Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 08.01.2021 й. 9-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 январдаги

9-сон қарорига

1-ИЛОВА



Гидрогеологик хулоса бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) "Лицензия" ахборот тизими орқали гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Регламентнинг асосий мақсади маълум бир ҳудуднинг ер ости сувлари ҳолати юзасидан гидрогеологик хулосалар бериш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, берилган гидрогеологик хулосалар ҳисобини юритиш ҳамда тегишлича сувга қудуқ бурғилаш жараёнига методик жиҳатдан кўрсатмалар беришдан иборат.

Гидрогеологик хулоса ахборот ҳужжати бўлиб, сувга қудуқ бурғилаш лойиҳаларини тузиш учун асос ҳисобланади. Бурғилаш лойиҳаларини тузиш белгиланган тартибда шахарсозлик нормалари ва қоидаларининг талабларига асосан тайёрланади.


3. Гидрогеологик хулоса Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда - гидрогеология корхоналари) томонидан "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали берилади.

4. Гидрогеологик хулосада қуйидаги асосий маълумотлар акс эттирилади:

кўрсатилган ҳудуднинг геологик-гидрогеологик тузилиши ҳақида маълумот;

ер ости сув қатламининг тавсифи, гидрокимёвий ва гидродинамик хоссалари ҳақида маълумот;

тегишлича лойиҳалаштирилаётган қудуқларнинг конструкциясига тавсиялар.


5. Гидрогеологик хулоса ҳудуднинг геологик-гидрогеологик ва сув хўжалиги шароитлари ўзгаришини инобатга олган ҳолда, икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.


6. Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. ГИДРОГЕОЛОГИК ХУЛОСА БЕРИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчилар гидрогеологик хулоса олиш учун "Лицензия" ахборот тизимига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

8. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, "Лицензия" ахборот тизими ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда аризани электрон шаклда тўлдиради.

9. Аризада келтирилган барча сўров саволларига маълумотлар тўлиқ тўлдирилган бўлиши шарт. Маълумотларнинг тўғрилиги ва кўрсатилган ҳудуднинг аниқлигига қараб гидрогеологик хулоса аниқ бир майдон учун берилади.


10. Аризага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

11. Гидрогеологик хулосани бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида йиғим ундирилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизимига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар тўлиқ гидрогеология корхоналарининг банк ҳисоб рақамига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси очилган электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ гидрогеология корхоналарининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.


13. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.


14. Ариза берувчилар томонидан ариза маълумотларининг кўрсатилган ҳудуднинг ёки тегишлича қудуқ географик жойининг тўлиқ бўлмаган, нотўғри ёки бузиб кўрсатилган ҳажмда тақдим этилганлиги ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Аризани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


15. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


16. Ариза берувчилар "Лицензия" ахборот тизимига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси "Лицензия" ахборот тизими ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчилар томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқада гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда гидрогеология корхоналарига юборилади.

17. Гидрогеология корхоналари ариза тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари ҳолатини ва тегишлича қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини (ер ости сувлари захираларининг мавжудлиги, сув чиқариш имконияти, сифат кўрсаткичлари кабилар) дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХПга маълумот юборади. Аризани қабул қилиш рад этилганда, ундирилган йиғим ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тўлиқ қайтарилади.

18. Махсус дала гидрогеологик тадқиқот ишлари ва фонд маълумотларини ўрганиш натижасида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари мавжуд (етарли) эмаслиги аниқланса, ҳудудни сув билан таъминлашнинг бошқа манбалари тавсия этилган ҳолда (мавжуд бўлган ҳолларда) гидрогеологик хулоса тайёрланади.


19. Гидрогеологик хулоса электрон шаклда матн кўринишида жадваллар, хариталар ва чизмалар каби қўшимча маълумотлар билан тўлдирилган ҳолда тайёрланади.

Гидрогеологик хулосани тайёрлаш ва "Лицензия" ахборот тизимига ёки ЯИДХП орқали юбориш жами саккиз иш кунидан ошмаслиги зарур.

20. Гидрогеология корхоналари гидрогеологик хулосанинг титул варағига ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйиб, гидрогеологик хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда "Лицензия" ахборот тизимига ёки ЯИДХП орқали юборади.

21. "Лицензия" ахборот тизими гидрогеологик хулоса келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра "Лицензия" ахборот тизими ариза берувчига рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. "Лицензия" ахборот тизими ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва "Лицензия" ахборот тизими мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.

24. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


25. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Гидрогеологик хулоса бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


Гидрогеологик хулоса олиш учун "Лицензия" ахборот тизимига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.


Зарур бўлганда







2-босқич

1. "Лицензия" ахборот тизими

2. ЯИДХП


Ариза шаклини тўлдириб, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналарига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада


2. Аниқ вақт режимида






Гидрогеология корхоналари


Аризани дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича "Лицензия" ахборот тизимига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумот юборади.


1 кун







3-босқич

Гидрогеология корхоналари


Гидрогеологик хулосани тайёрлайди, титул варағига QR-кодни қўяди, хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди "Лицензия" ахборот тизимига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.


8 кун











4-босқич

1. "Лицензия" ахборот тизими

2. ЯИДХП


1. Гидрогеологик хулосани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда гидрогеологик хулосани электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.


1. 10 дақиқада


2. Ариза берувчининг сўровига кўра

     





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

___________

сана

___________

рақам

Гидрогеологик хулоса олиш учун

АРИЗА

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: (юридик шахслар учун)



Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун)



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Кўрсатилган ҳудуднинг аниқ жойи (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй):



4. Тегишлича лойиҳаланаётган қудуқнинг географик жойлашиш координаталари:



шимолий кенглик:



шарқий узунлик:



5. Ер ости сувини олишдан мақсад: (керакли қаторга белги қўйилади)



хўжалик-ичимлик



ишлаб чиқариш-техник (саноат)



қишлоқ хўжалиги (суғориш)



зах қочириш (дренаж)



даволаш-балнеологик



6. Ер ости сувига бўлган талаб ҳажми (куб.м/кун):



           





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL

RESURSLAR QO`MITASI

          

(gidrogeologiya korxonasining nomi)

GIDROGEOLOGIK XULOSA


qq

qqqq



seriya

raqam


Ushbu gidrogeologik xulosa


ga


(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi)


          

(ko`rsatilgan hududning joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/ko`cha)


da joylashgan


maqsadlarda berildi.

Gidrogeologik xulosaning amal qilish muddati 20___ yil "____" ____________ gacha.

20___ yil "____" __________

QR kod

       

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 январь











































Время: 0.0245
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск