ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш Концепцияси (ЎзР ВМ 18.01.2021 й. 21-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 январдаги

21-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази

фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Миллий кинология маркази фаолиятининг

жорий ҳолати ва мавжуд камчиликлар

3-боб. Концепциянинг асосий мақсади ва вазифалари

4-боб. Концепцияни амалга оширишдан

кутилаётган натижалар

5-боб. Концепцияни амалга ошириш устидан

мониторинг олиб бориш



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.


2. Концепцияни тайёрлашда чет давлатларнинг кинология хизматлари ютуқлари ҳамда ушбу соҳани ривожлантириш бўйича илғор тажриба ўрганиб чиқилди.


3. Концепциянинг асосий мақсад ва вазифаларида Марказ фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш белгиланган.



2-БОБ. МИЛЛИЙ КИНОЛОГИЯ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ВА

МАВЖУД КАМЧИЛИКЛАР


4. Сўнгги йилларда Марказ фаолиятини ислоҳ этиш, хизмат итлари ёрдамида самарали божхона назоратини амалга ошириш, контрабанда ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига қарши курашишда хизмат итларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

бугунги кунда халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда Марказда гиёҳвандлик воситаларини қидириш, қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддаларни қидириш, ҳимоя-қоровул, қидирув-қутқарув хизмати, мина қидирув, из-қидирув ва терроризмга қарши йўналишларда кинологларни тайёрлаш ва хизмат итларини ўргатиш тизимли ташкил этилган;

божхона постлари орқали валюта қимматликлари ҳамда тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтилишининг одлини олиш учун хизмат итлари ўргатиб келинмоқда;

божхона органлари учун хизмат сифатлари юқори бўлган ҳамда зот стандарт талабларига жавоб берадиган кучук болаларини етиштириш, зотдор хизмат итларини кўпайтириш борасида Ўзбекистон Республикасининг кинология йўналишидаги жамоат ташкилотлари ҳамда кинология хизматлари билан ҳамкорлик қилиш ишлари йўлга қўйилди;

божхона постларида хизмат итлари ёрдамида ўтказилган божхона кўриклари, аниқланган қонунбузулиш ҳолатлари ва кинология хизмати йўналишида бошқа амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни йиғиш, уларни реал вақт ичида таҳлил қилиб бориш учун "Кинология хизмати" автоматлаштирилган ахборот дастури амалиётга татбиқ этилди;

божхона органлари ҳисобидаги хизмат итларининг ҳисобини юритиш, рўйхатга олиш, ветеринария тадбирлари ўтказилишини назорат қилиш ва наслчилик ишларини юқори даражада ташкил этиш учун хизмат итларига микрочиплар ўрнатилиши йўлга қўйилди.

Шунга қарамай, божхона органларида Марказ фаолиятини самарали ташкил этишда бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд.

Жумладан:

Марказ мутахассислари ва кинологларнинг чет давлатларда малакасини ошириш ишлари ташкил этилмаган;

ташқи иқтисодий фаолият ва чегара божхона постларида товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш ҳамда турли жиноий усуллар ёрдамида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни (гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, валюта қимматликлари, тамаки маҳсулотлари) аниқлашда кинологлар ва хизмат итларининг самарадорлиги паст даражада;

Марказ томонидан ветеринария хизмати кўрсатиш ишлари ҳамда итларда учрайдиган турли касалликларнинг барвақт олдини олиш, аниқлаш ишларида таҳлил ва мониторинг олиб бориш тизимли ташкил этилмаган;

зотдор хизмат итларини кўпайтириш, насл олиш ишлари хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси асосида такомиллаштирилмаган;

ўқув-ўргатиш технологиялари янгиланмаган, соҳага доир илмий изланишлар олиб бориш, методик қўлланмалар тайёрлаш ишлари етарли даражада эмас;

божхона органларида хизмат итларини кунлик озиқлантириш рациони бўйича (маҳсулот турлари, тайёр қуруқ озуқа) ажратиладиган компенсация тўловларини тўғри сарф-харажат қилишнинг электрон-назорат механизми ишлаб чиқилмаган;

хизмат итлари касалигини аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш, даволаш, ветеринария тадбирларини сифатли олиб бориш учун Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати моддий-техника базаси замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмаган.



3-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Концепциянинг асосий мақсади - Марказ фаолиятининг республика ҳамда халқаро миқёсдаги обрўсини ошириш ва юқори даражали муассасага айлантириш.

Концепциянинг асосий вазифалари - Марказнинг ўқув жараёни самарадорлигини ошириш, хизмат итлари билан машқ ўтказишнинг илғор усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, фаолиятга замонавий ахборот тизимларини кенг жорий этиш, зотдор итларни кўпайтириш, ветеринария хизматини юқори даражада кўрсатиш, кинология соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.


6. 2021-2023 йилларда Марказ фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат:

божхона органларида кинология хизматини тубдан такомиллаштириш;

кинология хизматига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

Марказда наслчилик ишларини самарали олиб бориш ҳамда хизмат итларини ўргатишнинг янги усулларини жорий этиш;

ихтисослаштирилган ветеринария хизмати фаолиятини такомиллаштириш;

кинологлар ва хизмат итларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва бу борада кадрлар салоҳиятини юксалтириш;

кинология ва ветеринария хизматлари бўйича ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.



1-§. Божхона органларида кинология хизматини

тубдан такомиллаштириш


7. Божхона органларида кинология хизматини тубдан такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган тадбирлар:

божхона органларида хизмат олиб бораётган кинологларнинг фаолиятини таҳлил қилиш, амалиётда учраётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш;

божхона органлари кинологларнинг тажрибаси, билими, касбга садоқати, хизмат фаолиятида эришган ютуқлари, хизмат ва ижро интизомига риоя этиш каби хислатларини эътиборга олган ҳолда кинология хизматини сифатли ташкил этиш мақсадида ходимларни рағбатлантириш ва хизмат итига бўлган муносабатни кучайтириш учун кинологларга 1, 2, 3-даражали кинолог кўкрак нишонларини жорий этиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кинология хизмати ходимлари ўртасида республика идоралараро "Энг яхши кинолог" кўрик-танлови учун божхона органлари кинология хизмати соҳасидаги малакали мутахассис-кинологларни саралаш ҳамда иш қобилияти юқори бўлган хизмат итларини тайёрлаш;

илғор халқаро тажриба асосида овчилик, тоғ-чўл чорвачилиги, ўсимликлар карантини, ўрмон хўжалиги, қўриқлаш хизматлари учун итларни тайёрлаш;

кинология, ветеринария ва итчилик йўналишларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат ташкилотлари ҳамда итчилик клублари билан ҳамкорлик ўрнатиш;

турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказ ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр қилиш;

Марказда Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар кинологларини ўқитиш ва хизмат итларини тайёрлашда замон талаблари асосида кинология соҳасида янги йўналишлар бўйича ишлар олиб бориш;

хизмат итлари ёрдамида самарали фаолиятни амалга ошириш мақсадида хизмат итларини турли йўналишлар бўйича тайёрлашда янги ўқув-ўргатиш усулларини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш.



2-§. Кинология хизматига замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини кенг жорий этиш


8. Марказ фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш соҳага замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни тақозо этмоқда.

Шу сабабли қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

божхона хизмати органлари ҳисобидаги зотдор итларнинг келиб чиқиши (шажараси) бўйича таҳлил ишларини олиб бориш учун "Кинология хизмати" автоматлаштирилган ахборот тизимида алоҳида дастур яратиш;

божхона органлари кинология соҳасида хизмат итларини кунлик озиқлантириш рациони бўйича (маҳсулот турлари, тайёр қуруқ озуқа) ажратиладиган компенсация тўловларини тўғри сарф-харажат қилиш электрон-назорат механизмини йўлга қўйиш;

кинологларни ўқитиш ва малакасини оширишда замонавий ахборот -коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда машғулотларни ташкил этиш бўйича ўқув методикаларини янгилаш;

Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида "Кинология" рукнини ташкил этиш ва унда фуқаролар ва ит боқишга қизиқувчилар учун умумий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар ва видео роликлар базасини шакллантириш;

фуқаролар ва ит боқувчиларга тавсиялар бериш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн режимида ишловчи "Ветеринария хизмати" интерактив хизматини йўлга қўйиш.



3-§. Марказда наслчилик ишларини самарали

олиб бориш ҳамда хизмат итларини ўргатишнинг

янги усулларини жорий этиш


9. Марказнинг асосий вазифаси мавжуд маҳаллий ва хорижий тажриба асосида турли йўналишларда хизмат итларини тайёрлаш, наслчилик ишларининг самарали тизимини яратишдир.

Бунда куйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хизмат итлари питомниклари, итчилик клублари, шунингдек, чет давлатлар кинология хизматлари билан зотдор итларни айирбошлаш борасидаги фаолиятни кенгайтириш;

божхона органлари ва бошқа идоралар кинология хизмати учун зотдор хизмат итларини кўпайтириш, насл олиш тизимини кинология ва наслчилик соҳаси ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда такомиллаштириш;

илғор халқаро тажриба асосида кинология соҳасида янги йўналишлар (CITES) ва хизмат итларини ўргатишнинг янги усуллари бўйича ишлар олиб бориш;

хизмат итларининг қобилиятини оширишда илғор ўқитиш ва ўргатиш методологияларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

халқаро ва миллий кўргазмалар, мусобақаларда божхона органлари кинология хизмати мутахассисларининг фаол иштирок этишини таъминлаш ва юқори натижаларга эришиш ҳамда Марказ мутахассислари малакасини ошириш учун хорижий давлатларда махсус ўқув курсларида (экстерьер, хизмат итларининг ишчанлик қобилияти, мусобақаларга тайёрлаш бўйича ҳакамлик қилиш) ўқитиш.



4-§. Ихтисослаштирилган ветеринария

хизматини такомиллаштириш


10. Итларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, касалликларнинг барвақт олдини олиш, уларни аниқлаш ва даволашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади:

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирликлар ва идоралар ҳамда ташкилотлар, итчилик клублари, шунингдек, чет давлатлар кинология хизматлари билан:

итлардаги турли хил касалликларни барвақт аниқлаш, ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича;

ветеринария соҳасида қўшма тадқиқот, конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

итларда учрайдиган турли касалликларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва замонавий усулларда даволаш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Марказда фаолият олиб бораётган мутахассисларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институти ва лабораторияларда амалиёт ўташни ташкил этиш;

ветеринария тадбирларини олиб бориш сифатини янада ошириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Ихтисослаштирилган ветеринария хизматини халқаро стандартлар ва талабларга жавоб берадиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;

итларда учрайдиган турли касалликларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва замонавий усулларда даволашни жорий қилиш;

республикада ветеринария ва кинология соҳасида чоп этиладиган оммабоп журналларда кинология рукни остида мақолалар чоп этиш;

республика ва чет давлатлар ветеринария хизматлари мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Марказда малакали ходимлар томонидан ветеринария хизмати бўйича илмий изланишлар олиб бориш, адабиёт ва қўлланмалар яратишни йўлга қўйиш;

кинология ва ветеринария хизмати бўйича Марказда аҳоли учун пулли ўқув курсларини ташкил этиш;

божхона органлари хизматида фойдаланилмайдиган ит зотларини (Ўрта Осиё ва Кавказ овчаркаси, Сибирь хаскиси, Акита-ину ва бошқа) Марказда кўпайтириш ва аҳолига сотиш ишларини ташкил этиш.



5-§. Кинологлар ва хизмат итларни тайёрлаш,

қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва

уларнинг салоҳиятини кучайтириш


11. Марказ фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришда ҳамда кенг ислоҳотларни амалга оширишда, аввало, малакали, тажрибали ва ташаббускор кадрларнинг роли каттадир.

Шу сабабли, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш талаб этилади:

ўқув-методик базани халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш;

кадрларни танлаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг салоҳиятини янада юксалтириш механизмини тубдан ўзгартириш;

божхона чегараси орқали контрабанда ашёлари, товар-моддий бойликлар олиб ўтилишини ҳамда божхона назоратида янги ҳуқуқбузарлик объектини аниқлаш бўйича кинологларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш;

хизмат итлари билан вербал усуллар асосида ўтказилаётган ўқув-амалий машғулотлар жараёни бўйича тайёрланадиган видеолавҳаларни божхона органлари масофавий таълим тизимига жойлаштириш;

хорижий давлатларнинг божхона органлари кинология хизмати фаолиятини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш;

турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказлари ва олий таълим муассасалари юртлари билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш;

Марказ инструкторларининг хорижий давлатларда малакасини ошириш;

божхона органлари масофавий таълим тизими орқали кинолог-мутахассисларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда касбий тайёргарлигини ошириш;

кинология соҳасидаги илмий ишланмалар натижаларини ўқув жараёни ва божхона органлари кинология хизмати фаолиятига татбиқ этиш;

ўқув жараёнига олий таълим муассасалари, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқитиш ва ўргатиш жараёнлари тубдан такомиллаштириш;

божхона органларида кинология хизмати фаолияти натижадорлигини (касбий таълим тизими ҳамда ўқув-ўргатиш методологияси) баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;

ёшларда кинология соҳасига қизиқиш уйғотиш, Ватанга хизмат қилишдек шарафли касб эгаси бўлишдек ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида Марказда кинология хизмати тарихи музейини ташкил этиш.



6-§. Кинология ва ветеринария хизматлари

бўйича ўзаро манфаатли халқаро

ҳамкорликни ривожлантириш


12. Халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг кинология хизматлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқаро майдонда кинология фаолияти соҳасида республиканинг барқарор ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

республика ва хорижий турдош муассасаларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;

чет давлатлар ва Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий кинология марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.

Бунда:

илғор ва етакчи хорижий давлатларнинг кинология соҳасидаги назарий ва илмий йўналишдаги тажрибасини ўрганиш ва шу асосда ўқув дастурларини такомиллаштириш;

Жаҳон божхона ташкилоти экспертларини жалб этган ҳолда Марказда халқаро ўқув-амалий семинар тренинглар ташкил этиш;

хорижий мутахассисларни амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ўқув-ўргатиш жараёнига жалб этиш;

ўқув қўлланмалари ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш, шунингдек, кинология соҳасидаги хорижий ўқув материалларини ўзбек тилига таржима қилиш;

Жаҳон божхона ташкилотининг босма ва электрон нашрларида Марказ фаолиятини кенг ёритиш;

хорижий грантлар асосида замонавий асбоб-ускуналар, жихозлар ва зотдор хизмат итларини сотиб олиш.



4-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


13. Мазкур Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги кўрсаткичларга эришиш назарда тутилмоқда:

божхона чегараси орқали контрабанда ашёлари, товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишнинг олдини олиш бўйича кинологларнинг махсус билимлари ошишига эришилади;

Марказ фаолиятига рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини кенг жорий этиш орқали янги ахборот тизимлари ва интерактив хизматлар ишлаб чиқилади;

Марказ томонидан кинология ва ветеринария хизматлари бўйича вазирликлар ва идораларга ҳамда аҳолига ва ит боқишга қизиқувчиларга пулли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;

кинология, ветеринария ва итчилик йўналишларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар ҳамда итчилик клублари билан яқиндан амалий ҳамкорлик ўрнатилади;

Марказнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, замон талаби асосида кинология соҳасида янги йўналишлар бўйича ишлар олиб борилади;

ўқув-методик базани халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, янги технологиялар, методикалар, республика ва хорижий турдош муассасаларнинг илғор тажрибасини амалиётга татбиқ этиш йўлга қўйилади;

турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказ ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир янги адабиётлар, ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

халқаро майдонда Марказнинг нуфузини янада ошириш бўйича зарур барча чора-тадбирлар амалга оширилади.



5-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ

УСТИДАН МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ


14. Концепцияни амалга ошириш устидан тизимли мониторинг олиб бориш, умумий мувофиқлаштириш, кинология фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 январь




































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск