язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Молия вазирлигининг 104-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 40-сон, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 7-сон "Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 23.08.2004 й. Қарори (АВ томонидан 29.09.2004 й. 1415-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.09.2004 й.

N 1415


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.08.2004 й.

N 104


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.08.2004 й.

N 40


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

23.08.2004 й.

N 7


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар

(корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи

субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар

(ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар

ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда

тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби

тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 9 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг 2003 йил 9 октябрдаги йиғилиш Баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархлар ва монополияга қарши сиёсат бўйича Кенгаши томонидан 1995 йил 19 январда 4/2-сон билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариш-техник истеъмолга мўлжалланган маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни шакллантириш ҳамда қўллаш тартиби тўғрисидаги низом" (1995 йил 3 февраль, рўйхат рақами 123);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархлар ва монополияга қарши сиёсат бўйича Кенгаши томонидан 1995 йил 19 январда 4/2-сон билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариш-техник истеъмолга мўлжалланган маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни шакллантириш ҳамда қўллаш тартиби тўғрисидаги низом"га 1995 йил 1 майда 132-сон билан киритилган 1-сон қўшимча (1995 йил 24 май, рўйхат рақами 123-1);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархлар ва монополияга қарши сиёсат бўйича Кенгаши томонидан 1995 йил 19 январда 4/2-сон билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариш-техник истеъмолга мўлжалланган маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни шакллантириш ҳамда қўллаш тартиби тўғрисидаги низом"га 1996 йил 4 апрелда 36/18-сон билан киритилган 2-сон қўшимча (1996 йил 2 май, рўйхат рақами 123-2);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархлар ва монополияга қарши сиёсат бўйича Кенгаши томонидан 1995 йил 19 январда 4/2-сон билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариш-техник истеъмолга мўлжалланган маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни шакллантириш ҳамда қўллаш тартиби тўғрисидаги низом"га 1996 йил 24 апрелда 54/23-сон билан киритилган 3-сон қўшимча (1996 йил 12 май, рўйхат рақами 123-3);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 7 июлда 72-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига киритилган корхоналарнинг монопол маҳсулотларига нархлар (рентабелликнинг чекланган даражаси)ни декларациялашда молия органларига ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Услубий тавсиялар.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.




Молия вазири                                                                 С. Рахимов



Иқтисодиёт вазири                                                         Р. Азимов



Монополиядан чиқариш ва рақобатни

ивожлантириш давлат қўмитаси                                    Ж. Сайфиддинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 432-модда.