ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2017 й. ПҚ-3199-сон "Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2017 й.

N ПҚ-3199



ЗАРГАРЛИК САНОАТИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Асрлик миллий анъаналарга асосланган маҳаллий заргарлик ишлаб чиқаришларни тиклаш ва ривожлантириш, бунинг асосида янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг юқори сифатли заргарлик буюмларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлаш, шунингдек, "Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили"да 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш Давлат дастурини ижро этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар заргарлик саноатини янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи, республика аҳолисини ўсиб келаётган эҳтиёжини қондиришни таъминлашда маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни сезиларли ошириш. қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ишлатилишининг тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳисобига заргарлик саноатини янада шакллантириш ва ривожлантириш;

иккинчи, ташқи ва ички бозорларда рақобатдош юқори бадиий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни таъминлаш, шу жумладан, анъанавий миллий ҳунармандчилик ва нақшлардан фойдаланган ҳолда якка тартибдаги дизайнерлик ишланмаларини яратиш;

учинчи, қимматбаҳо тошларни кейинчалик уларни қайта ишлаш, шу жумладан, қимматбаҳо металлардан бир вазндаги қуймалар, заргарлик ва бошқа буюмларни тайёрлашда замонавий технологик ускуналар ва инновацион ишланмаларни татбиқ этиш бўйича амалий тажрибага эга потенциал инвесторлар ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига мавжуд ресурслардан фойдаланишни кенгайтириш;

тўртинчи, заргарлик ишлаб чиқариш тармоқларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ёш мутахассислар бўлган - технологлар, дизайнерлар, рассомлар ва бошқа талаб этилаётган мутахассислар тайёрлаш ҳисобига соҳанинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.


2. Белгилансинки, 2017 йилнинг 1 октябридан юридик шахслар ва якка тадбиркорлар томонидан заргарлик ва бошқа қимматбаҳо металлардан турли буюмлар тайёрлаш (кейинги ўринларда - заргарлик буюмлари) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан бериладиган лицензия асосида мазкур фаолият турига бериладиган Давлат проба палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтган рухсатнома бекор қилинган ҳолда амалга оширилади.


3. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига қимматбаҳо металларни сотиш механизми қуйидагича белгилансин:

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўрсатган ҳолда қимматбаҳо металларга бўлган эҳтиёжини назарда тутувчи, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланадиган шаклда буюртманомаларни ваколатли тижорат банкларига шакли бўйича йўллайдилар;

ваколатли тижорат банклари заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қимматбаҳо металларнинг зарур ҳажмда ажратиш тўғрисидаги буюртманомани юборадилар;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатли тижорат банклар буюртманомалари бўйича қимматбаҳо металларни платина кўринишида 100 граммдан бошлаб, Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки факсинг баҳосидан келиб чиққан ҳолда, дастлабки тўлов тўлиқ тўлаш шартида миллий валютада ажратади (қимматбаҳо металларнинг соф оғирлигини қайта ҳисобланиб);

ваколатли тижорат банклари заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига 1 фоиздан кўп бўлмаган миқдордаги маржани ундирган ҳолда кейинчалик қайта сотиш ҳуқуқисиз қимматбаҳо металларни сотадилар.


4. "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси 2017 йил 1 октябрдан бошлаб (кейинги ўринларда - "Фонон" ДИИЧК) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган қимматбаҳо металлар ҳисобидан давальческий асосида тайёрланадиган қимматбаҳо металлар ҳисобига платиналарини тегишли вазнда ишлаб чиқаришни таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб тегишли балансларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захираларидан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига қимматбаҳо металлар сотишини назарда тутсин;

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Заргарлар уюшмаси билан биргаликда 2017 йилнинг 1 октябригача бўлган муддатда 2017-2021 йилларда заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини лизенциялаш тўғрисидаги Низомни;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (М. Нурмуратов):

2017 йилнинг 1 октябригача республика ҳудудларида заргарлик буюмларига проба ва тамғани белгилашни амалга оширадиган Давлат проба палатасининг филиалларини белгиланган тартибда ташкил этишни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда маблағларнинг йўналтирилган қисми Давлат проба палатаси ихтиёрига келиб тушишини назарда тутган ҳолда, палатанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун улардан мақсадли фойдаланишни ҳисобга олиб, проба тўловининг белгиланган ўлчамларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Белгилансинки, давлат фойдасига ўтказилган қимматбаҳо ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар, ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар ва марваридлар, эгасиз қимматбаҳо буюмлар, топилмалар, шунингдек, давлат фойдасига эгалари томонидан бериб юборилган қимматбаҳо буюмлар (археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекцияси, шунингдек, маданий қадрга эга буюмлардан ташқари) миллий валютада тўлиқ олдиндан ҳақ тўлаш шартларида қуйидаги тартибда "Фонон" ДИИЧКга сотилади:

қимматбаҳо металлар учун - Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки факсинг баҳосида ва Марказий банк курсида ҳақни тўлаш ҳисобварақасида ёзилган санада;

ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар ҳамда марваридлар учун - "Фонон" ДИИЧКнинг тегишли харажатларини қоплаган ҳолда баҳолаш ташкилотларининг белгиланган тартибда ўтказилган баҳоси асосида.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда қимматбаҳо металл парчалари, ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар ҳамда марварид кўринишидаги давлат фойдасига айлантирилган бойликларни сотиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

10. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:

чакана савдо тармоқларида сотиладиган заргарлик буюмларига бўлган акциз солиғи;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар томонидан амалга ошириладиган ва "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимида сақланадиган аффинация қилинадиган қимматбаҳо металларни қайта ишлаш жараёнларининг техник иқтисодий асосланишини Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан келишиш тартиби бекор қилинсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси, 46-Б уйда жойлашган "1-Заргарлик корхонаси" давлат корхонаси комплекси мулкини замонавий заргарлик ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун "Асака" акциядорлик-тижорат банкига топшириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мазкур объект негизида рақобатдош замонавий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан бирга 2018 йилнинг охирига қадар ишга туширишни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (М. Нурмуратов) Адлия вазирлиги (М. Икромов), бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, молия вазири Б.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март






































Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск