Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 08.01.2021 й. 9-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 январдаги

9-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга "Лицензия" ахборот тизими орқали ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома (кейинги ўринларда - рухсатнома) бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома олувчи юридик шахс;


буюртма берувчи - ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга буюртма берувчи юридик ёки жисмоний шахс.


2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, бурғи қудуқлари ҳисобини юритиш, ер ости сувларига ноқонуний қудуқларни бурғилаш фаолиятини назорат қилиш ҳамда ер ости сувлари, биринчи навбатда, чучук ер ости сувлари захираларини муҳофаза қилишдан иборат.


3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) томонидан "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ҳар бир бурғи қудуғи учун алоҳида берилади.

4. Қуйидагилар учун:

жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун ва суткасига кўпи билан 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун якка тартибда олишга мўлжалланганда;

Давлат геология қўмитаси тизимдаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда - гидрогеология корхоналари) учун ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари амалга оширилганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.


5. Ушбу Регламентнинг 4-бандида назарда тутилгандан бошқа ҳар қандай ҳолатларда рухсатнома олмасдан ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш қатъиян тақиқланади.


6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати бурғилаш ишларини бажариш даврига, лекин икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.


7. Рухсатнома мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида берилади.



2-БОБ. ЕР ОСТИ СУВЛАРИГА ҚУДУҚЛАРНИ БУРҒИЛАШ

УЧУН РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун "Лицензия" ахборот тизими ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

9. "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун лойиҳа ҳужжатларининг электрон нусхалари;

ариза берувчига тегишли бўлган бурғилаш ускунасининг мавжудлиги тўғрисида маълумот (ускуна техник паспорти ёки уни ижарага олганлиги тўғрисида шартнома нусхаси).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлайди ёки Мобил-ID тизими орқали тасдиқлайди.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

13. Юридик шахслар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.


14. Ариза берувчи томонидан ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги, рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бузилиши ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, ариза берувчи томонидан бурғиланган қудуқнинг техник паспорти тақдим этилмаслиги навбатдаги рухсатномани беришни рад этишга сабаб бўлади.

Аризани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


15. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборилади.

17. Давлат геология қўмитаси ариза иловалар билан биргаликда тушгандан сўнг икки иш куни мобайнида ер ости сувларига қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборади.


18. Гидрогеология корхоналари икки иш куни мобайнида танланган ер майдони ва таклиф этилган қудуқ конструкциясини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижасида тегишли маълумот тайёрлаб, Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборади.

19. Давлат геология қўмитаси гидрогеология корхоналари томонидан тегишли маълумот асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва ўз ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.

20. Рухсатнома бериш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган тегишли билдиришнома илова қилинади.

Ариза берувчи ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун "Лицензия" ахборот тизимига ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.

Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.

Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Давлат геология қўмитаси такроран кўриб чиқилади.

Рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат геология қўмитаси томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


21. Рухсатнома "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.

22. Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва ушбу Регламентнинг 3-бобига мувофиқ талаб ва шартларга амал қилиниши ҳақида ариза берувчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.



3-БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


23. Рухсатнома олган ариза берувчи рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:

гидрогеологик хулоса асосида тайёрланган ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш технологияси ва лойиҳа параметрларига амал қилиш;

ер ости сувларига қудуқ бурғилашда меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик талабларига риоя қилиш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш;

қудуқда сув чиқариш тугаллангандан сўнг ер ости сувларининг талаб этиладиган сифат ва таркибга мувофиқлигини аниқлаш учун лаборатория таҳлилини ўтказиш;

қудуқни санитария-муҳофаза зонасини ўрнатиш учун жиҳозлаш;

бурғилаш ишлари якунлангандан сўнг "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали бурғи қудуғини ҳисобга қўйиш учун техник паспортни тақдим этиш.

24. Ариза берувчи ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шакл бўйича бурғи қудуғининг техник паспортини тайёрлаши ҳамда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали қудуқни ҳисобга қўйиш учун техник паспортни тақдим этиши шарт. Техник паспортда ер ости сувлари ҳақида маълумот, қудуқнинг конструкцияси ва қирқимнинг геологик-гидрогеологик тавсифи батафсил ва тўлиқ ёритилган бўлиши керак.

Ариза берувчи буюртма берувчи билан тузилган шартномада бурғилаш ишлари мобайнида ёки бурғилаш тугаллангандан сўнг бажарилмаган қўшимча тадқиқот ишлари (тажриба синов ишлари, геофизик каротаж, сувнинг лаборатория таҳлили кабилар) тўғрисидаги маълумотларни келтириб ўтиши зарур. Хўжалик-ичимлик мақсадлари учун ер ости сувларига қудуқ бурғилангандан сўнг тажриба-синов ва лаборатория таҳлили ишларини ўтказиш мажбурий ҳисобланади.

Белгиланган шаклга мос келмайдиган техник паспортнинг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

Бурғи қудуғининг техник паспортини рўйхатга олиш бўйича кўрсатилган давлат хизматлари учун йиғим ундирилмайди.


25. Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари (кейинги ўринларда - гидрогеология станциялари) "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилган техник паспортни икки иш куни мобайнида кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақамини бериб, уни ҳисобга олади ва ўз ЭРИ билан тасдиқлаб, "Лицензия" ахборот тизимига бевосита ёки ЯИДХП орқали юборади.

Қудуққа тартиб рақам берилишида қудуқнинг эгаси сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси сифатида ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома олиши шартлиги бўйича тавсиялар қўшимча қилинади.


26. Техник паспорт "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.

27. Рухсатнома олган ариза берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 24-бандида белгиланган муддатда техник паспорт топширилмаган тақдирда, гидрогеология станциялари Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига рухсатнома бериш талаб ва шартларининг бажарилмаганлиги тўғрисида маълум қилади.


28. Техник паспортни "Лицензия" ахборот тизимига ёки ЯИДХПга топшириш орқали қудуқни рўйхатга қўймаслик, ер ости сувлари камайиши ва ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқнинг тугатилишига ёки ёпилишига (тампонажлашга) асос бўлади.

Бунда бурғиланган қудуқни тугатиш ёки тампонажлаш рухсатнома олган ариза берувчи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ


29. Рухсатнома олувчи - юридик шахс қайта ташкил қилинганда, унинг номи ёки жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда, рухсатнома олувчи ёки унинг вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, "Лицензия" ахборот тизимига ёки ЯИДХПга ариза топшириши шарт.

Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.


30. Рухсатнома ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Давлат геология қўмитаси томонидан қайта расмийлаштирилади.


31. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. РУХСАТНОМА ОЛИНМАЙ БУРҒИЛАНГАН

ҚУДУҚЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ЁКИ

ТУГАТИШ ТАРТИБИ


32. Рухсатнома олинмай бурғиланган қудуқларни ҳисобга олиш ёки тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги гидрогеология станциялари томонидан қўшимча тадқиқотлар ўтказиш натижалари асосида белгиланади.

Қудуқ бурғилашнинг техник талаблари бўйича бурғиланган қудуқларни ҳисобга олишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланганда мазкур Регламентнинг 24, 25 ва 26-бандларида келтирилган ишлар амалга оширилади. Техник талабларга риоя қилинмай бурғиланган қудуқларни тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланганда, улар гидрогеология станцияларининг тавсиялари асосида қудуқ эгасининг маблағлари ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (эгасиз қудуқлар учун) маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда тугатилади.

Фойдаланишга яроқли эгасиз қудуқлар Давлат геология қўмитаси бошчилигида экология органлари, сув, қишлоқ хўжалиги, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа тегишли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ қарори асосида янги сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчисига топширилади.


33. Рухсатнома олмасдан бурғиланган қудуқлар бўйича Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини юритади ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни ва уларнинг муҳофаза этилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. "Лицензия" ахборот тизими ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

35. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.

36. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


37. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


Ер ости сувларига қудуқ бурғилашга рухсатнома олиш учун "Лицензия" ахборот тизимига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.


Заруратга кўра






1. "Лицензия" ахборот тизими

2. ЯИДХП


Ариза шаклини тўлдириб, Давлат геология қўмитасига юборади.


1. 10 дақиқада


2. Аниқ вақт режимида







2-босқич

Давлат геология қўмитаси


Сувга қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва гидрогеология корхоналарига юборади.


2 кун






Гидрогеология корхоналари


Танланган ер майдонини ва таклиф этилган қудуқ конструкциясини ўрганиб чиқади, ўрганиш натижасида тегишли маълумот тайёрлайди ва Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборади.


2 кун






Давлат геология қўмитаси


Тайёрланган маълумот асосида сувга қудуқ бурғилаш учун рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда "Лицензия" ахборот тизимига бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.


1 кун







3-босқич

"Лицензия" ахборот тизими


1. Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.


1. 10 дақиқада


2. Ариза берувчининг сўровига кўра







4-босқич

Ариза берувчи


Ўрнатилган шакл бўйича бурғи қудуғининг техник паспортини тайёрлайди ҳамда "Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қудуқни ҳисобга қўйиш учун техник паспортни тақдим этади.


Бурғилаш ишлари якуни билан бир ой муддатда






Гидрогеология станциялари


Техник паспортни кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақамини бериб, уни ҳисобга олади ва ўз электрон рақамли имзоси билан "Лицензия" ахборот тизимига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.


2 кун







5-босқич

"Лицензия" ахборот тизими


1. Техник паспортни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, техник паспортни электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.


1. 10 дақиқада


2. Ариза берувчининг сўровига кўра







        





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

___________

сана

___________

рақам

Ер ости сувларига қудуқларни

бурғилашга рухсатнома олиш учун

АРИЗА


Ариза берувчи-юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи



2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли



3. Юридик шахснинг номи, СТИРи, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами


4. Тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) Ф.И.О., диплом серияси рақами ва санаси


5. Ер ости сувларига қудуқ бурғуланиши лойиҳаланаётган майдон манзили (вилоят, туман/шаҳар, қишлоқ/овул, кўча кабилар)



6. Ер ости сувларига қудуқ бурғуланиши лойиҳаланаётган майдон бўйича илгари олинган гидрогеологик хулосанинг серияси ва рақами



7. Ер ости сувини олишдан мақсад: (керакли қаторга белги қўйилади)



хўжалик-ичимлик



ишлаб чиқариш-техник (саноат)



қишлоқ хўжалиги (суғориш)



зах қочириш (дренаж)



даволаш-балнеологик



8. Ер ости сувга бўлган талаб ҳажми (куб.м/кун):



          





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL

RESURSLAR QO`MITASI



Yer osti suvlariga quduq burg`ilash uchun

RUXSATNOMA


qq

qqqq



seriya

raqam


1. Ushbu ruxsatnoma


ga


(suvga quduq burg`ilovchi yuridik shaxs nomi)


             

(loyiha qudug`ining joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/ko`cha)


da joylashgan


uchun

(suvga quduq burg`ilashga buyurtma beruvchi yoki suvdan foydalanuvchi nomi)



maqsadlarda yer osti suvlariga quduq burg`ilash

(suvdan foydalanish maqsadlari)


uchun berildi.


2. Quduqning parametrlari:

boshlang`ich diametri______________ mm;

boshqa diametrga o`tish chuqurligi _______ m;

yakunlovchi diametr ___________ mm;

chuqurligi ____ m.


3. Yer osti suvlaridan _________________ kub.m/kun miqdorida olish uchun mo`ljallangan.


4. Ruxsatnomaning amal qilish muddati 20___ yil "____" ____________ gacha.

20___ yil "____" __________

QR kod

       





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА

            

(ер ости сувларига қудуқ бурғилашга буюртма берган юридик ёки жисмоний шахс)

          

(бурғиланадиган қудуқнинг жойлашган жойи (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, қишлоқ, кўча, уй)

ҳудудда ер ости сувларига бурғиланган

_________________-сон бурғи қудуғининг



ТЕХНИК ПАСПОРТИ

(ер ости сувларига қудуқ бурғилашга

рухсатнома олган юридик шахс номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


(гидрогеология станцияси номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.




20_____ йил




1. Умумий маълумотлар

1.1. Қудуқ жойлашган жой:


            

1.2. Қудуқ жойлашишининг географик координатлари (даража, мин., сек.):


Шимолий кенглик:____________________________________

Шарқий узунлик: _____________________________________

1.3. Бурғилаш буюртмачисининг номи:


        

1.4. Сувдан фойдаланувчининг номи:


        

1.5. Ер ости сувларини олишдан мақсад:


1.6. Рухсатномаларнинг рақами ва берилган вақти:

сувга қудуқ бурғилашга


ер ости сувларидан махсус фойдаланишга


1.7. Ер ости сувга бўлган талаб ҳажми, куб.м/сут:


1.8. Бурғилаш ташкилотининг номи:


        

1.9. Бурғилаш тури ва бурғилаш ускунасининг тури:


        

1.10. Бурғилаш ишларини ўтказиш санаси:


2. Бурғилаш ишларининг натижалари


2.1. Қудуқ кесимининг литологик тузилиши ҳақидаги қисқача маълумотлар:

    

     

        

        

       

         

          

2.2. Қудуқ бурғиланди:

d ______ мм, ______________ м оралиқларда


d ______ мм, ______________ м оралиқларда


d ______ мм, _________________ м.

2.3. Қудуқ обсадка қувурлари билан маҳкамланди:


d ______ мм, ______________ м оралиқларда


d ______ мм, ______________ м оралиқларда


d ______ мм, _________________ м.

2.4. Фильтр ______________ турда, d ______ мм ____________ м оралиқда ўрнатилган


2.5. Цементациялаш оралиғи _________________ м.


3. Сувни чиқариб олиш синови ҳақидаги маълумотлар

3.1. Компрессор ёки насос тури


3.2. Сув кўтарувчи қувурнинг диаметри ва тушириш чуқурлиги (агар чуқурдаги насос бўлса, турини кўрсатиш, юкланиш чуқурликлари

      

       

3.3. Қудуқдаги сувнинг статистик сатҳлари:

чиқарилгунгача _______________м;

чиқарилгандан кейин _______________ м.


3.4. Чиқариш натижалари:

сувнинг сарфланиши Q _____ л/с, ўзи оқиб чиқишида унинг чиқарилгандан кейинги

сарфланишини кўрсатиш _______________________ л/с;

сув сатҳинингпасайиши: S ______________ м;

солиштирма дебит: Q/ S __________а/с.


3.5. Қудуққа сув кўтарувчи ускунани ўрнатиш бўйича тавсиялар (насос тури, маркаси ва юкланиш чуқурликлари

        

        

3.6. Қудуқнинг буюртмачига ва / ёки сувдан фойдаланувчига топширишдаги ҳолати

        

4. Сувнинг сифати ҳақида маълумот

4.1. Сувнинг таҳлилини ўтказувчи лаборатория


        

        

4.2. Таҳлил турлари ва ўтказиш санаси


        

        

4.3. Таҳлилнинг асосий натижалари:

Минераллашуви ____________ мг/л;


Умумий қаттиқлиги _______ мг экв/л;


рН _________


Тузли таркиб формуласи ____________

5. Қудуқнинг техник паспортига иловалар


5.1. Қудуқнинг техник паспортига қуйидаги маълумотлар илова қилинган:


Қудуқнинг жойлашиш схемаси

Қудуқ конструкцияси

Мас-

штаб

1:1000


Гео-

логик

индек-

си


Қат-

лам

рақа-

ми


Жинс-

ларнинг

лито-

логик

тавсифи


Бурғи-

ланиши

бўйича

жинслар-

нинг

тоифаси


Қатлам

таг қис-

мининг

жойла-

шиш

чуқур-

лиги, м


Қат-

лам

қалин-

лиги,

м


Қудуқ-

нинг

геологик

кесими

ва кон-

струк-

цияси


Бур-

ғилаш

диаметри

(мм) ва

забой

(м)


Қувур

обсадкаси

диаметри

(мм) ва

узунлиги

(м)


Ер ости

сувлари-

нинг

статик

сатҳи, м














Лабораторияда ўтказилган сувнинг кимёвий таҳлил натижалари

Т/р

Кўрсаткичлари


мг/л


мг*экв/л


%


1.

Қуруқ қолдиқ



-

-

2.

Умумий қаттиқлик


-


-

3.

рH



-

-

4.

Натрий + калий


Na+K




5.

Аммиак


NH4




6.

Кальций


Сa




7.

Магний


Mg




8.

Хлоридлар


CI




9.

Сульфатлар


SO4




10.

Нитратлар


NO3




11.

Карбонатлар


CO3




12.

Гидрокарбонатлар


HCO4




      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 январь




































Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск