ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.01.2021 й. 21-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 январдаги

21-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан

жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария

даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика

ишлари бўйича пулли хизматлар кўрсатиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - истеъмолчилар) ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизмат (кейинги ўринларда - ветеринария хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ветеринария хизматларини кўрсатишни "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этади.


3. Марказ ветеринария хизматини кўрсатишни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасини белгиланган тартибда хабардор қилганидан сўнг амалга оширади.


4. Марказ томонидан ветеринария хизматлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Марказ ҳудудида алоҳида ташкил этиладиган ветеринария клиникаси (кейинги ўринларда - клиника) орқали шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли итларга кўрсатилади.


5. Клиника фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

ветеринария хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Клинакада Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизмати ходимлари фаолият кўрсатади.


7. Истеъмолчилардан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган ветеринария хизматларини кўрсатиш учун тўлов ундирилади.

Истеъмолчиларга кўрсатиладиган ветеринария хизматлари прейскуранти (нархлари) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Молия вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.


8. Истеъмолчиларга ветеринария хизматини кўрсатиш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


9. Истеъмолчилар ветеринария хизматларидан фойдаланиш юзасидан клинакага тўғридан-тўғри ёки "Ягона дарча" божхона ахборот тизим орқали мурожаат қиладилар.


10. Мурожаат тегишли клиника томонидан қабул қилинади, рўйхатдан ўтказилади ва танланган ветеринария хизмати юзасидан тегишли шартнома тузилади.

Тузилган шартнома бўйича белгиланган тўловлар тўланганлиги ҳақида истеъмолчи томонидан клиникага ёзма ёки электрон тарзда маълумот тақдим этилади.


11. Клиникага қабул қилишда:

итлар клиник кўрик ва заруратга кўра лабаратория-ташхис текширувларидан ўтказилади;

итларни сақлаш, парваришлаш, озиқлантириш ҳамда кўпайтириш масалалари бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилади;

итларга истеъмолчининг розилиги асосида касаллик ҳолатининг оғирлик даражасидан келиб чиққан ҳолда изоляторда даволаш муолажалари ўтказилади;

хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда итнинг соғлиғини тиклаш бўйича белгиланган ветеринария тадбирлари кўрсатилади.


12. Ветеринария хизматлари кўрсатилаётган вақтда истеъмолчиларнинг итига уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ бўлмаган ҳолда зарар етказилса, етказилган зарар Марказ томонидан қопланади.

Бунда истеъмолчиларнинг итига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар айбдор шахсдан регресс тартибида ундирилади.


13. Марказ томонидан итларни профилактика қилиш, диагностика ва даволашда соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган восита ва усуллар қўлланилмайди.


14. Итлар ўта хавфли юқумли касалликларга чалинганлиги бўйича шубҳа мавжуд бўлганда, бу тўғрисида зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига хабар қилиниши ҳамда касаллик доирасининг кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилиши лозим.



3-БОБ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШДА

МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Марказ ветеринария хизматини кўрсатишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика тадбирларини амалга ошириш;

итларнинг касаллигини аниқлаб, ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланиш;

ўзига тегишли бўлган асбоб-ускуна ва бошқа жиҳозлардан фойдаланиш;

ўзига тегишли бўлган дори воситаларидан фойдаланилган ҳолда ветеринария хизматларини кўрсатиш;

шартномада назарда тутуган ҳолда Марказ ихтиёрида мавжуд бўлмаган дори воситалари истеъмолчи томонидан олиб келинишини талаб қилиш;

итларни касалланишдан сақлаш мақсадида эмлаш тадбирлари ўтказиш, шунингдек, итларнинг эгаларига маслаҳат бериш;

хизмат кўрсатиш давомида ветеринария хизматлари мутахассисларини жалб этиш;

Марказнинг ветеринария соҳасидаги мутахассисларининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг олий таълим муассасаси, илмий-тадқиқот институтлари ва лабораторияларида малакасини ошириш.


16. Марказ ветеринария хизматларини кўрсатишда:

пулли хизматдан фойдаланиш юзасидан истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиши;

истеъмолчиларга сифатли ветеринария хизматларини кўрсатиши;

юқумли касаллик мавжудлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига зудлик билан хабар бериши ҳамда касаллик доираси кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чораларни кўриши;

клиниканинг доимий фаолият олиб боришини таъминлаши;

хизмат кўрсатиш давомида йўл қўйилган камчиликларни қўшимча тўловларсиз бартараф этиши;

истеъмолчиларни ветеринария хизматлари рўйхати ва прейскуранти (нархлари) билан таништириши;

шартномада белгилаб олинган хизматлардан ташқари зарур бўлмаган бошқа хизматларни таклиф этмаслик ва улар учун ҳақ олмаслиги;

даволаш учун изоляторда олиб қолинган итларни Марказга қарашли хизмат итларидан алоҳида сақлаши ва хавфсизлигини таъминлаши;

истеъмолчиларга кўрсатилган ветеринария хизматлари бўйича маълумот тақдим этиши;

ветеринария хизматини кўрсатишда фаолиятга алоқадор бўлмаган вазиятда итнинг умумий клиник аҳволи оғирлашганда кўрилган чоралар тўғрисида истеъмолчиларни ўз вақтида хабардор қилиши;

эпизоотия пайдо бўлган тақдирда, давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларига биноан ветеринария тадбирларини ўтказиши;

нобуд бўлган ит жасадини хулоса асосида истеъмолчини хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмасига топшириши лозим.



4-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИДАН

ФОЙДАЛАНИШДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Марказга ветеринария хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилиш;

ветеринария хизмати кўрсатилиши тўғрисида Марказ билан шартнома тузиш;

ветеринария хизматларини клиникада олиш;

клиникада яратилган мавжуд шароитлар билан танишиш;

кўрсатилаётган ветеринария хизматлари турлари ва прейскуранти (нарх)лари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш;

итнинг ҳолати, касаллиги ва ўтказилган муолажалар ҳақида маълумот олиш;

итнинг касаллик ҳолатидан келиб чиқиб, уни изоляторда даволашга қолдириш;

тақдим этилган ит нобуд бўлганда, унинг жасадини Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий тузилмасидан олиб кетиш;

белгиланган тартибда шикоят қилиш.


18. Истеъмолчилар:

клиникага итни кўрикдан ўтказиш учун тақдим этиши;

ит ўтказган касалликлар, эмланганлиги ҳақида ҳамда саломатлиги билан боғлиқ бошқа зарур бўлган маълумотларни тақдим этиши;

кўрсатилган ветеринария хизматлари учун прейскурант (нарх) бўйича тўловларни амалга ошириши;

изоляторда даволанаётган итни сақлаш ва озиқлантириш харажатларини қоплаши;

клиника мутахассисларининг тавсиялари асосида зоогигиеник талабларга мувофиқ итларни сақлаши ва озиқлантириши ҳамда даволаш-профилактика тадбирларини ўз вақтида амалга ошириши;

ветеринария-санитария қоидаларига тўлиқ риоя этиши шарт.



5-БОБ. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН

ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


19. Ветеринария хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда Марказни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш учун белгиланган тартибда сарфланади.


20. Ветеринария хизматларини кўрсатиш босқичма-босқич амалга ошириладиган бўлса, кўрсатилган хизматлардан келиб чиққан ҳолда тўловлар бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.


21. Итни даволаш жараёнида бошқа касалликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш ва соғломлаштириш харажатлари қўшимча равишда истеъмолчи ҳисобидан амалга оширилади.


22. Истеъмолчилар томонидан ветеринария хизматлари кўрсатишдан фойдаланиш рад этилган тақдирда, хизмат кўрсатилмаган қисми учун тўланган маблағлар қайтариб берилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ветеринария хизматларини кўрсатишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан

жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган

ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория

диагностика ишлари бўйича пулли хизматлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга

кўрсатиладиган пули хизмат тури

Пулли хизмат учун тўлов миқдори

1

Истеъмолчиларга маслаҳат бериш ва рецепт ёзиш

БҲМнинг 10 фоизи

2

Доривор моддаларни тери ичига, тери остига, мушак ичига юбориш

БҲМнинг 5 фоизи

3

Кесилган ва йиртилган жароҳатларни тикиш ва даволаш

БҲМнинг 40 фоизи

4

Ит томоғидан ёт нарсаларни олиш

БҲМнинг 10 фоизи

5

Туғишга ёрдам бериш

БҲМнинг 50 фоизи

6

Бачадонга доривор моддаларни юбориш ва ҳуқна қилиш

БҲМнинг 10 фоизи

7

Ўсма ва абцессларни олиш

БҲМнинг 20 фоизи

8

Жароҳатларга боғлама қўйиш

БҲМнинг 20 фоизи

9

Итнинг думини кесиш

БҲМнинг 20 фоизи

10

Итнинг қулоғини кесиш

БҲМнинг 30 фоизи

11

Итнинг қулоғини тозалаш

БҲМнинг 10 фоизи

12

Синган жойга шина қўйиш

БҲМнинг 10 фоизи

13

Синган жойни гипс қилиш

БҲМнинг 20 фоизи

14

Кесаров усулида кесиш

БҲМнинг 30 фоизи

15

Буғозликка текшириш

БҲМнинг 20 фоизи

16

Ошқозон бўлимларини даволаш

БҲМнинг 10 фоизи

17

Озуқадан заҳарланишни даволаш

БҲМнинг 20 фоизи

18

Итларда модда алмашинуви бузилиши касалликларини даволаш

БҲМнинг 20 фоизи

Лаборатория текширишлари

19

Микроскоп ёрдамида текширувлар

БҲМнинг 10 фоизи

20

Қоннинг биохимик текширувлари

БҲМнинг 10 фоизи

21

Қоннинг клиник текширувлари

БҲМнинг 10 фоизи

Диагностик текширувлари

22

Ультра товуш текширувлари (УЗИ)

БҲМнинг 10 фоизи

23

Рентгент текширувлари

БҲМнинг 20 фоизи

24

Итнинг физиологик етилишини аниқлаш

БҲМнинг 10 фоизи

Махсус тадбирлар

25

Дегельминтизация

БҲМнинг 10 фоизи

26

Эктопаразитларга қарши ишлов бериш

БҲМнинг 10 фоизи

27

Ўлат ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмлаш

БҲМнинг 10 фоизи




Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан

жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария

даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика

ишлари бўйича пулли хизмат кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич


Истеъмолчи


Марказга ветеринария хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилади ("Ягона дарча" божхона ахборот тизим орқали юборади).


Зарур бўлганда

2-босқич


Миллий кинология маркази ходимлари


1. Тақдим этилган мурожаатларни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади.


2. Истеъмолчиларни ветеринария хизматлари рўйхати ва прейскуранти (нархлари) билан таништиради.


3. Танланган ветеринария хизматлари бўйича истеъмолчи билан шартнома тузади.


Мурожжат тушганда

3-босқич


Истеъмолчи


1. Клиникага итни кўрикдан ўтказиш учун тақдим этади.


2. Кўрсатилган ветеринария хизматлари учун прейскурант (нарх) бўйича тўловларни амалга оширади.


3. Изоляторда даволанаётган итни сақлаш ва озиқлантириш билан боғлиқ харажатларни қоплайди.


Шартнома тузилгандан сўнг

4-босқич


Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизмати ходимлари


1. Истеъмолчиларга сифатли ветеринария хизматларини кўрсатади.


2. Юқумли касаллик борлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасини зудлик билан хабардор қилади.


3. Кўрсатилган ветеринария хизматлари юзасидан истеъмолчиларга маълумот тақдим этади.


Шартнома тузилгандан сўнг

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 январь














































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск