ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2021 й. 25-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Tashkent Education" нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2021 й.

N 25




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"TASHKENT EDUCATION" НОДАВЛАТ

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 2 НОЯБРДАГИ

900-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Замонавий технологиялар ва инновацияларга асосланган нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Tashkent Education" нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 январдаги

25-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Tashkent Education"

нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 ноябрдаги

900-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


4-банднинг "б" кичик бандида:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўз маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ - 2, Олой мавзеси манзилида жойлашган 422-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш;"


б) саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги келгусида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ - 2, Олой мавзеси манзилида жойлашган бино ва иншоотлардан белгиланган тартибда давлат мактабгача таълим ташкилоти сифатида фойдаланиш давом эттирилишини таъминласин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 январь












































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск