ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2021 й. 7-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2021 й.

N 7



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият

ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни  ва таъсирини

янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги

ПФ-6000-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Маданият

вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига ва "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг қабул қилиниши билан боғлиқ қўшимча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили маданият соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



ЎзбекистонРеспубликасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 январдаги

7-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида:


а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ

этиладиган республика театр-концерт ташкилотлари,

таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалар

РЎЙХАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри

"Айқулаш жулдузлари" Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли

"Аму тўлқини" Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли

"Гулзор" Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали

Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси

Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Қорақалпоғистон Республикаси кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Қорақалпоғистон Республикаси ҳайвонот боғи


Тошкент шаҳри


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбекистон давлат сатира театри

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон давлат ёшлар театри

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Ўзбекистон давлат хореография академияси

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти

Республика мусиқа ва санъат коллежи

Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи

Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати

"Дийдор" ёшлар экспериментал театр-студияси" давлат муассасаси

"Томоша" болалар мусиқий театр-студияси" давлат муассасаси

Тошкент давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли

Республика кўзи ожизлар кутубхонаси

"Ўзбекистон давлат цирки" давлат бирлашмаси

Тошкент зоология парки

"Халқлар дўстлиги" саройи

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*

"Турон" ҳарбий театри давлат муассасаси

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари марказий ашула ва рақс ансамбли


Андижон вилояти


Андижон вилояти мусиқали драма театри

Андижон вилояти ёшлар театри

Андижон вилояти қўғирчоқ театри

Андижон вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Андижон вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Андижон вилояти ҳайвонот боғи


Бухоро вилояти


Бухоро вилояти мусиқали драма театри

Бухоро вилояти қўғирчоқ театри

Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Бухоро вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Бухоро вилояти ҳайвонот боғи


Жиззах вилояти


Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Жиззах вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Жиззах вилояти ҳайвонот боғи


Қашқадарё вилояти


Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Қашқадарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Қашқадарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Қашқадарё вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Қашқадарё вилояти ҳайвонот боғи


Навоий вилояти


Навоий вилояти мусиқали драма театри

Навоий вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Навоий вилояти қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Навоий вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Навоий вилояти ҳайвонот боғи


Наманган вилояти


Наманган вилояти мусиқали драма театри

Наманган вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Наманган вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Наманган вилояти ҳайвонот боғи

Наманган вилояти қўғирчоқ театри


Самарқанд вилояти


Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Самарқанд вилояти рус драма театри

Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Каттақўрғон шаҳар драма театри

Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Самарқанд зоология боғи

Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Самарқанд вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Самарқанд вилояти ҳайвонот боғи


Сирдарё вилояти


Сирдарё вилояти мусиқали драма театри

Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси

Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Сирдарё вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Сирдарё вилояти ҳайвонот боғи

Сирдарё вилояти қўғирчоқ театри


Сурхондарё вилояти


Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Термиз ҳайвонот боғи

"Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасаси

Ўзбекистон давлат филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Республика бахшичилик санъати маркази

Сурхондарё вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)


Тошкент вилояти


Тошкент вилояти мусиқали драма театри

Тошкент вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Тошкент вилояти қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат филармонияси Тошкент вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Тошкент вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Тошкент вилояти ҳайвонот боғи


Фарғона вилояти


Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Фарғона вилояти рус драма театри

Фарғона вилояти қўғирчоқ театри

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр-концерт саройи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона вилояти филиали

Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Фарғона ҳайвонот боғи

Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

"Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри" давлат муассасаси

Фарғона вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)


Хоразм вилояти


Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Хоразм вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Хоразм вилояти ҳайвонот боғи";


б) 2-илованинг VII бўлими 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда унинг филиаллари, Ўзбекистон давлат хореография академиясининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари, Р.Глиэр ва В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати директорлари, директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва концертмейстерлари таркиби".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 5-1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5-1. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун ҳар йилнинг 2-8 сентябрь кунлари ўтказиладиган "Музейлар ҳафталиги" доирасида ҳамда ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни" доирасида аҳоли давлат музейларига бепул киритилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларининг 6-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"Кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди, бунда тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларида жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигини тўлов ундирилмаган ҳолда таъминлайди.

Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан томоша тадбирлари ўтказиш учун ижара тўлови ва бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 49-сон, 613-модда) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма берилади".

7. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комлекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори 7-бандидаги "Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати" сўзлари "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2018 йил 5 январдаги 9-сон қарори 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати" сўзлари "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 йил, 25-сон, 500-модда):


а) 1-илованинг "Изоҳ" қисмига "Ўзбек Миллий академик драма театри" сўзларидан кейин "Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри" сўзлари қўшилсин;


б) 2-илованинг "Изоҳ" қисмига "Ўзбек Миллий академик драма театри" сўзларидан кейин "Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри" сўзлари қўшилсин;


в) 4-илованинг "Изоҳ" қисмига "Ўзбекистон Давлат филармонияси ижодий жамоалари" сўзларидан кейин "Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли" сўзлари қўшилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 25 июндаги 474-сон қарорида:


а) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши таркиби)нинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

12

Лавозимига кўра

-

Маданий мерос департаментининг Миллий музей фонди ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи, Бадиий экспертлар кенгашининг масъул котиби


";

б) 2-илова (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисида низом)нинг 10-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошиси ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида низом)нинг18-банди "а" кичик бандида:

олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5-синфдан (Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига)".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Маданият марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 263-сон қарорининг 8-бандидаги "Марказлашган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилувчи объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати" сўзлари "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорининг 4-банди "в" кичик бандидаги "Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати" сўзлари "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг "Тошкент шаҳар" бўлимида:


а) 301-позициянинг "Объект тўлиқ номи" устунидаги "Эстрада ва цирк коллежи" сўзлари "Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 311-позициянинг "Объект тўлиқ номи" устунидаги "Республика қўғирчоқ театри" сўзлари "Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги 385-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 4-бандидаги "Репертуар-таҳририят шўъбаси" сўзлари "Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 январь





















































Время: 0.1852
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск