ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2021 й. 27-сон "Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2021 й.

N 27




КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ

ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, профессор-ўқитувчилар қўнимсизлигининг олдини олиш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

коронавирус пандемияси бўйича кўрилган карантин чора-тадбирлари сабабли 2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда - Академия) магистратураси ва қайта тайёрлаш курсларига қабул амалга оширилмаганлиги натижасида жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойлари давомида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаларининг камайганлиги;

Академия профессор-ўқитувчилари томонидан 2020/2021 ўқув йилида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда улар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Академия ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:

а) 2021/2022 ўқув йилига қадар Академияда 2019/2020 ўқув йилида шаклланган 49 та профессор-ўқитувчилар штат бирликларини сақлаб қолиш;

б) профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни:

2020 йил сентябрь-декабрь ойлари учун Академиянинг 2020 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

2021/2022 ўқув йилига қадар эса Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилга тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Академия профессор-ўқитувчиларининг 2020 йил сентябрь-декабрь ойларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни Академиянинг 2020 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан;

2021/2022 ўқув йилига қадар эса 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 январь



































Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск