ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.01.2021 й. 21-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 январдаги

21-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Миллий кинология марказида

кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш

ва сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Марказда буюртмачиларнинг итлари,

кинологларини ва уларга тегишли хизмат

итларини қабул қилиш

3-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлари ҳамда бошқа

вазирликлар ва идоралар, шунингдек, чет давлатлар

кинология хизматлари буюртманомалари бўйича

кинологларни тайёрлаш ҳамда уларга тегишли

хизмат итларини ўргатиш

4-боб. Ўзбекистон Республикаси резидентлари

ва норезидентларининг итларини умумий машқ

ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати курслари

бўйича ўргатиш

5-боб. Марказ томонидан хизмат итларини сотиш

6-боб. Якунловчи қоида

1-илова. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Миллий кинология марказида ўргатиш

учун қабул қилинадиган ит зотлари рўйхати

2-илова. Ветеринария хулосаси

3-илова. Итни қабул қилиш ёки рад этиш

(четлаштириш) тўғрисида далолатнома

4-илова. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Миллий кинология марказида

бир нафар кинолог ва унга тегишли хизмат ити

учун ўқитиш харажатларининг калькуляцияси

5-илова. Ўзбекистон Республикаси резиденти ва

норезидентларининг итларини умумий машқ курси

кўникмалари ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати талаблари

бўйича тайёрлаш хизматларини кўрсатиш учун тарифлар



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида (кейинги ўринларда - Марказ) кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буюртмачи - Марказга кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва итларни сотиб олиш учун буюртма берган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирлик ва идоралар, чет давлатларнинг кинология хизматлари, шунингдек, итларни ўргатиш учун буюртма берган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари;


умумий машқ курси - итни бошқариш, йўналтириш ва бирор ҳолатни қабул қилиши учун зарур бўлган умумий бўйсуниш кўникмаларини ҳосил қилиш курси;


тест-синов - итнинг ўқув-ўргатув курсларига мойиллигини аниқлаш учун аппортировка (буюмларни олиб келиш), қидирув реакциясини яққол намоён қилиши, эгасига яхши муносабатда бўлиши ва унга бўйсуниши, ҳаракатчанлиги (тўсиқларни енгиб ўтишда), ҳид билиши ривожланганлиги, ўзига нисбатан таҳдидли ҳаракатларга жаҳлдорликни юзага чиқариши, отилган ўқ овози ва бошқа кучли қўзғатувчиларга нисбатан хотиржам муносабатда бўлиши каби кўрсатгичлар бўйича итнинг иш қобилиятини текшириш;


хизмат ити - Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ёки чет давлатларнинг кинология хизматларига тегишли бўлган, махсус идентификация белгисига эга, умумий ва махсус йўналишлар бўйича тайёрланган ит;


ўқув-ўргатув курси - Марказда кинологларни ва хизмат итларини гиёҳвандлик воситалари, тамаки маҳсулотлари, қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, шунингдек, қидирув-қутқарув, ҳимоя-қоровул, из-қидирув хизмати, терроризмга қарши курашиш ва бошқа йўналишлар бўйича тўрт ойгача тайёрлаш курси.



2-БОБ. МАРКАЗДА БУЮРТМАЧИЛАРНИНГ

ИТЛАРИ, КИНОЛОГЛАРИНИ ВА УЛАРГА

ТЕГИШЛИ ХИЗМАТ ИТЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


3. Буюртмачи кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга тегишли хизмат итларини ўргатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари томонидан итларни умумий машқ курси кўникмалари, ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича тайёрлаш юзасидан Марказга эркин шаклдаги буюртманома (ариза, хат, илтимоснома, сўровнома) билан мурожаат қилади.

Буюртманомада буюртмачи ҳақидаги маълумотлар, ўқув курсларининг йўналиши, ит зоти, кинологлар ва итлар сони кўрсатилади.


4. Буюртманома Марказга берилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида:

Марказ билан буюртмачи ўртасида шартнома тузилади;

кинологлар хизмат итлари билан бирга юборилаётганда ёки Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг итларини қабул қилишда буюртмачига итни Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизматида дастлабки клиник кўрикдан ўтказиш учун олиб келиш санаси маълум қилинади.


5. Ўқув курсларига клиник соғлом, саккиз ойдан ошган мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган ит зотлари Марказ мутахассисларидан иборат таркибдаги комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) хулосаси асосида қабул қилинади.

Агар буюртмачи томонидан тақдим этилган ит ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган ит зотлари тоифасига кирмаган тақдирда, комиссия томонидан қўшимча тест синови ва ўрганиш ўтказилгандан сўнг уларнинг ижобий хулосаси асосида ўқув курслари йўналишига лойиқ деб топилиши ва истисно тариқасида қабул қилиниши мумкин.


6. Буюртмачи томонидан олиб келинган ит паспорти ва бошқа ҳудуд (вилоят, туман (шаҳар)дан олиб келинса, қонун ҳужжатлари талаблари асосида юқумли касалликлар йўқлиги ҳақидаги маълумотномалар тақдим этилади. Мазкур ҳужжатда қутуриш, ўлат ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмлаш, гижжасизлантириш тадбирлари ўз вақтида ўтказилганлиги бўйича маълумот кўрсатилиши лозим.

Эмлаш тадбирлари буюртмачи томонидан итни Марказга олиб келишдан камида йигирма бир кун олдин ёки ўн бир ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилган бўлиши шарт.


7. Буюртмачининг ити Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизматида дастлабки клиник кўрикдан ўтказилади ва натижаси бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ветеринария хулосаси тузилади.

Ветеринария хулосасига кўра:

ит соғлом деб топилса, буюртмачи билан Марказ ўртасида шартнома тузилади ва ит қабул қилинади;

ит носоғлом деб топилса, у Марказ томонидан қабул қилинмайди.


8. Марказга қабул қилинган итлар ўттиз кун давомида дастлабки ветеринария ва карантин назоратида сақланади.


9. Буюртманома асосида қабул қилинган итнинг тегишли ўқув йўналишига лаёқатлилигини аниқлаш учун дастлабки ветеринария ва карантин назорати якуни бўйича итнинг тегишли ўқув йўналишига лаёқатлилиги тест синовидан ўтказилади.

Тест синови натижаси бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ итни қабул қилиш ёки рад этиш (четлаштириш) тўғрисида далолатнома тузилади.


10. Қабул қилиш пайтида итда юқумли касалликлар яширин (инкубацион) даврида бўлиб, карантин ёки кейинги даврда юқумли касаллик белгилари юзага чиққанда Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизмати томонидан хулоса тузилади ва шунга асосан ит буюртмачига қайтарилади.


11. Ўқув курсларига қабул қилинмаган ёки ундан четлаштирилган итлар учун тўланган маблағлар Марказ томонидан сарфланган озуқа ва дори-дармон харажатлари чегирилган ҳолда буюртмачига қайтарилади.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУҚУҚНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРИ ҲАМДА БОШҚА

ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАР, ШУНИНГДЕК, ЧЕТ

ДАВЛАТЛАР КИНОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИ

БУЮРТМАНОМАЛАРИ БЎЙИЧА КИНОЛОГЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА УЛАРГА ТЕГИШЛИ ХИЗМАТ

ИТЛАРИНИ ЎРГАТИШ


12. Ўқув-ўргатиш курсларида кинологлар хизмат итлари билан бирга ўргатилади.


13. Гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддалар, мина қидирув, из-қидирув, терроризмга қарши курашиш, қидирув-қутқарув хизмати йўналишларида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамда чет давлатлар кинология хизматларининг кинологлари ўргатилади.


14. Кинологни тайёрлаш, шунингдек, уларга тегишли хизмат итларини ўргатиш бўйича Марказ билан буюртмачи (чет давлатларнинг кинология хизматлари бундан мустасно) ўртасида шартнома тузилади.


15. Чет давлатларнинг кинология хизматлари буюртманомалари асосида икки ёхуд кўп томонлама ташқи савдо шартномаси тузилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кинологларни тайёрлаш, шунингдек, уларга тегишли хизмат итларини ўргатиш бўйича келишувлар назарда тутилган бўлса, Марказ томонидан алоҳида шартнома тузилмайди.


16. Марказ томонидан буюртманомалар асосида кинологларни тайёрлаш, шунингдек, уларга тегишли итларни ўргатиш учун тўловлар мазкур Низомга 4-иловада келтирилган калькуляция асосида белгиланади ва ундирилади.


17. Чет давлатларнинг кинология хизматлари буюртмалари асосида кинологларни тайёрлаш ва хизмат итларини ўргатиш учун тўловлар мазкур Низомга 4-иловада келтирилган калькуляциянинг икки баравари миқдорида белгиланади.


18. Ўқув-ўргатиш курси якуни бўйича кинологлар буюртмачининг вакили иштирокида синовдан ўтказилади ва синовдан муваффақиятли ўтган кинологларга сертификат берилади.

Ўқув-ўргатиш курси якуни бўйича ўтказилган синовда қониқарсиз баҳо олган кинологларга бир марта қайта синов топшириш имконияти берилади.


19. Кинолог якуний синовдан ўтмаган тақдирда, буюртмачи томонидан шартнома асосида тўланган тўловлар қайтарилмайди.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РЕЗИДЕНТЛАРИ ВА НОРЕЗИДЕНТЛАРИНИНГ

ИТЛАРИНИ УМУМИЙ МАШҚ ҲАМДА

ҲИМОЯ-ҚОРОВУЛ ХИЗМАТИ КУРСЛАРИ

БЎЙИЧА ЎРГАТИШ


20. Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг итларини умумий машқ ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати курслари бўйича тайёрлаш учун улар ушбу Низомнинг 4-11-бандлари талаблари асосида қабул килинади ва шартнома тузилади.


21. Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг итларини умумий машқ ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати курслари бўйича ўргатиш учун тўловлар мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланади ва ундирилади.


22. Ўргатиш курслари якуни бўйича буюртмачи итнинг кўникмаларини текшириб, уни далолатнома асосида қабул қилиб олади.

Қабул қилиш-топшириш жараёни видео тасвирга олиниб, бир йил давомида Марказда сақланади.


23. Итни белгиланган курслар бўйича ўргатиб, эгасига муваффақиятли топширган ходим Марказнинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қўшимча рағбатлантирилади.


24. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда итни ўргатиш жараёнида ит шикастланса ёки нобуд бўлса, етказилган зарар Марказ томонидан қопланади.

Марказ томонидан қопланган харажатлар, маркур ҳолатга аниқлик киритилиб, айбдор деб топилган шахсдан регресс тартибида ундирилади.


25. Итни ўргатиш бўйича шартнома тузилгандан кейин базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарганда, янги тариф бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ҳамда қўшимча тўловлар ундирилмайди.



5-БОБ. МАРКАЗ ТОМОНИДАН ХИЗМАТ

ИТЛАРИНИ СОТИШ


26. Марказ томонидан хизмат итларини ва кучукчаларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, вазирликлар ва идораларга ҳамда чет давлатларнинг кинология хизматларига сотиш шартнома асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Ресапубликасининг резидентлари ва норезидентларига хизмат итлари сотилмайди.


27. Чет давлатлар кинология хизматлари буюртмасига асосан хизмат итларини ва кучукчаларини сотиш икки ёки кўп томонлама тузиладиган ташқи савдо шартномасига мувофиқ амалга оширилади.


28. Марказ томонидан сотиладиган хизмат итлари ва кучукчалари тегишли лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади.


29. Марказ томонидан сотилаётган хизмат итлари ва кучукчаларига юқумли касалликларга қарши ветеринария профилактика тадбирлари ўтказилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Миллий кинология марказида ўргатиш учун

қабул қилинадиган ит зотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Итнинг зоти

I. ЎРТА ЗОТЛИ ИТЛАР

1.

Рус спаниели

2.

Инглиз коккер спаниели

3.

Америка коккер спаниели

4.

Вельш-терьер

5.

Ягдтерьер

6.

Бигль

7.

Фокс-терьер

II. ЙИРИК ЗОТЛИ ИТЛАР

8.

Немис овчаркаси

9.

Бельгия овчаркаси

10.

Шарқий Европа овчаркаси

11.

Ўрта Осиё овчаркаси

12.

Кавказ овчаркаси

13.

Лабрадор

14.

Ротвейлер

15.

Курцхаар

16.

Доберман

17.

Ризеншнауцер




Низомга

2-ИЛОВА



_______-сонли ветеринария хулосаси

20__йил "__" ________


Тошкент ш.

Биз, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ихтисослаштирилган ветеринария хизмати бошлиғи_________________________, Ихтисослаштирилган ветеринария хизматининг масъул ходимлари__________________________________, 20_____ йил "______" _______________ куни Марказга ______________________________________________________________________________________________________

томонидан

(ит эгасининг Ф.И.О. ва паспорт маълумотлари, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва раҳбарининг Ф.И.О. кўрсатилади)

________________________________ курсига қабул қилиш учун ______________ лақабли, _____________ зотига мансуб бўлган, ________ йилда туғилган, ранги _________, жинси ____________ бўлган итни ветеринария кўриги, клиник ва лаборатория текширувларидан ўтказиб, қуйидагиларни аниқладик:

а) итнинг семизлиги _____________;

б) кўзларида ўзгаришлар _____________;

в) тишлари _____________;

г) тана ҳарорати _____________.;

д) юнги ялтироқлигида ўзгариш _____________;

е) эшитиш қобилияти _____________;

ж) итнинг қон таҳлили кўрсаткичи _____________.

Юқоридагиларга асосланиб, итнинг клиник аҳволи ихтисослаштирилган ветеринария хизмати ходимлари томонидан ______________ деб топилди.

Ихтисослаштирилган

ветеринария хизмати бошлиғи


(имзо)

(Ф.И.О.)

Ихтисослаштирилган ветеринария

хизмати масъул ходимлари


(имзо)

(Ф.И.О.);



(имзо)

(Ф.И.О.);



(имзо)

(Ф.И.О.).




Низомга

3-ИЛОВА



Итни қабул қилиш ёки рад этиш (четлаштириш) тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20__ йил "___"_________


Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида тузилган итнинг тегишли ўқув йўналишига лаёқатлилигини аниқловчи комиссия

Раиси


(Ф.И.О., лавозими, унвони)

ва комиссия аъзолари


(Ф.И.О., лавозими, унвони)

лар томонидан итнинг

(умумий машқ курси кўникмалари ҳимоя-қоровул хизмати)

хизматларга яроқлилигини аниқлаш мақсадида:

(ит эгасининг Ф.И.О. ва паспортдаги маълумотлар, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва раҳбарнинг Ф.И.О.кўрсатилади)

да яшовчи

га

тегишли ит иш қобилияти текширувидан ўтказилди.

Комиссия тест синови натижаларига мувофиқ қуйидагиларни аниқлади:

__________ лақабли, ____________ зотига мансуб бўлган, _________ йилда туғилган, ранги ____________, жинси _________________ бўлган ит иш қобилияти

ўргатишга

(умумий машқ курси кўникмалари ҳимоя-қоровул хизмати)


лойиқ/нолойиқ деб топилиб, қабул/рад қилинди.

Комиссия раиси


Комиссия раиси ўринбосари


Комиссия аъзолари



Топширди    ______________________________


Қабул қилди    ____________________________




Низомга

4-ИЛОВА



"КЕЛИШИЛДИ"

"ТАСДИҚЛАЙМАН"










Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Миллий кинология марказида

бир нафар кинолог ва унга тегишли хизмат ити

учун ўқитиш харажатларининг

К А Л Ь К У Л Я Ц И Я С И


N

Хизмат тури

Ҳаражатлар*

бир ой учун

(30 кун)

Курс давомийлиги

1.

Ходим(инспектор)нинг иш ҳақи/10**



2.

Ётоқхона ва коммунал ҳаражатлар



3.

Бир бош хизмат итини озиқлантириш



4.

Бир бош хизмат ити учун ўтказиладиган ветеринария тадбирлари



5.

Бино ва иншоотларнинг амортизацияси



6.

Бошқа ҳаражатлар (махсус анжомлар, сертификат ва ҳоказо)



7.

Рентабиллик 20%




Жами



*) Калькуляция шартнома имзоланаётган санадаги нархлар асосида шакллантирилади.


**) Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун ҳисобга олинмайди.






Низомга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси резиденти ва

норезидентларининг итларини умумий машқ курси

кўникмалари ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати талаблари

бўйича тайёрлаш хизматларини кўрсатиш учун тарифлар*


(Тариф коэффициенти белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланади)

Тр

Хизмат тури

Тарифларни кўпайтириш коэффициенти

Ўрта зотли ит

Йирик зотли ит

1.

Умумий машқ курси

10,5

11,6

2.

Ҳимоя-қоровул хизмати

18,2

19,3

*) Ушбу тариф коэффициенти Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари кинология хизматлари итларини тайёрлашда татбиқ этилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 январь














































Время: 0.0337
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск