ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2021 й. 3-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2021 й.

N 3




ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, ушбу соҳанинг жойларда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида "5520100 - Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)" бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2021/2022 ўқув йили ва ундан кейинги ўқув йилларида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантиришда педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими учун сиртқи таълим шаклига қўшимча қабул кўрсаткичларини назарда тутсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар тегишинча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ва маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимлари учун кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни тўлиқ таҳлил қилган ҳолда 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига киритиш учун, кейинчалик ҳар йили 1 мартга қадар асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни ривожлантириш вазирлигига тақдим этсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор асосида жорий этилаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими учун сиртқи таълим шакли доирасида:

ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади;

кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари ҳамда ўқув ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;

тегишинча Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари белгиланган тартибда талабаликка тавсия этилади;

тавсиянома бериш ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади;

тавсиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди.


5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига ва маҳалла хотин-қизлар фаолларига тавсияномалар бериш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;

маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлганлиги;

фаолият юритаётган фуқаролар йиғини ва хотин-қизлар фаолининг рейтинг кўрсаткичи бўйича "намунали" деб топилганлиги;

тегишинча вилоят, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар бошқармалари, бўлимлари томонидан ижобий тавсифланганлиги;

халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан иш фаолияти ижобий деб баҳоланганлиги;

интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2021 йил 1 июнга қадар:

педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқув режа ва фан дастурларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш, шунингдек, уларни тегишли фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари билан таъминлаш;

педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига тегишли соҳа йўналишларида юқори амалий иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи ходимларни, шу жумладан, хорижий олий таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик доирасида хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун олий маълумот зарур бўлган лавозимлар рўйхатини қайта кўриб чиқсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бир ой муддатда:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома шаклини тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири в.б. Т. Худайберганов, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошқулов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 январь


































Время: 0.0122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск