язык интерфейса

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2021 й. 1-сон "Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2021 й. 1-сон "Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2021 й.

N 1



СОЛИҚ ХАВФИНИ БОШҚАРИШ, СОЛИҚ

ХАВФИ МАВЖУД СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ

(СОЛИҚ АГЕНТЛАРИНИ) АНИҚЛАШ ВА

СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Солиқ хавфини бошқариш ва юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўрсатувчи фактларни аниқлаш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан қонуний чораларни қўллаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни кучайтиришга қаратилган ўз вақтида чораларни кўрсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Soliq hamkor" автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқишни ва жорий этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.A. Ишметов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 7 январдаги

1-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар қуйидагиларга мажбур:

ўз корхонасининг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши;

товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.

Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак";


б) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"32. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қуйидагиларга мажбур:

давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши;

товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.

Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида:


а) 1-иловада:


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:

сотувчи - юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар - ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими);

сотувчи - якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар - давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР).

Агар сотувчи амалга оширадиган фаолият лицензияланиши керак бўлса, у лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги, шунингдек, уни берган орган ҳақидаги маълумотни тақдим этиши керак";


189-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

"мазкур Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилган сотувчи ҳақ

...