ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 833-сон "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 833



АЙРИМ ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРНИ

МАЖБУРИЙ РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАШ

ТИЗИМИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ

ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон ва "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотларни идентификация воситалари орқали маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларини белгилаш ҳамда айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорига мувофиқ:

2021-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар рўйхати (кейинги ўринларда - Рўйхат) тасдиқланганлиги;

"Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ) жорий этилганлиги;

маркировкаланмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан тегишли имкониятлар "Солиқ ҳамкор" тизими ҳамда "Солиқ" мобил иловаларида яратилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва "CRPT TURON" масъулияти чекланган жамият ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида давлат-хусусий шериклик битими тузилганлиги;

"CRPT TURON" масъулияти чекланган жамият томонидан 2021 йил 1 июлга қадар "Asl belgisi" МАТга тегишли интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши инобатга олинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг мажбурий маркировкаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга маркировка кодларини тақдим этиш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун ягона тўлов (тариф) миқдорини қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмасдан 1 код учун 68 сўм миқдорида белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларнинг хорижий ишлаб чиқарувчиларига маркировкалаш кодларини тақдим этиш бўйича хизматлар ҳақини чет эл валютасида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мазкур кодлар берилган кундаги курси бўйича миллий валютада тасдиқланган тариф миқдорида тўлаш ҳуқуқи берилади.

4. Қуйидагилар:

Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

"Asl belgisi" маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Тамаки маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда:

маҳсулотларни рақамли маркировкалаш бўйича ихтиёрий экспериментлар амалга оширилишини;

рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилишини ва уларни жорий этиш муддатлари белгиланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

савдо шохобчаларини штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалар (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) билан таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўрсин;

махсус қурилмаларни харид қилган тадбиркорлик субъектларининг белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши тўғрисида кенг тарғибот тадбирларини амалга ошириб борсин;

айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш бўйича талабларнинг бажарилиши, шунингдек, мазкур маҳсулотларнинг айланмаси иштирокчилари томонидан маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари талабларига риоя этилиши устидан қатъий назорат қилиб борсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

2021 йил 30 декабрга қадар дори воситалари ва тиббий буюмларни;

2022 йил 1 мартга қадар сув ва салқин ичимликларни;

2022 йил 1 майга қадар маиший техникаларни маркировкалаш ва кузатиш тартибларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

833-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Товарлар идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этган ҳолда (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) улгуржи сотилиши мумкин";


20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари ҳамда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) риоя этиши шарт. Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак";


32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"32. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари ҳамда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) риоя этиши шарт. Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак";


4 0-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотиш фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ва тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳамда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) риоя этган ҳолда амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида:


а) 1-иловада:


37-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш (идентификация қилиш орқали мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);"

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари тегишлича тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;


58-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"58. Сифатига кўра техник регламентлар ёки стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлган, белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркаланган (пиводан ташқари), шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилиши керак";


60-бандда:

ўн саккизинчи хатбошидаги "тақиқланади" сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) товарларни сотиш тақиқланади";


189-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги йигирманчи хатбоши қўшилсин:

"идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган товарларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун)";

йигирманчи - йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича йигирма биринчи - йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


20-1-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"алкоголли маҳсулот идишида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда, шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаганда";


25-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:

"идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган товарларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун)";

ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар тегишлича ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорининг 5-бандида:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорида назарда тутилган рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар учун рақамли идентификациялаш воситаси (DataMatrix коди)";

ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича "таҳлика-таҳлил" тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 18 мартдаги 166-сон қарорида:


2-банди учинчи хатбошида "ахборот тизимлари" сўзларидан кейин "ҳамда "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими" сўзлари қўшилсин;


илованинг 2-банди тўққизинчи хатбошида "алкоголь ва тамаки маҳсулотларини" сўзларидан кейин "идентификация воситалари билан мажбурий рақамли" сўзлари қўшилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


15-банди ўн иккинчи хатбошида "Маркировкаланадиган" сўзи "Идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган" сўзларига алмаштирилсин;


17-банди ўн бешинчи хатбошида "Маркировкаланадиган" сўзи "Идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган" сўзларига алмаштирилсин.

Изоҳ. 1 ва 2-бандлар, 6-банднинг учинчи хатбошиси, 7-банднинг учинчи хатбошиси 2022 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

833-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2008 йил 7 майдаги 90-сон қарорига 1-илованинг 16-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сон қарорига илованинг 13 ва 22-бандлари.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида" 2013 йил 19 февралдаги 47-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 4 майдаги 75-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2013 йил 4 мартдаги 62-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига 1-илованинг 16 ва 18-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь



































Время: 0.1326
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск