Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2021 й. 2-сон "Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2021 й.

N 2




ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хотин-қизлар муаммоларини "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Вақтинчалик тартибнинг амалиётда қўлланилишини таҳлил қилган ҳолда, уни такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ҳар ҳафтада туман (шаҳар)лар ҳокимларининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли секторлар раҳбарларининг "Аёллар дафтари" билан ишлаш бўйича фаолиятини танқидий муҳокама қилиб борсин;

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган "Аёллар маслаҳат кенгашлари" фаолиятига яқиндан кўмаклашиш, аёлларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўрсин;

икки ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳар кесимида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари муҳокамасига киритсин;

аниқланган тизимли муаммолар ва уларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган омилларни ҳар чоракда камида бир марта чуқур таҳлил қилган ҳолда, жойларда хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда жамиятда аёлларнинг нуфузини янада ошириш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида ҳокимлар ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳисобот бериб боришларини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкига Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, "Тадбиркор аёл" ишбилармон аёллар уюшмаси ва "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда доимий равишда жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга ўргатиш, уларга бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда кўмаклашиш, кредит ажратилгандан сўнг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 январь

























Время: 0.0260
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск