ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ҳайвонларни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги хизматга яроқсиз итларни сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.01.2021 й. 21-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 январдаги

21-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Миллий кинология марказидаги хизматга яроқсиз

итларни сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Итларнинг хизматга яроқсизлигини аниқлаш

3-боб. Итларни баҳолаш ва сотиш

тўғрисида эълон бериш

4-боб. Итларни сотиб олиш учун мурожаат

қилиш ва уларни кўриб чиқиш

5-боб. Итларни сотиш

6-боб. Якунловчи қоидалар

1-илова. Хизмат итлари болаларини ўстириш ва

хизмат итларидан фойдаланишни тақиқловчи жисмоний

камчиликлар, касалликлар ва нуқсонлар рўйхати

2-илова. Хизмат итининг яроқсизлиги

ҳақида далолатнома

3-илова. Ёш ит карточкаси



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги (кейинги ўринларда - Марказ) хизматга яроқсиз итларни сотиш тартибини белгилайди.


2. Итларнинг хизматга яроқсизлиги Марказ раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланадиган Марказдаги итларнинг хизматга яроқсизлигини аниқловчи комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) томонидан аниқланади.


3. Марказ томонидан хизматга яроқсиз итларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ИТЛАРНИНГ ХИЗМАТГА

ЯРОҚСИЗЛИГИНИ АНИҚЛАШ


4. Комиссия итларни кўздан кечириш ва ўрганиш давомида мазкур Низомга 1-иловада келтирилган жисмоний камчилиги, касаллиги ва нуқсонлари мавжуд бўлган итларни хизматга яроқсиз деб топади.


5. Ўлат ва бошқа юқумли касалликларга чанилганлиги оқибатида итлар хизматга яроқсиз деб топилган тақдирда, комиссия томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилади ҳамда итлар йўқ қилиш учун туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига топширилади.


6. Клиник соғлом, жисмоний нуқсонсиз, лекин феъл-атворида тахминий-жинсий ва суст-мудофаа реакциясининг устунлиги ҳамда асаб фаолияти асосий типологик хусусиятларининг камчиликлари ўта юқори ёки жуда паст қўзғалувчанлиги мавжуд бўлган итлар комиссия томонидан хизматга яроқсиз деб топилади ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилиб, сотувга қўйилади.



3-БОБ. ИТЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА СОТИШ

ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН БЕРИШ


7. Марказ томонидан мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган итлар тегишли лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади.


8. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан итнинг баҳоланганлиги бўйича ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Марказ оммавий ахборот воситаларига итни сотиш бўйича эълон беради.

Эълонда сотувга қўйилган итнинг фотосурати ва лақаби, ёши, зоти, жинси, нархи, шунингдек, тўловларни амалга ошириш учун Марказнинг банк реквизитлари ҳамда қўшимча маълумотлар учун телефон рақами, ит сотиб олиш учун мурожаат этишнинг охирги муддати (кун ва соат) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.


9. Хизматга яроқсиз итни сотиб олиш юзасидан йигирма беш иш куни ичида мурожаат тушмаса, ит сотилмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда Мараз кинологоларига бепул берилади.



4-БОБ. ИТЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН

МУРОЖААТ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


10. Итни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезиденлари қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳамда илова қилган ҳолда Марказга мурожаат қиладилар:

жисмоний шахслар учун - фамилияси, исми ва отасининг исми;

юридик шахслар учун - ташкилотнинг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жойлашган жойи (почта манзили);

алоқага чиқиш учун маълумотлар (электрон почта манзили, телефон (факс) рақами (мавжуд бўлганда);

сотиб олмоқчи бўлган ит тўғрисидаги маълумотлар;

тўловни қайтариш учун банк ҳисобварағи.


11. Марказ томонидан итни сотиб олиш бўйича тушган мурожаат уч иш куни ичида кўриб чиқилади, мурожаатда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги текширилади, сотиб олувчига итни сотиб олиш учун шартнома тузиш ёки шартнома тузишни рад этиш тўғрисида рад этиш асосларини аниқ кўрсатган ҳолда хабар берилади.


12. Марказ итни сотиб олиш тўғрисидаги мурожаат асосида сотиб олувчи билан олди-сотди шартномасини тузади.



5-БОБ. ИТЛАРНИ СОТИШ


13. Ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ хизматга яроқсиз деб топилган итлар шартнома асосида нақд ёки пул ўтказиш йўли билан сотилади.


14. Сотиб олувчи шартнома имзолангунга қадар сотувга қўйилган итни кўздан кечириши мумкин.


15. Сотиб олувчи хизматга яроқсиз деб топилган итни сотиб олиш бўйича қароридан қайтган тақдирда, у Марказ депозит ҳисобварағига ўтказилган пул маблағини қайтариб олиши мумкин. Бунда сотиб олувчи пул маблағини қайтариб олиш тўғрисида Марказга мурожаат қилади.

Тўланган пул маблағлари тегишли мурожаат тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Марказ томонидан қайтарилиши лозим.


16. Сотилаётган итларда Марказ томонидан барча юқумли касалликларга қарши ветеринария профилактика тадбирлари ўтказилади ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда "Ёш ит карточкаси" берилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Итларни сотишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Хизмат итлари болаларини ўстириш ва

хизмат итларидан фойдаланишни тақиқловчи

жисмоний камчиликлар, касалликлар ва нуқсонлар

РЎЙХАТИ


1. Скелет ва мушакларнинг умумий жисмоний ўсишдан тўхтаб қолганлиги, нозиклиги, кичиклиги, жуда семизлиги ёки озғин (ориқ)лиги.


2. Ташқи кўринишининг (экстерьер) асосий ва яққол кўзга ташланадиган камчиликлари:

а) тишларнинг эмаль қатлами бутунлай емирилганлиги, жағдаги битта ёки иккита тишларнинг йўқлиги;

б) ингичка, заиф мушакли бўйин ёки бурмакли, осилиб тушган терили бўйин;

в) ҳаддан ташқари осилиб турган ёки букри қомат;

г) синиб турган ёки букри (эгик), ингичка, етилмаган мушакли бел;

д) жуда қийшайган сағри;

е) думалоқ, бўртма, эгри-бугри қовурғали, олд томонидан номутаносиб, кенг ёки жуда тор ёхуд кичкина кўкрак қафаси;

ж) осилиб қолган ёки ҳаддан ташқари ичига ботиб кетган қорин;

з) олдинги оёқларнинг тор вазияти (ҳолати), ташқарига ёки ичкарига қийшайган тирсаклар, яққол кўзга ташланадиган маймоқлик ёки оёқларнинг жуда кенг қўйилиши, орқа оёқларнинг қиличсимон вазияти, сакраб юришига ёрдам берувчи бўғинларнинг яқинлашуви ёки қийшайганлиги, ясси, ёйилган оёқ панжалари.


3. Ҳаракатнинг издан чиқишига сабаб бўлувчи марказий асаб тизимининг (мия ва унинг пардалари) бузилиши ва зарарланиши.


4. Аъзоларнинг тузалмайдиган функционал бузилишини келтириб чиқарувчи периферик (сиртқи) асаб касалликлари.


5. Елка ва сон мушакларининг қуриши (атрофияси) оқибатида пайдо бўлган чўлоқлик. Пай, пайчалар ва бўғинларнинг сурункали яллиғланиши.


6. Оғир, сурункали касалликлар, заҳарланишлар оқибатида пайдо бўладиган ҳазм қилиш аъзоларининг узоқ давом этадиган, яққол кўзга ташланадиган, даволанмайдиган бузилишлари (касалликлар).


7. Нафас қисиш, йўтал, хириллаш, шиллиқ пардаларнинг циапози каби аниқ ташқи белгиларга эга бўлган нафас йўллари, ўпка, ўпка пардасининг сурункали касалликлари. Бурун шиллиқ пардаси ёки янги пайдо бўлган нарсаларнинг ўзгариши, айниши оқибатида нафас олишнинг бузилиши.


8. Юрак ва йирик қон томирларининг сурункали касалликлари.


9. Қаттиқ оғриқ, оқсоқлик ва ҳаракатларнинг йўқолиши билан кечадиган мушаклар ва бўғинларнинг сурункали ревматизми.


10. Эркин ҳаракатга тўсқинлик қилувчи бўғинлар, пайлар ва юмшоқ тўқималарнинг деформацияси (шаклининг ўзгариши).


11. Йиринглаш, тешик оқма яраларни келтириб чиқарувчи лимфатик безларнинг сурункали шикастланиши.


12. Ҳаракатларни чеклаб қўювчи нотўғри битган суяклар.


13. Бўйинбоғ ва белтасма кийдиришни қийинлаштирадиган, йўқотиб бўлмайдиган ўсмалар, шишлар ёки сурункали, зўраядиган касалликлар.


14. Хавфли ўсмалар, шишлар (саратон-рак).


15. Чурранинг (дабба) ичак-човоқлар ва қорин билан тушиб кетиши.


16. Эркин ҳаракатланиш имконини йўққа чиқарувчи бармоқлар ва тирноқларнинг бедаво касаллиги.


17. Эшитиш қобилиятини қисман йўқотиш билан кечадиган қулоқ ички қисми (лабиринти) ва пардаси функциясини ўзгартириб юборадиган қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланиши.


18. Кучсиз сезиш қобилияти.


19. Кўз шиш қопчиғи ва шиллиқ пардасининг сурункали яллиғланиши, кўз ёши оқмаяраси, кўздан доимий равишда ёш оқиши, кўриш қобилиятининг қисман йўқолиши.


20. Бичилган (ахта қилинган) итлар.


21. Иш қобилияти бутунлай йўқолишига сабаб бўладиган ва даволаниш учун сарфланадиган харажатларни оқламайдиган травматик касалликлар (яралар, жароҳатлар, урилган, лат еган жойлар ва бошқа) рўйхатда кўрсатилмаган касалликлар).


22. Даволанмайдиган, сурункали паразитар касалликлар (қирма темиратики, мой хўрак, қўтир) тананинг асосий қисмига тарқалган чилла яра (экзема).


23. Хизмат итларидан самарали фойдаланишга имкон бермайдиган ва йўл қўймайдиган бошқа жисмоний камчилик, касаллик ва нуқсонлар.






Низомга

2-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси Миллий

кинология маркази директори

Хизмат итининг яроқсизлиги ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

20___йил "___"__________


Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги итларнинг хизматга яроқсизлигини аниқловчи комиссия раиси

(лавозими, Ф.И.О.)

ва қуйидаги аъзолар

дан


(лавозими, Ф.И.О.)


иборат комиссия, кинолог

га бириктирилган,


(Ф.И.О.)


"________________" лақабли, _______________ зотли, ___________ жинсига мансуб,

да туғилган, ____________ рангли хизмат итини текширувдан

(сана)


ўтказиб, қуйидагиларни аниқлади:

(итнинг камчилиги ёки касалликлари кўрсатиб ўтилади)

Комиссия хулосаси


"______________" лақабли хизмат ити Хизмат итлари болаларини ўстириш ва хизмат итларидан фойдаланишни тақиқловчи жисмоний камчиликлар, касалликлар ва нуқсонлар рўйхатининг _______-бандига мувофиқ:

- белгиланган тартибда йўқ қилинсин;

- сотувга қўйилсин.


Комиссия раиси:


Комиссия аъзолари:




Низомга

3-ИЛОВА



Ёш ит карточкаси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 январь














































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск