидан ҳақиқатда амалга оширилган ишлар бўйича тақдим қилинган ҳисоб-китобларга асосан маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши учун масъул ҳисобланади.


18. Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш бўйича харажатлар калькуляциясининг тўғри тузилиши ҳамда унга мувофиқ маблағларнинг мақсадли сарфланиши тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги бўйича жавобгарлик Марказ директори зиммасига юкланади.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларидан белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий

синовлардан ўтказишни молиялаштириш

СХЕМАСИ

Т/р

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижрочилар

1-босқич

Марказ даврий синовларни ўтказиш учун қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари томонидан келгуси йил режаси учун буюртмаларни қабул қилади.

Буюртмалар асосида даврий синовларни ўтказиш режасини ишлаб чиқади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим қилади.

Келгуси йил режаси учун ҳар йили 15 майгача

Марказ

2-босқич

Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш режасига киритилган ҳар бир турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича харажатлар калькуляцияси ишлаб чиқилади.

Ҳар йили 25 майгача

Марказ

3-босқич

Келгуси йилда қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказишни молиялаштириш параметрларини аниқлаш учун бюджет талабномаси унинг асосланган ҳисоб-китоблари ва ҳужжатлари илова қилинган ҳолда Молия вазирлигига тақдим этилади.

Ҳар йили 1 июнгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштирилади.

Харажатлар сметасида белгиланган муддатларда

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Молия вазирлиги

5-босқич

Марказ ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари ўртасида қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш бўйича шартнома тузилади.

Ҳар йилнинг бошида

1. Марказ


2. Ишлаб чиқарувчи

6-босқич

Марказ ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари ўртасида қишлоқ хўжалиги техникаларини даврий синовлардан ўтказиш бўйича бажарилган ишлар ҳажми, қиймати, сифати ва бошқа кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома тузилади. Марказ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномани ва унга асосан амалга оширилган ишлар бўйича далолатномани тақдим этади.

Даврий синовлар якунлангандан сўнг

1. Марказ


2. Ишлаб чиқарувчи

7-босқич

Марказ ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари ўртасида тузилган шартнома ва унга асосан амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома Молия вазирлигининг ахборот тизими орқали ғазначилик бўлинмаларига электрон шаклда юборилади.

Шартнома ва амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома қабул қилингандан сўнг 3 кун муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 декабрь
















































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск