Умная подшивка

2021 й. / СБХ, 3 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ташқи иқтисодий фаолият



ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР


Якунланган йил поёнида Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг фаол иштироки ҳамда кўмаги остида онлайн-форматда навбатдаги семинарни ўтказди. Тадбир божхона соҳаси ва ТИФ қонунчилигига киритилган янгиликларнинг шарҳига бағишланди. Бундай янгиликлар оз бўлгани йўқ. Мавзу долзарб бўлиб, уларнинг муҳокамаси ҳам худди божхона амалиётидаги долзарб масалалар каби фаол тарзда олиб борилди.

Семинарда ББУ аъзолари - божхона брокерлари, ТИФ соҳасида хизматлар кўрсатувчи компаниялар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, шунингдек ДБҚ, ИТСВ, Божхона институти ва Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди.


"Ягона дарча" божхона ахборот тизимига киритилган янгиликлар ҳамда ТИФ иштирокчиларининг шахсий кабинети тўғрисида ДБҚ Божхона маъмуриятчилигида илғор ва инновацион усулларни жорий этиш бошқармасининг бошлиғи Фарҳод ОЛИМЖОНОВ гапириб берди. Газетамиз яқинда бу ҳақда ёзган эди.

Божхона қиймати тўғри белгиланиши ва божхона тўловлари тўланиши устидан назоратни ўрнатиш билан боғлиқ мантиқий назорат тизимидаги ўзгартиришлар хусусидаги маълумотларни ДБҚ Божхона тўловлари бошқармасининг бош инспектори Жамшид Исомуродов тақдим этди. Унинг айтишича, мантиқий назорат тизими асосан БЮДни рўйхатдан ўтказгунга қадар иш беради, бу тизим хатоларни ва нотўғри декларациялаш ҳолатларини бартараф этади. Масалан, божхона тўловлари бўйича кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш тақдим этилиши билан боғлиқ бўлган мантиқий назоратнинг 4 та янги тури ўрнатилган дейлик. Божхона тўловларини тўлашнинг таъминоти сифатида банк кафолати ёки суғурта полисидан фойдаланишда БЮДнинг 44-графасида кечиктириб тўлашга оид ҳужжатларни акс эттиришнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Бунда ваколатли иқтисодий операторлар (ВИО) билан йирик солиқ тўловчилар учун фарқланишлар ҳам бор. Хатоликларни четлаб ўтиш учун маълум қилинган қийматни тасдиқловчи ҳужжатларга келтирилган матнли изоҳларга эътиборни қаратиш лозим бўлади.

БЮДни тўлдиришни соддалаштириш ва қонунчилик меъёрларини амалиётда бир хилда қўллаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган ҳамкорликдаги тизимли ва методологик ишларни олиб бориш таклифи билан Божхона институтининг кафедра мудири, т. ф. д., профессор Қурбонқул Каримқулов чиқиш қилди.



БЮД: хатолар устида ишлаш


БЮДни тўлдиришда энг кўп учрайдиган хатоликлар тўғрисида семинар иштирокчиларини ДБҚ Ташқи савдо операциялари

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск