язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2021 й. ПФ-6134-сон "Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.01.2021 й.

N ПФ-6134



СУД ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, суд ишлари юритилишини такомиллаштириш, фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда судьялар, суд аппарати ва судьялар ҳамжамияти органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 70 фоизидан кўпроғи Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб келинмоқда. Ушбу тартиб судьялар чинакам мустақиллигини таъминлаш борасидаги халқаро стандартларга мос келмайди ва замонавий талабларга мувофиқ суд тизимининг мустаҳкам моддий-техник базасини шакллантиришга имкон бермайди.

Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва судьяларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6034-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Судьялар олий кенгаши, Олий суди, қуйи судлар судьялари, Судьялар олий мактаби ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, қуйидаги тўловлар 2021 йил 1 октябрга қадар Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:

судлар, Судьялар олий кенгаши судьялари ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар;

Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ.


2. Судьялар, суд аппарати ходимлари, Судьялар олий кенгаши, шунингдек, Судьялар олий мактаби, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 1-7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Молия вазирлиги:

Олий суд ва Судьялар олий кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг 2021 йилга мўлжалланган параметрларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритсин;

Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда тегишли судларнинг харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадваллари тасдиқланишини ва рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


5. Олий суд, Судьялар олий кенгаши бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 январдаги

ПФ-6134-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий

суди судьялари ва ходимларининг тариф

сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Тариф

коэффициенти


Раис


21

19,631

Раис ўринбосари


19

17,276

Судья


18

12,211

Котибият мудири


16

6,490

Раис ёрдамчиси, бош бухгалтер


15

6,146

Катта эксперт


14

5,810

Эксперт


13

5,482

             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 январдаги

ПФ-6134-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

аъзолари ва ижро аппарати ходимларининг

тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Тариф

коэффициенти


Кенгаш раиси


21

19,631

Раис ўринбосари


19

17,276

Судьялар олий кенгаши судьяси


18

12,211

Кенгаш котиби, шўъба (инспекция) раҳбари


18+3%


Бош ҳисобчи, матбуот котиби


16

6,490

Етакчи инспектор, биринчи бўлим мудири


15

6,146

Архив мудири


14

5,810

Девонхона мудири


13

5,482

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 январдаги

ПФ-6134-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий суди

судьялари ва ходимларининг тариф

сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Тариф

коэффициенти


Раис


21

19,631

Раиснинг биринчи ўринбосари


20

17,448

Раис ўринбосари


19

17,276

Судья


18

12,211

Матбуот хизмати раҳбари


19

17,276

Суд аппарати раҳбари


18-3%


Бошқарма бошлиғи, бош бухгалтер


17

9,965

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари


17-3%


Раис маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, Олий суд Пленуми ва Раёсати котибияти бошлиғи, малака ҳайъати котибияти бошлиғи


16

6,490

Бўлим бошлиғининг ўринбосари


16-3%


Бош консультант, бош мутахассис


14

5,810

Катта консультант, катта мутахассис, архив мудири


13

5,482

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 январдаги

ПФ-6134-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ходимларининг

тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Тариф

коэффициенти


Директор


20

17,448

Директор ўринбосари


19

17,276

Кафедра мудири


18

12,211

Кафедра доценти


18-5%


Кафедра ўқитувчиси


17

9,965

Бўлим бошлиғи, бош бухгалтер


16

6,490

Бош мутахассис, девонхона мудири, юрисконсульт


15

6,146

Етакчи мутахассис, архив мудири


13

5,482

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 январдаги

ПФ-6134-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,

Тошкент шаҳар судлари ва уларга тенглаштирилган

судлар судьялари ҳамда ходимларининг тариф

сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Тариф

коэффициенти


Раис


20

12,600

Раис ўринбосари


18

11,493

Судья


17

10,249

Бўлим бошлиғи


14

5,810

Девонхона мудири, бош консультант, бош мутахассис


12

5,155

Судья катта ёрдамчиси, катта консультант, катта мутахассис, малака ҳайъати котиби


11

4,834

Архив мудири


10

4,519

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 январдаги

ПФ-6134-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Туманлараро, туман, шаҳар судлари

судьялари ва ходимларининг тариф

сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Тариф

коэффициенти


Раис


17

10,249

Раис ўринбосари


16

10,167

Судья


15

9,629

Судья ёрдамчиси


10

4,519

Девонхона мудири, архив мудири


9

4,212

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 январдаги

ПФ-6134-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги

Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг

тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ


I. Марказий аппарат

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Тариф

коэффициенти


Директор


19

17,276

Директор ўринбосари


18

12,211

Бўлим бошлиғи, бош бухгалтер


16

6,490

Бош мутахассис, бош муҳандис, бош инспектор, юрисконсульт


14

5,810

II. Ҳудудий бўлимлар

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Тариф

коэффициенти


Ҳудудий бўлим бошлиғи


16

6,490

Бош бухгалтер


13

5,482

Бош муҳандис, бош мутахассис


12

5,155

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 январдаги

ПФ-6134-сон Фармонига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5482-сон Фармонида:


3-банднинг учинчи хатбошиси "40 фоизи" сўзларидан кейин "(2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоизи)" сўзлари билан тўлдирилсин;


4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5-банд:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, Олий суд ахборот хизмати раҳбари, Судьялар олий мактаби директори ва унинг ўринбосари, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директорига алоҳида меҳнат шароитлари учун устама тўланмайди";

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ушбу Фармоннинг 5-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";


1-5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3240-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар "40 фоизи" сўзларидан кейин "(2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоизи)" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши "40 фоиз" сўзларидан кейин "(2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоиз)" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 1-илова (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом)да:


1-банддан "ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда - Марказ)" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар "40 фоизи" сўзларидан кейин "(2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоизи)" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши "40 фоиз" сўзларидан кейин "(2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоиз)" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Департамент ва Марказ" сўзлари "ва Департамент" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши "қуриш" сўзидан кейин "ва (ёки) сотиб олиш" сўзлари билан тўлдирилсин;


6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ва Департамент директори киради".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги "Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4096-сон қарорида:


а) 9-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг устави)да:


14-бандда:

ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи-ўн олтинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи-ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


42-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 январь