язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини/ Ўзбекистон Республикасининг 12.01.2021 й. ЎРҚ-662-сон "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.12.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.12.2020 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.01.2021 й.

N ЎРҚ-662



СУД ҚАРОРЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ИНСТИТУТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ

СУД  ИШЛАРИНИ  ЮРИТИШ  ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 11 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 19 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация ва назорат" деган сўзлар "апелляция ва кассация" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция, кассация шикоятларини (протестларини) кўриш натижалари бўйича апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан қарорлар қабул қилинади";

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


3) 17-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биринчи инстанция бўйича маъмурий ишлар (бундан буён матнда иш деб юритилади) туманлараро маъмурий судида, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судида судья томонидан якка тартибда, Ўзбекистон Республикаси Олий судида биринчи инстанция бўйича ишлар уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда кўрилади.

Ишни апелляция ва кассация тартибида кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади.

Ишни кассация тартибида такроран кўриш беш нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади.

Иш ҳайъатда кўрилаётганда судьялардан бири суд мажлисида раислик қилади.

Ишни кўришда барча судьялар тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.

Ушбу Кодексга биноан судьяга ишни якка тартибда кўриш ва айрим масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқи берилган тақдирда, судья суд номидан иш кўради";


4) 20-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок этиши мумкин эмас, бундан янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари мустасно.

Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу ишни апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида ёхуд ушбу Кодекснинг 248-1-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси судида такроран кўришда иштирок этиши мумкин эмас";


5) 24-модданинг иккинчи қисмидаги "бир таркибли судда эса шу судья" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6) 27-модда биринчи қисмининг 5-банди қуйидаги мазмундаги 5, 6, 7-бандлар билан алмаштирилсин:

"5) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

6) ушбу Кодекснинг 27-1-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

7) ушбу Кодекснинг 27-2-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги ишларни ҳал қилади";


7) қуйидаги мазмундаги 27-1 ва 27-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"27-1-модда. Инвестициявий низолар бўйича ишлар


Инвестициявий низолар жумласига инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги улар мансабдор шахсларининг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорларига, ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) доир ишлар киради.


27-2-модда. Рақобат тўғрисидаги ишлар


Рақобат тўғрисидаги ишлар бўлиб юридик шахслар, шу жумладан чет эллик юридик шахслар, хўжалик бошқаруви органлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва монополияга қарши орган ўртасида товар ҳамда молия бозорларида рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган, маъмурий суд судловига тегишли низолар ҳисобланади";


8) 28-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судга тааллуқли ишлар туманлараро маъмурий судлар томонидан кўрилади, бундан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишли ишлар мустасно.

Инвестиция низолари бўйича йирик инвесторнинг, рақобат тўғрисидаги ишлар бўйича томонларнинг хоҳишига кўра ушбу тоифадаги ишлар бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан, қолган инвестициявий низолар инвесторнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўриб чиқилади";


9) 29-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари

судловига тегишли ишлар


Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари биринчи инстанция суди сифатида давлат сирлари билан боғлиқ ишларни кўради.

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари алоҳида ҳолатларга қараб, ҳар қандай ишни туманлараро маъмурий суддан олиб қўйишга ва уни биринчи инстанция бўйича ўзининг иш юритувига қабул қилишга, ишни бир суддан бошқасига ўтказишга ҳақли";


10) 30-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди иш кассация тартибида такроран кўриб чиқилаётганда ҳал қилув қарори, қарор бекор қилиниб, уни биринчи инстанция судига янгидан кўриб чиқиш учун юборилаётганда ишни ўз иш юритувига биринчи инстанция суди сифатида қабул қилишга ҳақли";


11) 33-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Йирик инвестор бўлмаган инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари) жавобгар жойлашган ердаги туманлараро маъмурий судга ёки Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига тақдим этилиши мумкин.

Йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари), шунингдек товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган даъво аризалари туманлараро маъмурий судга ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этилиши мумкин";


12) 46-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"Ариза туманлараро маъмурий судларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан тақдим этилади";


13) 112-модданинг учинчи қисмидаги "ёки назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


14) 115-модданинг еттинчи қисмидаги "апелляция, кассация, назорат" деган сўзлар "апелляция, кассация" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 144-модданинг тўртинчи қисмидаги "апелляция, кассация ва назорат" деган сўзлар "апелляция ва кассация" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 165-модданинг матнидаги "йигирма кун" деган сўзлар "бир ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 173-модданинг учинчи қисмидаги "йигирма кундан" деган сўзлар "бир ойдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 189-модданинг олтинчи қисмидаги "йигирма кун" деган сўзлар "бир ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 190-модданинг иккинчи қисмидаги "туман (шаҳар) судига" деган сўзлар "туманлараро маъмурий судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 200-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.


21) 201-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция шикояти (протести):

туманлараро маъмурий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда - Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан;

ҳудудий ҳарбий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилганда - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади";


22) 203-модданинг:

биринчи қисмидаги "йигирма кун" деган сўзлар "бир ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин";


23) 207-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш масаласи шикоят (протест) иш билан бирга судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай апелляция инстанцияси суди судьяси томонидан якка тартибда ҳал қилинади.

Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, ишда иштирок этувчи шахслар бу ҳақда уч кунлик муддатда хабардор қилинади";


24) 213-модданинг учинчи қисмидаги "назорат тартибида" деган сўзлар "кассация тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 214-модданинг тўртинчи қисмидаги "назорат тартибида" деган сўзлар "кассация тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26) 224-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари эса кассация протести беришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.

Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин";


27) 225-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"225-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўрувчи суд


Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади";


28) 226-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация шикояти (протести) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилади";

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


29) 227-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин.

Ўтказиб юборилган кассация шикояти (протести) бериш муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра кассация инстанция судининг судьяси томонидан, башарти илтимоснома кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилса, тикланиши мумкин.

Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ёки уни тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади";


30) 228-модданинг биринчи қисмидаги "судга" деган сўз "кассация инстанцияси судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31) қуйидаги мазмундаги 230-1-модда билан тўлдирилсин:


"230-1-модда. Ишни талаб қилиб олиш


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикояти (протести) бўйича суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларнинг ўринбосарлари иш бўйича тарафларнинг мурожаати бўлганда, кассация протести келтириш тўғрисидаги масаласини ҳал қилиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли";


32) 231-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"231-модда. Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш


Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси кассация шикоятини (протестини) беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўрганади.

Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш натижалари бўйича судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

1) кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ва ишни талаб қилиб олиш тўғрисида;

2) кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисида;

3) кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисида.

Ушбу модда иккинчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ажримнинг кўчирма нусхаси кассация шикоятини (протестини) берган шахсга ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатда юборилади";


33) 232-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;

3) шикоятни (протестни) берган шахснинг, протест келтирган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи);

4) устидан кассация шикояти (протести) берилган суд ҳужжатлари;

5) тегишли суддан ишни талаб қилиб олиш тўғрисидаги хулоса";


34) 233-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

1) кассация шикояти (протести) ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

2) кассация шикояти (протести) қонунга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

3) кассация шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

4) кассация шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг тикланиши рад этилган бўлса.

Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.

Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади";


35) 234-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси қуйидаги ҳолларда кассация шикоятини (протестини) қайтаради, агар:

1) кассация шикояти (протести) ушбу Кодекс 228-моддаси иккинчи қисмининг 1-5-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;

2) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кассация шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;

3) кассация шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса;

4) кассация шикоятни (протестини) қайтариш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли";


36) қуйидаги мазмундаги 234-1-модда билан тўлдирилсин:


"234-1-модда. Кассация шикоятини (протестини) суд

муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш


Кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги масала иш судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.

Кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги ажримда суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади";


37) 236-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"236-модда. Суд ҳужжатларининг ижросини тўхтатиб туриш


Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судья) биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарори, апелляция инстанция суди қарори ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.

Суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида судья кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатади";


38) 237-модданинг:

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


39) 238-модда:

биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) кассация шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса";

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


40) 239-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Раислик қилувчи суд мажлисини очади ва кимнинг шикояти (протести) бўйича ҳамда қайси суднинг ҳал қилув қарори устидан қандай иш кўрилишини эълон қилади.

Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслардан қай бири суд мажлисига келмаганлигини, уларнинг келмаганлик сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини, келганларнинг шахсини аниқлайди, шунингдек мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатларини текширади.

Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажлиси котиби, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон сифатида кимлар иштирок этаётганлигини эълон қилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга рад қилишга доир ҳуқуқларини тушунтиради.

Рад қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 4-бобида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради.

Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган ишда иштирок этувчи шахсларнинг бирор-бири суд мажлисига келмаган тақдирда, суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради.

Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги ишнинг муҳокамасига тўсқинлик қилмайди. Бироқ суд бундай ҳолларда ҳам судга келмаганлик сабабларини узрли деб топиб, ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли.

Прокурорнинг судга узрли сабабларсиз келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, бу ҳақда юқори турувчи прокурорга тегишли хабар бериши мумкин.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг кассация инстанциясида ишнинг муҳокамаси билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича илтимосномалари ва аризалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари эшитилгандан кейин суд томонидан ҳал этилади.

Кассация инстанцияси судида ишни кўриш раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.

Маърузачи ишнинг ҳолатларини, биринчи ва апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатларининг мазмунини, кассация шикояти (протести) важларини ва улар юзасидан келиб тушган тушунтиришларни (эътирозларни) баён қилади. Шундан сўнг суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлари тингланади.

Дастлаб кассация шикояти берган шахс ва унинг вакили ёки, агар иш протест бўйича кўрилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Ҳал қилув қарори устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят қилинган бўлса, биринчи бўлиб аризачи сўзга чиқади.

Ушбу Кодекснинг 47-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи ваколатли давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар суд ҳужжати устидан шикоят қилмаган бўлса, кассация инстанцияси судида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.

Ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлари тинглангандан сўнг кассация инстанцияси суди қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.

Кассация инстанцияси суди қарори ишни кўриш тугаши биланоқ дарҳол чиқарилади.

Алоҳида ҳолларда, асослантирилган қарорни тайёрлаш беш кунгача бўлган муддатга кечиктирилиши мумкин, бироқ унинг қарор қисмини суд кассация муҳокамаси тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак.

Судьялар маслаҳатлашуви, қарор чиқариш ва уни ўқиб эшиттириш ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади";


41) 241-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи ва апелляция инстанциялари суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги ва процессуал қонун талабларига риоя қилинганлигини иш материаллари бўйича текширади.

Кассация инстанцияси суди янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас";


42) 242-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"242-модда. Ишни кассация инстанцияси судида

кўриш муддатлари


Биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси суди томонидан ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Алоҳида ҳолларда, кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўриб чиқаётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин";


43) 243-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:

1) ҳал қилув қарори, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) ҳал қилув қарори, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга;

3) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга;

4) ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

5) ушбу Кодекс 244-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга;

6) суд ҳужжатларининг баъзиларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатлардан бирини ўз кучида қолдиришга";


44) 244-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"244-модда. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув

қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини

ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари


Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;

2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;

3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;

4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.

Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат:

1) қўлланилиши лозим бўлган қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги;

2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжати қўлланилганлиги;

3) қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги.

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

1) суд томонидан ишнинг қонунга хилоф таркибда кўрилганлиги;

2) ишнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида кўрилганлиги;

3) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоидалар ишни кўриш чоғида бузилганлиги;

4) суд томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги;

5) ҳал қилув қарорининг, қарорнинг судья ёки, агар иш судьялар ҳайъати таркибида кўрилган бўлса, судьяларнинг бири томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида, қарорда кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланганлиги;

6) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги, унинг имзоланмаганлиги ёки ушбу Кодекс 176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланганлиги ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа манбалари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаганлиги;

7) суд томонидан арз қилинган талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги;

8) ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоиданинг бузилганлиги.

Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади";


45) 247-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"247-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими,

апелляция инстанцияси судининг қарори устидан

берилган кассация шикояти (протести)


Биринчи инстанция судининг ажрими, апелляция инстанциясининг қарори устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Биринчи инстанция судининг ажрими, апелляция инстанциясининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.

Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими ва апелляция инстанциясининг қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:

1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга, кассация шикоятини (протестини) қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) ажримни, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўришга юбормасдан янги қарор қабул қилишга;

3) ажримни, қарорни бекор қилишга ва аризани, ишни кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга;

4) апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини) ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун юборишга.

5) суд ҳужжатларининг баъзиларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.

Биринчи инстанция судининг қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади";


46) 248-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"248-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими

устидан шикоят (протест) қилиш


Кассация инстанцияси суди судьясининг кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш, кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрими кассация шикоятини берган (протестини келтирган) шахснинг аризаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари томонидан бекор қилиниши мумкин.

Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ёки унинг ўринбосарининг кассация протестига асосан ушбу бобда назарда тутилган тартибда қайта кўрилиши мумкин.

Кассация инстанцияси суди судьясининг кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш, кассация шикоятини (протестини) қайтариш, кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан кассация тартибида шикоят қилиш муддати давомида, ушбу муддат тугаган ҳолда эса ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтказилган ҳолда берилган аризалар кўриб чиқилмайди";


47) қуйидаги мазмундаги 248-1-модда билан тўлдирилсин:


"248-1-модда. Ишни кассация тартибида такроран

кўриб чиқиш


Ушбу Кодекснинг 224-моддасида кўрсатилган шахслар ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилишга ҳақли.

Ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест киритиш ҳақидаги ариза кассация шикояти (протести) бериш муддатида, ушбу муддат тугаган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган муддатлар ўтгандан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари ушбу Кодекснинг 244-моддаси биринчи қисми 4-бандида назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтиришга ҳақли.

Ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларда амалга оширилади.


48) 28-боб чиқариб ташлансин;


49) 268-модданинг иккинчи қисмидаги "апелляция, кассация ёки назорат" деган сўзлар "апелляция ёки кассация" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 январь