ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Адлия вазирининг 18.01.2021 й. 288-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.01.2021 й. 2397-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.01.2021 й.

N 2397-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

18.01.2021 й.

N 288-мҳ


БУЙРУҒИ



Фуқаролик ҳолати далолатнома

ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2397, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                          Р.К. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатнома

ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. 11-17 ва 20-устунлар қонуний никоҳда турган ота-онадан туғилган бола ота-онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома асосида, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома тақдим этилмаганда аввалги болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувлари асосида тўлдирилади.".


2. 24-банднинг иккинчи хатбошиси "никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасига" деган сўзлардан кейин "ёки бу ҳақдаги маълумотномасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 январь












































Время: 0.2161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск